Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳамидов, Файзиев, Ризаев, Бўронов ва Тўхтамирзаевлар олимпия терма жамоамиздан нималар кутишмоқда?

Баҳо:
+1 | -
Жалолиддин Қобилжонов

Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар

ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, айни кунларда Таиланд яшил майдонларида футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақада терма жамоамиз ўрин олган “С” гуруҳида 1-тур учрашувларига старт берилади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланмиш жамоамиз дастлабки турни Эрон ОТЖга қарши баҳс билан бошлайди.

Бугунги ўйин олдидан журналист ва шарҳловчиларнинг фирклари билан қизиқдик.

– Бугун Олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионатидаги ўз юришини бошлайди. Чемпион бўлишдан кўра уни ҳимоя қилиш қийин. Сизнингча бу сафар ОТЖ қаергача етиб боради?

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: – Хафа бўлмасангиз, одатда башоратлар билан шуғулланмайман. Шунинг учун 1-саволни жавобсиз қолдирсам.

Хайрулла Ҳамидов: – Агар бу сафар Олимпия терма жамоамиз гуруҳдан чиқа олса, бемалол финалгача етиб боради, деб ўйлайман.

Даврон Файзиев: – Ушбу таркибдаги футболчилар чемпионатимизда доимий ўйин амалиётига эга бўлган. Жамоа ўз кучига ишонади. Менимча, бу сафарги жамоа аввалгисидан кучсиз эмас. Ўйлайманки, ашар омад ҳам биз томонга кулиб боқса олимпия терма жамоа финалгача етиб боради.

Олимхўжа Бўронов: – Бизни фақат лицензия қониқтиради. Финалгача етиб боришини кутяпман.

Мурод Ризаев: – Ҳозир бир нарса дейиш кийин... биринчи уйиндан кейин фикр билдирсак яхши буларди... лекин кучли 4таликка киришга кучлари етади деб уйлайман.

– Бугунги Ўзбекистон ҳамда Эрон ўйинидан нималар кутяпсиз?

М. Тўхтамирзаев: – Бугунги ўйиндан ғалаба ва йигитларнинг ўзига бўлган ишонч ҳиссини мустаҳкамлаб олишини кутяпман.

Х.Ҳамидов: –  Бугунги ўйин турнирдаги энг қийин ўйинимиз бўлса керак.

Д. Файзиев: – Бугун финалга тенг ўйин бўлади, чунки принципиал рақиб, битта минтақа, яъни CAFA минтақасининг икки етакчиси. Бугунги ўйинда жисмоний тайёргарлик катта рўл ўйнайди.

 О. Бўронов: – Фақат ғалаба.

М. Ризаев: – Фақат ғалаба. Биз эрон билан 2 марта уйнадик, сентябрда 1:0 ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Менимча, футболчилармизда руҳий устунлик бўлади.

– Олимпия терма жамоамиз ўрин олган «С» гуруҳи «ўлим гуруҳи» деб аталмоқда. Сизнингча мазкур гуруҳдаги энг қийин рақиб қайси?

М.Тўхтамирзаев: – Ёшлар футболида ҳар бир жамоа қийинчилик туғдириши мумкин. Аввалги авлодларга қараб фикр юритилса, Жанубий Корея - энг қийин рақиб.

Х. Ҳамидов: – “Ўлим гуруҳи”даги энг қийин рақиб - Эрон.

Д. Файзиев: – Бу ёшда билиб бўлмайди... Ҳамма Жанубий Корея ва Эрон фаворит деб айтмоқда, лекин Хитой ҳам кейинги босқичга чиқиб қолса ажабланмайман. Сабаби бу гуруҳда барча кучлари тенг жамоалар йиғилган, шу сабабли ҳам “ўлим гуруҳи” дейилмоқда. Агар, биттасини танлаш керак бўлса, бу Жанубий Корея.

О. Бўронов: – Ўйлашимча, Жанубий Корея. Шунинг учун дастлабки 2та ўйинда ғалаба қозониб, Кореяга қарши бўладиган 3-тур олдидан плей-офф йўлланмасини ҳал қилиб олишимиз керак.

М. Ризаев: – Ҳар сафар ҳам энг нокулай рақиб Жанубий Корея бўлиб келган. Ҳар доим ҳам шундай булса керак. Бежизга европаликлар уларга қизиқиш билдиришмаяпти.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:14, 09.01.2020. Ўқилди: 5128 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик