Дибала «Ювентус»даги маоши оширилишини истамоқда
"Ювентус" ва Пауло Дибала яқин кунларда янги шартнома борасида музокарани бошлашади, дея хабар тарқатди Calciomercato.
Манбага кўра, аргентиналик футболчи янги шартнома орқали йилига 12 миллион евро маош олишни истамоқда. Ҳозирда унинг маоши 10 миллион еврога тенг.
Дибаланинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, келишув муддати 2025 йилга қадар узайтирилади.
Дибала ушбу мавсумда А серия доирасида 23та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 8та голга узатма берди.
Манба: football.ua
Киритилди: 11:23, 07.03.2020. Ўқилди: 4279 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар