Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Де Росси кўпчиликни улғайтириб кетди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Куни кеча тунда бутун интернет ва ижтимоий тармоқларда италиялик футболчи Даниеле Де Россининг катта футбол билан хайрлашгани ҳақидаги хабар кенг тарқалди. Бунга барча ўз муносабатини билдиргани турган гап. Кимдир Де Россини “Рома” сафида бирор маротаба “скудетто”ни ҳам қўлига ушламаган футболчи деб билса, яна кимлар учундир у чинакам футбол афсонаси. Мен учун эса, унинг футболдаги тутган ўрни бироз бўлакча. Шу кунга қадар Торрес, Иниеста, Хави, Ван Перси, Лемпард, Жеррард, Кака ва кўплаб бошқа мега юлдузларнинг саҳнадан тушиб кетишини жим томоша қилдим, бироқ Де Росси билан бундай қила олмайман. Ёшликдаги ширин хотиралар бунга йўл қўймайди…

Мен Тошкентнинг бир четидаги улкан завод олдида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида улғайдим. Уйимизни ёнгинасида завод ҳомийлик қилувчи футбол жамоаси мавжуд бўлиб, у ерда бир нечта футбол тўгараклари мунтазам ҳизмат кўрсатаётган даврлар эди ўшанда… Агар хотирам панд бермаса, 10 ёки 11 ёшлик пайтларим эди. Рўпарамиздаги кўп қаватли уйда яшайдиган миллати қирим татар бўлган бир дўстим бор эди. У рус тилида мен ўзбек тилида у билан сўзлашар эдик. Баъзан бир-биримизни яхши тушунмасакда, сира урушмас эдик. Сабаби, уйимиздан узоқ бўлмаган “Трактор” клуби қошидаги футбол тўгарагига бирга қатнар эдик. Очиғи, қўшнимга барча футболдаги ўртоқларимнинг ҳаваси келарди десам ишонаверинг. Чиндан ҳам ўша пайтлари чинакам бутса фақат унда бўлар эдида! Бундан ташқари, турли жамоаларнинг либосларини алмаштириб кияр, айниқса Тотти номи туширилган оқ рангли “Рома” либосига меҳрим бўлакча эди, десам айбга йўймайсиз. Машғулотларга Тоттининг либосини кийиб келса, нуқул тикилиб турардим. Йўқ, ўйламанг, мен болалигимдан нолимоқчи эмасман. Шунчаки, хотирларимни сизлар билан бўлишгим келди холос. Айбга буюрмайсиз, бироз чўзиб юбордим...

 

Ёзда туғилганим боис, мактабдаги дўстларимни туғилган кунга чақиришнинг иложи йўқ. Шу сабабли маҳалладаги тенгдошларимни бир ҳафта олдин айтиб чиқдим. У пайтлардаги туғилган кунларни биласиз, каттакон графинда музлатилган юпи, битта кичикроқ торт ва дадангиз дамлаб берган қўлбола палов. Мен кутган кун келди. Эрталабдан дўстларимни чақириб келдим. Негадир Равил (қўшнимнинг исми Равил эди. Айтиш ҳам эсдан чиқибдику!)барчадан кейин кириб келди. Қўлида ялтироқ каробка ҳам бор. Совғага эмас, унинг келганига қувондим. У русчалаб очиб кўр деди. Болаларча хурсандчилик билан очдим. Қоғоз қути ичида тартиб билан таҳланган “Рома” жамоасининг оқ либоси турар, либос ортида Де Росси ёзуви бор эди. Қувончдан бақириб юборган эдим ўшанда.

Ўша кундан бошлаб мен учун Де Росси ўзгача аҳамият касб этадиган футболчига айлана бошлади. Унинг ўйинларини кузата бошладим. Кўп ўтмай, Мундиал бошланди. Айнан Де Росси учун Италиягамухлислик қилдим. Франция устидан қозонилган ғалаба қувончини-ку, гапирмасам ҳам бўлади.

Афсуски, қаҳрамонимиз “Рома”нинг энг омадсиз даврида катта футболга кириб келди. Балки, шу сабабли клублари ўртасидаги мусобақаларда унга омад кулиб боқмагандир яна ким билади дейсиз?

Кеча тунда ушбу хабарни эшитгач, бироз ғалати бўлдим. Очиғи, Даниелнинг “Инстаграм” тармоғида мухлисларга ёзган хайрлашув сўзларини ўқир эканман, футболга билан боғлиқ энг илиқ хотираларимдан бирини йўқотаётганимни сеза бошладим. Афсус, барча бошланган нарсанинг охири мавжуд. Де Росси ҳам футбол оламидаги ўзининг сўнгги бекатига етиб келди. У билан биргаликда нафақат мен, балки мен каби унинг либосида тўп тепган миллионлаб бошқа болакайлар ҳам улғайганини яна бир карра чуқур ҳис этишган бўлса не ажаб?! Баъзан ана шундай спорт кийимлари дўконларига кириб қолсам, кўзим билан Де Росси исми туширилган оқ “Рома” либосини излашга тушаман.

Тўғри, кейинчалик кўплаб футбол юлдузларининг либосини кийдим, бироқ ҳеч бири Де Россиники сингари кўнгилга яқин бўла олмади. Тўғри, Даниелнинг фаолияти совринларга бой ва ёрқин тарзда кечмаган бўлиши мумкин, бироқ унинг номи футболда доимо ишонч ва содиқлик рамзи сифатида қўлланиши аниқ. Де Росси билан боғлиқ хотираларимизнинг барчаси эндиликда ностальгияга айланди.

Меҳнаткаш ва терма жамоа учун майдонда жонини фидо қила оладиган жангчи футболчилардан яна бирини мозийга кузатиб қўйдик. Вақт олий ҳакам, у барча-барчадан устунлик қилади. Шундай экан, ўзингиз учун қадрли бўлган футболчиларнинг ўйинларидан завқ олишга улгуриб қолинг.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:18, 07.01.2020. Ўқилди: 4093 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик