Бугун 15 май, 2026 йил, жума.

      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Евро 2020” ни ўтказиб юборадиган юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Футболчилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz  “Евро 2020” мусобақасини (катта эҳтимол билан) ўтказиб юбориши мумкин бўлган футболчилара қисқача тўхталиб ўтади.

Никола Заниола

Италиялик футболчи ўз фаолиятини йўлга қўйиш учун “Интер” ва “Фиорентин”да тер тўккан бўлсада, машхурликни унга “Рома” жамоаси тақдим этди.

Баланд бўйли бўлишига қарамай, кучли теҳника эгаси саналувчи ҳужумкор ярим ҳимоячи бир мавсумнинг ўзида “Рома”нинг келажаги сифатида эътироф этила бошлаганидан хабарингиз бор.

Қаҳрамонимиз Италия терма жамоасига 2018-йилнинг август ойидаёқ чақирув олишга муваффақ бўлди. Энг қизиғИ шундаки, у ўша пайтда “А Серия”нинг бирорта учрашувида майдонга тушмаган эди. Қитъа чемпионати учун саралаш баҳсларининг 5 тасида майдонга тушган Николо ўз ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйишга ҳам улгурди. Унинг ўйинидаги ўсишни кузатган Роберто Манчини ҳам футболчини қитъа биринчилигига олиб кетишга қарор қилган эди, бироқ “А серия”нинг 19 турида ортириб олинган жароҳат барчасини барбод қилди. “Ювентус”га қарши учрашувни оғриқ билан бошлаган Заниола Рабио томонидан қўполлик билан тўхтатилади.

Футболчи бир йўла бир нечта жароҳат ортириб олгани учун жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди ва 5 ой футболдан четда қолди. Энди қаҳрамонимиз “Рома”га иккинчи даврада ёрдам бера олмайди. Энг ачинарлиси эса, ўз фаолиятидаги илк катта мусобақани ҳам ўтказиб юборадиган бўлди.

 

Мерих Демирал

“Евро 2020” мусобақасини очиб бериши керак бўлган Италия – Туркия ўртасидаги ўйинда нафақат Заниола, балки Туркия етакчиси Мерих Демирални ҳам кўрмайдиган бўлдик. Дунёнинг энг кучли ҳимоячилари йиғилган жамоада асосий таркиб футболчисига айланган туркнинг ишлари кўнгилдагидек кетайотган эди. У Де Лигтдан фойдалироқ кўринибгина қолмай, қишки трансферлар арафасида энг «бозори чаққон” футболчи даражасига кўтарилишга муваффақ ҳам бўлди. Афсуски, жароҳат аталмуш “бало” уни уни четлаб ўтмади.

Тасодифни қарангки, Демирел ҳам Николо майдонни эрта тарк этган учрашувда жароҳат ортириб олди. Афсуски, у ҳам Заниола сингари катта эҳтимол билан фаолиятидаги илк катта мусобақани ўтказиб юборишга жуда яқин турибди. Айни дамда, ҳимоячи жароҳатдан фориғ бўлиш учун маҳсус режимда машғулотлар ўтамоқда, бироқ унинг тўлиқ спорт формасини тиклаб олишини Европа чемпионати кутиб турмаслиги аниқ.

Ҳарри Кейн

Инглиз мухлисларининг “ишонган тоғи”, терма жамоа сардори ва тўпурариҳам бугунги рўйхатдан жой олмоқда.

Еропа биринчилиги саралаш учрашувларининг барчасида иштирок этган ва 12 тагол киритган Кейн учун 2020-йил омадсиз бошлангани рост. Қаҳрамонимиз 1-январ санасида “Саутгемптон” билан учрашувни жароҳати сабабли эрта якунлади. Аввалига шифокорлар футболчини баҳорда сафга қайтишини маълум қилишди, бироқ кейинроқ тиззасининг юқори қисмидан оғир жароҳат олгани аён бўлди. Янги ташхис натижаларига кўра, Кейн 6 ой футболдан четда қоладиган бўлди. Бечора ингилизалар катта эҳтимол билан қитъа биринчилигида ўз сардори ва асосий ҳужумчисисиз боришларига тўғри келадиган кўранади. Кейннинг нақадар секик спорт формасига киришини инобатга олмаган тақдиримизда ҳам, қаҳрамонимиз фақат Европа чемпионатининг Лондонда бўлиб ўтадиган финал ўйинида иштирок этиши мумкин холос.

Мемфис Депай

“Лион” етакчиси ва сардори ушбу мавсумни жуда кўтаринки кайфиятда бошлаган эди. Мавсумнинг биринчи яримида 15 та гол ва 10 ассистни амалга оширишг улгурган ярим ҳимоячи 15 декабр санасида (“Рен”га қарши уйда ўтган ўйинда) бўлиб ўтган учрашувда оғир жароҳат олди ва майдонни кутилганидан эрта тарк этди. Аввалига футболчи 2 ҳафтада сарфга қайтиши ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлган эди, бироқ кўп ўтмай “Лион” расман Депай учун мавсум ўз якунига етганини маълум қилди. Жуда катта эҳтимол билан Депай “Евро 2020” ни ҳам ўтказиб юборадиган кўринади. Шифокорларнинг айтишича, футболчи келаси мавсумдагина ўзининг аввалги спорт форамасини тиклаб олиши мумкин.

Ачинарлиси шундаки, Депай нафақат “Лион”нинг балки, Голландия терма жамоасининг ҳам асосий футболчиси саналади. Айни дамда Куман қўл остида Депайни алмаштиришга қодир футболчи йўқ. Эндиликда, мураббий жамоа учун танлаган тактик схемасини қайта кўриб чиқишига тўғри келадиган кўрнади.

Николос Зюле

Бундеслиганинг сўнгги мавсумларидаги энг яхши ҳимоячиси Николос Зюле учун Европа чемпионатлари эшиклари ёпилиб бўлди десак, адашмаган бўламиз.

Ҳимоячининг ўзи ҳали умид борлиги ҳақида тинмай сўзлаётганига қарамай, “Бавария” раҳбарияти Зюленингсоғлиғини асраш мақсадида уни мусобақага қўйиб юбормаслигини расман эълон қилиб улгурди.Қаҳрамонимиз Бундеслиганинг 8-турида бўлиб ўтган ўйини жароҳати сабабли якунлай олмади.

Шифокорлар ҳимоячида “Ўзаро кесишган пайларнинг узилиши” кузатилгани учун узоқ муддатга сафдан чиққанини эълон қилишганига қарамай, Зюлемусобақага тайёргарлик кўришда давом этмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:30, 18.02.2020. Ўқилди: 10977 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик