Бугун 19 август, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
19-тур Хоразм 0-1 Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1753 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 19.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 19.08.2025

      05:20 Дзюдо. "Большой шлем" Улан-Батора в Монголии. День 1.
      06:55 Д/ф "17 часов до вершины".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. 1/2 финала.
      10:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэты. Произвольная программа. Финал.
      11:45 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные дуэты. Произвольная программа. Финал.
      12:55 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      13:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Shortcut. Гонка 1.
      14:05 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 1.
      14:35 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      15:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Shortcut. Гонка 2.
      15:40 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      16:15 "Культовые".
      16:45 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 12 в Хожуве, Польша.
      19:00 Дзюдо. "Большой шлем" Улан-Батора в Монголии. День 2.
      20:55 "Тайны звёзд спорта".
      21:25 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. 1/2 финала.
      23:30 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Акробатические группы. Финал.
      00:45 Д/с "Век нашего спорта". Николай Дроздецкий.
      01:20 "Культовые".
      01:50 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      02:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Shortcut. Гонка 1.
      03:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 1.
      03:30 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      04:05 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Shortcut. Гонка 2.
      04:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 2.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 19.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "География спорта". Норильск.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 "Что за спорт?". "Экстрим".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Калуга" - "Амкал" (Москва). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Тамбов) - "Металлург" (Липецк). Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:50 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Реал Мадрид" - "Осасуна". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 "География спорта". Норильск.
      04:00 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Матч за 3-е место.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 19.08.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 10. Пуэнтеареас - Байона.
      07:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 10. Пуэнтеареас - Байона.
      10:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      11:30 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      12:30 Велоспорт. Женщины. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 2.
      13:15 Велоспорт. Женщины. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 3.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 13. Луго - Пуэрто-де-Анкарес.
      18:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 15. Инфьесто - гора Куиту-Негру.
      20:00 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Раунд 1. Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Раунд 2. Прямая трансляция.
      02:00 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 3 эп.
      02:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 15. Инфьесто - гора Куиту-Негру.
      03:00 Американский футбол. "Полоса испытаний. Тренировочная база Баффало Биллс", 1 эп.
      04:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 13. Луго - Пуэрто-де-Анкарес.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азимжон Аҳмедов: “Навбаҳор”да совринларни ютиш учун қолдим”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўтган йилги таркиб ўзагини деярли сақлаб қолди. Жумладан, тажрибали ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедов жамоа билан янги шартнома имзолади ва бу йил ҳам “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Хабарингиз бор, наманганликлар айни пайтда ўз ўқув-машғулот йиғинларини Туркияда ўтказишмоқда. Мазкур сафар олдидан Азимжон Аҳмедов билан суҳбат уюштириб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

Қуйида тажрибали ярим ҳимоячининг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Машғулотлар, ўртоқлик баҳслари, легионерлар борасида

- Наманганда бўлиб ўтган машғулотларда асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилди. Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида эса тактик-техник тайёргарликка кўпроқ урғу берилади. Шунингдек, у ерда ўтказиладиган  назорат-синов баҳслари спорт формамизни тиклашимиз, янги мавсумда намойиш этадиган ўйинларимизда муҳим аҳамият касб этади.

Жамоамизда кўплаб легионерлар кўрикдан ўтишди ҳамда ўтишмоқда. Албатта, улардан энг маҳоратлиларини мураббийлар штаби танлаб олишга интилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, хорижлик футболчи маҳаллий ўйинчидан камида бир бош баланд бўлиши керак. Мураббийлар штаби шунинг учун легионерларни астойдил синовдан ўтказмоқда.

Бошқа клублардан таклифлар, “Навбаҳор”да қолиш қарори, етакчилик ҳақида  

  - Менга шу йил бошида Япония, Жанубий Корея, Таиланд, Хитой давлатлари, шунингдек, араб мамлакатлари клубларидан молиявий тарафдан жуда қулай ва  яхши таклифлар бўлди.

Аммо Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззақов ҳамда “Навбаҳор” клуби вице-президенти Ойбек Арифович Саматов билан суҳбатлашганимдан сўнг, бўлажак мавсумда жамоанинг олдига юксак мақсадлар қўйилаётгани, жумладан, “Навбаҳор” Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб бориши лозимлигидан воқиф бўлганимдан кейин, вилоятимизнинг бош жамоасига ушбу ниятни амалга ошириш йўлида ёрдам беришга аҳд қилиб, “Навбаҳор” билан янги шартнома имзоладим, яъни жамоада совринларни ютиш учун қолдим.

Фурсатдан фойдаланиб, Наманган вилояти ва шаҳар ҳокимлари, клуб раҳбариятига биз – футболчиларга барча шароитларни яратиб беришаётгани учун ўзим ҳамда жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман. Янги мавсумда биз уларнинг ишончларини оқлаш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.     

Жамоа етакчиларидан бири сифатида клуб раҳбарияти менга ишонч билдирди. Албатта бу номни оқлаш осон эмас ва бутун мавсум давомида барча оғирлик етакчиларга тушади.

Аммо биз тажрибали ҳамда етакчи футболчилар ёш ҳамкасбларимиз билан келишиб олдик ва янги мавсумда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, бир мақсад йўлида бирлашишга аҳд қилдик.

Худо хоҳласа, мен ҳам ёш футболчиларни қўлимдан келганича қўллаб-қувватлаб, уларга ўз маслаҳатларимни бериб тураман.

Таркибдаги ўзгаришлар,  Канчельскис, акаси Одил Аҳмедов тўғрисида

- Жамоамизнинг ўтган йилги таркиби ўзаги сақлаб қолинди ва сафимизга бир қатор тажрибали ҳамда маҳоратли футболчилар қўшилишди. Туркиядаги йиғин давомида ҳам таркибга яна бир қатор ўйинчиларнинг қўшилишлари таъкидланмоқда.

Ҳозирги таркибимиз ҳам ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга қодир. Лекин янги футболчиларга барибир жамоанинг ўйинига киришиб кетишлари учун бироз вақт керак.

“Навбаҳор”да таркибнинг ҳар йили ўзгаравериши жамоанинг ўйинларига салбий таъсир ўтказганлиги барчага маълум.

Худо хоҳласа, ушбу таркиб билан ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз, деган умиддаман.

“Навбаҳор”нинг айни пайтдаги мураббийи  Андрей Антанасович Канчельскис анча қаттиққўл ва талабчан мураббий. У ўз эътиборини кўпроқ жисмоний тайёргарликка қаратади.

Андрей Антанасович Европа футболини кўрган тажрибали мутахассис ҳамда ундан кўп нарса ўрганса бўлади.

Канчельскиснинг қўл остида ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга интиламиз.

Акам Одил Аҳмедовни барча мухлислар яхши билишади. У шу  даражага ўз меҳнатлари билан эришди. Акам машҳурлигига қарамай, анча камтар ва мендан ҳам ўз маслаҳатларини аямайди.

Жумладан, миллий чемпионатимиз баҳслари пайтида ҳар бир ўйиндан олдин ва кейин қўнғироқ қилиб, учрашувдан олдин қандай ўйнаш кераклиги борасида маслаҳат беради, ўйиндан кейин эса камчиликларимни айтади. Унинг маслаҳатлари албатта, футболчилик фаолиятимда асқотмоқда.

Бунинг учун фурсатдан фойдаланиб, акам Одил Аҳмедовга ўз миннатдорчилигимни билдираман.   

                                              Мухлисларга тилаклар

-   Мухлисларга тилакларим, биз - футболчиларнинг бахтига барчалари соғ бўлишсин. Бизни доимо қўллаб-қувватлаб туришсин.

Яна ишқибозлардан шуни илтимос қилардимки, ўйинчиларнинг ортидан ёмонлаб, улар ҳақида салбий фикрларни билдиришмасин. Бу ўша футболчига негатив таъсир кўрсатади. Аксинча, ҳар бир ўйинчини мақтаб, олқишлаб, қўллаб-қувватлашса, ўша футболчи бундан руҳланиб, ўйини янада очилиб кетади.

Мухлислардан ушбу фикрларимни инобатга олиб, янги мавсум баҳслари давомида бизни муносиб тарзда қўллашларини тилайман.

Биз – футболчилар эса уларнинг ишончларини оқлаш, қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Бахтимизга улар доимо соғ-саломат бўлишсин.

Маълумот учун

Азимжон Аҳмедов   - 1992 йилнинг 4 январида Наманган вилояти, Наманган туманида туғилган.

Футбол билан 6 ёшидан шуғулланишни бошлаган.

Биринчи мураббийи – Маликжон Турдиев.

Наманган вилоят 15-сонли футбол мактаб-интернати, республика олимпия захиралари коллежини тамомлаган.

Амплуаси – ярим ҳимоячи.

Ўйнаган жамоалари: “Навбаҳор” (Наманган, 2010 – 2015 йиллар), “Пахтакор” (Тошкент, 2016 – 2018 йиллар).

2019 йилдан яна “Навбаҳор”да.

Оилали, 2 фарзанднинг отаси.

Мухлис қиладиган жамоаси: “Реал” (Мадрид)

Ҳавас қиладиган футболчилари: Ўзбекистондан акаси Одил Аҳмедов, хориждан “Реал” клуби ярим ҳимоячилари -  Тони Кроос ва Лука Модрич.  

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.   

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:24, 07.02.2020. Ўқилди: 2315 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.