Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даврон Умиров: «Локомотив»га мослашишим учун 1 ҳафта етарли бўлди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Локомотив“ футболчиси Даврон Умиров “Хўжанд“ жамоасига қарши учрашувдан кейин клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Бугун йигитлар яхши ўйнади. Бугун ўзимизга бўлган ишончни қайтариш учун ғалаба жуда керак эди ва бунга эришдик. “Хўжанд“ ҳам ёмон жамоа эмас экан. Уларнинг йиғилганига кўп вақт бўлмабди. Ушбу жамоа ҳам ўз ўйинини топиб олиши учун вақт керак бўлади. Асосийси бугун бизга ғалаба керак эди.

— Жамоа бир неча ўйинларда гол кирита олмади. Футболчилар бундан тушкунликка тушдими?
— Йўқ, тушкунликка тушмадик. Шунчаки ўз ўйинимизни топа олмай қолдик. Ўзимизга ишончни қайтариш учун голлар керак эди. Бугун мана голлар билан ғалабага эришдик. Бундан буёғига барчаси яхши бўлиб кетади.

— Ўз ўйинингиздан қанчалик қониқяпсиз?
— Бунисини билмадим. Мураббийлардан хатоларимизни сўраб оляпмиз, назарий машғулотларда улар барча камчиликларни айтиб беришмоқчи. Ўйинимиз ўзгармоқда. Тўп узатишлар ҳам анчагина яхши бўлиб қолди, деб ўйлайман.

— “Локомотив“га келганингизга кўп вақт бўлмади. Дастлабки таассуротлар қандай бўлмоқда?
— Барча футболчилар бир— бири билан аҳил ва иноқ, барча бир оила. Ёши катта футболчилар ўзларидан кичкина футболчилар нимадир сўраганида ўзини манманликка олмаяпти. Тўғри ва чиройли тушунтириб, ҳурмат билан гаплашишяпти.

— Мавсум давомида асосий таркибда ўйнаб кетишингизга қанчалик даражада ишонасиз?
— “Локомотив“нинг ғалабаларига ёрдамимни бермоқчиман. Худо хоҳласа, ҳеч кимни уялтириб қўймайман.

— Ушбу мавсум олдидан ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?
— Биринчи навбатда, жамоанинг манфаатлари. Иккинчи ёки учинчи ўрин эмас, фақатгина биринчи ўрин ҳақида ўйлаймиз. Шу орқали ОЧЛда яхши ўйинлар кўрсатиб, олдимизга яна— да катта мақсадлар қўйиб бораверамиз.

— “Локомотив“га илк келганингиздан бери ким билан тезда чиқишиб кетдингиз?
— “Локомотив“га келишимдан олдин кўплаб футболчилар билан таниш эдим. Барча жамоадошларим билан чиқишиб кетишим учун бир ҳафта етарли бўлди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 21:42, 04.02.2020. Ўқилди: 2420 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик