Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна - Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

20/08 20:00 Сўғдиёна - Динамо
21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1899 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» учун дежавю бошланмоқдами?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Реал Мадрид» учун ўта муҳим ҳафта ўтмоқда. Ушбу ҳафта "Қироллик клуби"нинг ушбу мавсумдаги тақдирини ҳал қилиб берувчи давр бўлиши мумкин, худди ўтган мавсумда бўлгани каби...

Ўтган мавсумнинг худди шу даврига келиб Сантьяго Солари бошқарувидаги "қаймоқранглилар" бир ҳафта ичида бирданига 3та совриндан маҳрум бўлишган эди.

Испания кубоги

2018/2019 мавсум
Ўтган йили "Реал" Испания кубогининг ярим финалигача етиб келиб, бу босқичда "Барселона" билан тўқнаш келган эди. Февраль ойи бошида "Камп Ноу"да ўтказилган дастлабки учрашувда мадридликлар 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди. Аммо 27 февраль куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган ўйинда эса Солари шогирдлари 0:3 ҳисобида ютқазиб, мусобақа билан хайрлашишган эди.

2019/2020 мавсум
Ушбу мавсумда эса Зидан ушбу "вазифа"ни эртароқ "уддалади". Бу сафар жамоа чорак финалда ўз уйида "Реал Сосьедад"га 3:4 ҳисобида ютқазди ва Испания кубогидан чиқиб кетди. Дежавю №1!

Ла лига

2018/2019 мавсум
Ўтган мавсумни анча муваффақиятсиз ўтказган "Реал" февраль ойига келиб пешқадам "Барса"дан 9 очко ортда қолиб кетган эди. 2019 йилнинг 3 март куни бўлиб ўтган "эл-класико"дан сўнг ("Реал" - "Барселона" - 0:1) фарқ 12 очко етди. Ушбу тўқнашувдан кейин мадридликлар амалда чемпионлик билан хайрлашишди. Мавсум сўнгида эса жамоа нафақат чемпионликдан, балки 2-ўриндан ҳам қуруқ қолганди.

2019/2020 мавсум
Зидан жамоаси Испания чемпионатидаги кетма-кет 2та ўйинда умумий ҳисобда 5 очко йўқотди. Икки тур олдин "Барселона" 3 очко олдинда бораётган жамоа март ойи бошига келиб азалий рақибидан 2 очко ортда қолмоқда. 1 март, якшанба куни эса навбатдаги "класико" ҳам "Мадрид" учун катта аҳамиятга эга. Агар "Реал" ютқазиб қўйса, фарқ 5 очкога етади. Мавсум охиригача бу фарқни йўққа чиқариш қийин бўлади. Дежавю №2?

Европа чемпионлар лигаси

2018/2019 мавсум
Ўтган мавсумда ЕЧЛнинг нимчорак финалида қуръа "Реал" учун омадли келган эди. Ҳаттоки клуб дастлабки ўйинда "Аякс" майдонидан 1:2 ҳисобида ғалаба билан қайтган эди. 2019 йилнинг 6 март куни эса амстердамликлар Мадридда 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, "Қироллик клуби"ни мавсумда сўнгги совриндан ҳам маҳрум этишди.

2019/2020 мавсум
Бу сафар эса "Реал" ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллади ва қуръа уларга "Манчестер Сити"ни тақдим этди. Кечаги ўйинни кўрдингиз: сўнгги 12 дақиқа ўйин тақдирини бутунлай бошқа томонга ўзгартириб юборди. Энди Зидан жамоаси 17 март куни Манчестер шаҳрида иккита тўп фарқи билан ғалаба қозониши керак.

Дарвоқе, ўтган мавсумда Серхио Рамос "Аякс"га қарши дастлабки ўйин сўнгида сариқ карточка олиб, жавоб ўйинида дисквалификацияга учраганди. Бу сафар ҳам жамоа сардори жавоб учрашувида майдонга туша олмайди. Дежавю №3?!

"Реал Мадрид" бир ҳафта ичида 3та мусобақадан чиқиб кетгани учун Сантьяго Солари истеъфога чиқарилган эди. Шундан сўнг Зайниддин Зидан "Сантьяго Бернабеу"га қайтди. Франциялик мутахассиснинг тақдири қандай бўлади. Буни балки навбатдаги 2-3 ҳафтада билиб олармиз?

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:09, 27.02.2020. Ўқилди: 11198 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.