Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

Флик бошчилигида «Барселона» 34 турдан кейинги очколар бўйича Ла Лига рекордини такрорлади [2960]

Салоҳ: «У клубни тарк этганида йиғлаганман» [2894]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2251]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [1965]

Фергюсоннинг тоби қочди [1928]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1858]

"Реал" "Челси" ва "Арсенал"га Эндрикнинг келажаги ҳақидаги ўз позициясини маълум қилди — ТЕАМталк [1828]

Флорентино Перес «Ювентус» юлдузига қизиқиш билдирмоқда [1735]

«Манчестер Юнайтед» «Бавария» мураббийини таклиф қилмоқчи [1565]

«Аякс» вундеркинди ЖЧдаги рақибимиз сафида ўйнашга қарор қилди [1520]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 34 88
2 Реал Мадрид 34 77
3 Вильярреал 34 68
4 Атлетико 34 63
5 Бетис 34 53
6 Сельта 34 47
7 Хетафе 34 44
8 Атлетик Бильбао 34 44
9 Реал Сосьедад 33 43
10 Осасуна 34 42
11 Райо Вальекано 34 42
12 Валенсия 34 39
13 Эспаньол 34 39
14 Эльче 34 38
15 Мальорка 34 38
16 Жирона 34 38
17 Алавес 34 36
18 Севилья 33 34
19 Леванте 34 33
20 Реал Овьедо 34 28

Ўтган ўйинлар. 34-тур

34-тур Жирона 0-1 Мальорка
34-тур Вильярреал 5-1 Леванте
34-тур Валенсия 0-2 Атлетико
34-тур Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
34-тур Осасуна 1-2 Барселона
34-тур Сельта 3-1 Эльче
34-тур Хетафе 0-2 Райо Вальекано
34-тур Бетис 3-0 Реал Овьедо
34-тур Эспаньол 0-2 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 34-тур

05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Отабек Ғуломхўжаев: «Селекция йил бўйи давом этади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маҳоратли ёш мураббийлардан бири Отабек Ғуломхўжаев ўтган мавсумнинг 2-даврасидан бошлаб, “Навбаҳор”да селекционер мураббий сифатида иш бошлаганди. Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган жамоамиз таркиби кучайтирилмоқда ва бунда Ғуломхўжаевнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор, албатта. У яқинда “Навбаҳор” мураббийлар штабидан жой олди.

“Лочинлар”нинг 1-босқич доирасидаги Намангандаги ўқув-машғулот йиғини якунига етгач, Отабек Ғуломхўжаев билан суҳбатлашиб, унинг фикрларини ёзиб олдик.

“Навбаҳор”га келиши, селекция ишлари, машғулотлар жараёни

— “Навбаҳор”да ўтган йилнинг 2-даврасидан иш бошладим. Ўша пайтда Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси ҳамда “Бунёдкор” футбол академиясида фаолият олиб бораётгандим. Шунда “Бунёдкор” U-21 ёшлар жамоасида ўйновчи маҳоратли ярим ҳимоячи, асли наманганлик Абдулҳай Исмоиловга “Навбаҳор”дан қизиқиш бўлди. Ушбу ёш футболчини Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозоровнинг ўзлари “Навбаҳор” сафида кўришни хоҳлаган эканлар. Шундан сўнг, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззақов, айни пайтда “Навбаҳор” клуби вице-президенти бўлиб ишлаётган Ойбек Арифович Саматовларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида иқтидорли ярим ҳимоячи “Навбаҳор” аъзосига айланди.

Хайрулла Ҳайитбаевич билан суҳбатлашганимда, Наманганда иқтидорли ёш футболчилар кўп эканлиги, “Навбаҳор”га селекция ишлари билан яхши шуғуллана оладиган, ёш футболчиларнинг  потенциалини, маҳоратини юзага чиқара оладиган, улар билан    ишлашни биладиган ёш мураббий кераклигини таъкидладилар.

Шундан сўнг, “Навбаҳор”дан таклиф олиб, жамоада иш бошладим.

Абдулҳай Исмоилов борасида тўхталадиган бўлсам, у ўтган мавсумда Суперлигада ўз дебютини нишонлашга муваффақ бўлди.

Аммо тажрибанинг бироз камлиги боис, Абдулҳай жамоа ўйинига яхши киришиб кета олмади. Бунга эса бироз вақт керак эди. Бундан ташқари, жароҳат ҳам унга ўз иқтидорини тўлиқ намойиш этиши учун панд берди.

Айни пайтда Исмоилов машғулотларда астойдил тер тўкяпти ва умид қиламанки, янги мавсумда у ўзининг нималарга қодирлигини намойиш эта олади.

Селекция ишларини жамоа бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис билан келишган ҳолда олиб боряпмиз. “Навбаҳор” ўз тарихига эга шонли клуб ҳисобланади. Бундай жамоа сафида ўйнаш эса  ҳар бир футболчи учун шараф ҳисобланади. Биз кўплаб футболчилар билан музокара олиб бордик, шунингдек, айни пайтда яна музокаралар кетяпти. Умуман олганда, ўтган мавсумнинг таркиби ўзагини сақлаб қолишга муваффақ бўлдик. Шунингдек, наманганлклар сафига янги қўшилган Ислом Исоқжонов, Хуршид Мухторов, Ислом Рашидхонов ва Тоҳир Шамситдинов ҳам анча иқтидорли йигитлар. Бундан ташқари, Туркиядаги йиғинда яна 2-3 нафар маҳаллий юқори савияли футболчилар “Навбаҳор” таркибига қўшилишади. Ҳозирча улар билан музокара олиб бориляпти. Шунинг учун исм-фамилияларини айта олмайман.

Бундан ташқари, Андрей Антанасовичнинг гапларига кўра, Туркияда таркибга топ – легионерлар қўшилишаркан.

Кези келганида шуни таъкидлаш жоизки, селекция ишлари йил бўйи давом этади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасидаги айрим футболчиларнинг клубларига расмий хат ёзилган ҳолда, таклиф билан чиқилган. Улардан кўпчилигининг ўз жамоаси билан шартномалари бор. Бундан ташқари, улар ўз клубларида ҳам етакчи саналишади. Шунинг учун уларни жамоалари ҳам қўйиб юбориши қийин. Бироқ айрим олимпия терма жамоамиз вакиллари бўйича музокара олиб бориляпти ва унинг ижобий якун топишидан умидвормиз.      

Фурсатдан фойдаланиб, олимпиячиларимизга Таиланддаги Осиё чемпионатида омад ёр бўлиб, шу йилнинг ёзида Токиода бўладиган Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишларини тилаб қоламан.

Тўғри, маҳоратли ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ҳам “Навбаҳор”га таклиф этилганди. Лекин у хорижда ўйнашни маъқул кўрди. Бундан эса хурсанд бўлиш керак.

Чунки ҳамюртларимиз хориж чемпионатларида ўз савияларини оширишади ҳамда бу уларга тажриба вазифасини ўтайди. Бу эса Ўзбекистон миллий терма жамоамизга анча фойда келтиради. Масалан, Элдор Шомуродовнинг Россия премьер-лигасида ўйнаётганлиги терма жамоамизга қандай фойда келтираётганлигини барча кўриб турибди.

Айни пайтда Россиянинг “Уфа” клубида кўрикдан ўтаётган Остонга ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

Наманганда “Навбаҳор” кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб борди ва унда футболчилар астойдил тер тўкишди, ишлашди. Қисқасини айтганда, Намангандаги йиғин аъло даражада кечди.

Мураббийлар штабидан ўрин олганлиги ва ҳамкасблари борасида

— “Навбаҳор”нинг мураббийлар штабида иш бошлаганимга саноқли кунлар бўлган бўлса-да, суҳбат ҳамда машғулотлар жараёнида россиялик мутахассис Андрей Канчельскиснинг гарчи ўз даврининг машҳур футболчиларидан бири бўлса-да, анча камтар инсон эканлигига гувоҳ бўлдим.

Мураббийлар штабидаги бошқа ҳамкасбларим борасида ҳам илиқ фикрларни билдираман. Аъзам Ражаббаевни олдиндан биламан. Ёш ва маҳоратли мураббий.  У олдин “Навбаҳор” U-18 ёшлар жамоасида ишлаган. Ўша пайтда  у билан кўп маротаба мулоқот қилганман.

Дарвозабонлар мураббийи Павел Синельниковни эса Муборакнинг  “Машъал” клубидаги фаолиятидан буён анча яхши танийман.

Мустафо Жеферович Байрамов эса “Навбаҳор”нинг ҳақиқий афсонаси. Ушбу жамоани эсга олинганида кўпчиликнинг хаёлига Мустафо Байрамов келади. У “Навбаҳор”га энг фидойи ҳамда содиқ инсон.  

Бир сўз билан айтганда, “Навбаҳор”нинг мураббийлар штабидан ҳам ажойиб мутахассислар ўрин олишган. Худо хоҳласа, энди барчамиз ҳамжиҳат ҳолда,  бир мақсад йўлида бир ёқадан бош чиқариб, меҳнат қиламиз.

Келажакдаги режалар, таркиб ва мақсад ҳақида

— Наманган вилоятини “Ўзбекистоннинг Бразилияси” дейишади. Бунинг боиси, ўз вақтида Намангандан кўплаб таниқли футболчилар етишиб чиқишган. Бунга мисол тариқасида миллий терма жамоамизнинг “сеҳрли таёқчаси” бўлган Анвар Солиев, шунингдек, бош жамоамизнинг айни пайтдаги сардори Одил Аҳмедов, бундан ташқари, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Хайрулла Каримов, Шерзод Жўраев, Отабек Пирматов, Санжар Асқаралиев сингари футболчиларни келтириш мумкин.

Лекин сўнгги пайтларда ушбу ёқимли анъана бироз тўхтаб қолди. Буни яна давом эттириш мақсадида “Навбаҳор” ПФК қошидаги 17-сонли академияга ихтисослашган футбол мактабини келажакда худди “Насаф” ҳамда “Бунёдкор” академиялари сингари кучайтириш келажак режаларимиздан ўрин олган. Буни амалга ошириш мақсадида ушбу футбол мактабига тажрибали мутахассис Зойир Ҳасановни таклиф этдик. Наманганлик мураббийлар ундан кўп нарса ўрганишлари мумкин. Тўғри, академия бир – икки йил ичида ўз мевасини бермаслиги мумкин. Лекин 6-7 йил ичида “Навбаҳор”нинг асосий таркибида ўйнашга қодир бўлган авлод етишиб чиқади ҳамда четдан ўйинчи харид қилишга ҳожат қолмайди. Ахир, Наманган  вилояти иқтидорлиларга бой-ку!

Буни амалга ошириш учун қўлимиздан келганича меҳнат қиламиз, деган умиддаман.      

Янги мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига жиддий мақсад, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди.

Таъкидлаганимдек, ўтган мавсумдаги таркиб ўзагининг сақлаб қолиниши ҳам жамоанинг ютуғи бўлди. Ушбу мақсадни амалга ошириш, таркибни максимал даражада кучайтириш учун яна икки — уч нафар тажрибали футболчиларни таркибга жалб этишга интиламиз.

Албатта, бошқа жамоалар ҳам қараб турмайди ва улар ҳам ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилади.  

Аммо Суперлигамизда кучли клублар қанча кўп бўлса, бу терма жамоага шунча фойда беради. Чемпионатимиздаги ҳар бир ўйин курашларга бой тарзда кечади.

Сўзим якунида бизга қулай шароитларни яратиб бераётган, шунингдек, Туркияда сал кам бир ой давомида ўқув-машғулот йиғини олиб бориш учун  амалий ёрдамларини аямаган Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззақов ҳамда “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматовга ўзим ҳамда жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Биз янги мавсумда уларнинг ишончларини оқлаш ва мухлисларга узоқ кутилган ОЧЛ йўлланмасини тақдим этишга барча имкониятларимизни ишга соламиз.

Мамлакатимизда ўз ўрнига эга бўлган “Навбаҳор” мухлисларидан эса жамоани доимо қўллаб-қувватлаб туришларини сўрардим. Бу футболчиларнинг кучига куч қўшади.

Барча мухлисларга соғлик-саломатлик тилаб қоламан.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 14:42, 22.01.2020. Ўқилди: 2978 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 15
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
8 Барселона Роберт Левандовски 13
9 Сельта Борха Иглесиас 13
10 Атлетико Александр Серлот 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик