Англия премьер-лигасининг 25-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» ва «Вулверхэмптон» клублари ўртасидаги ўйин дуранг билан якунланди.
90 дақиқа давомида ҳар иккала жамоа ҳужумкор ўйин намойиш қилди, кўплаб вазиятлар яратди. Аммо сўнгги зарбани беришда футболчиларга аниқлик етишмади.
Оқибатда қизиқарли кечган ўйинда ҳисоб очилмади. Ушбу дурангдан кейин «МЮ» ва «Вулверхэмптон» жамоалари ҳисобидаги очколар сони 35тага етди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи давра ўйинида ҳам дуранг (1:1) қайд этилган эди.
АПЛ, 25-тур
Манчестер Юнайтед – Вулверхэмптон - 0:0
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Шоу, Линделеф, Джеймс (Диогу Далот, 88), Перейра (Гринвуд, 72), Бруну Фернандеш, Мата (Лингард, 88), Марсьяль, Фред.
Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Доэрти, Боли, Коуди, Кастро, Моутинью, Саисс, Рубен Невеш, Траоре (Поденсе, 76), Диогу Жота (Нету, 70), Хименес (Дендонкер, 90).
Огоҳлантиришлар: Бруну Фернандеш (55), Рубен Невеш (57), Моутинью (71), Линделеф (79), Шоу (84).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).