Бугун 9 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 08.05.2026 23:45
      • Торино
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • -:-
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • -:-
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Туғилган кунини турмада нишонлаётган афсунгар»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун 21 март. Юртимиз даҳоларидан бири Абдулла Орипов таваллуд топган кун. Буюк шоир. Футбол майдонининг ҳам бир шоири борки, у бугун қирққа тўлади.
Роналдиньо.

Мен бу йигитни ҳақиқий бразилиялик, росмана бразилиялик юлдуз дея оламан. Бразилия футболи деганда кўпроқ мана шу йигитни тушунишимиз шарт, деявераман. Чунки Ривалдонинг ўйин услуби қайсидир мамлакатда улғайган йигитда шаклланиши мумкин, Роналдонинг голеадорлиги ҳам том маънода бразилияликларнинг ўзларига хос жиҳат эмас, Роберто Карлоснинг зарбалари сири ҳам Копакабана пляжларининг қумликларига яширинмаган, бошқа жойда ҳам топилиб қолиши мумкин бўлган ёдгорликлар сирасига киради. Аммо Роналдиньонинг майдондаги ўйини, хатти-ҳаракати, гол уриши, финтлари ва ҳаттоки тўпсиз туришлари ҳам Бразилия футболининг миллий ифодасидир. Бу феълни, бу фитратни фақат ўша диёр етиштириб чиқаради. Бошқа мамлакатда бу каби эластик ҳаракатлар муаллифи бўлиб чиқиш имконсиз.

Роналдиньо юқори формада нари борса беш йил ўйнади. Бироқ, ана шу беш йил ичида у яшил майдонда рақсга тушди. Ҳалигача Муҳаммад Алининг 10-раундда, рақиби бутунлай ҳолдан тойган пайтда рақсга тушиб юрганига ҳайрон қолишади. Роналдиньо ҳам шундай ўйинчи эди. У футболчи эмас, ўйинчи эди.

Ҳалигача ечилмаган бир муаммо сақланиб қолган: Роналдиньо дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб турган пайтлари “Барселона”ни тарк этди ва Месси аталмиш даҳога ўз тахтини бўшатиб кетди. Лео ва унинг митти жамоаси Роналдиньодек даҳонинг кетганига қарамай, катта натижалар қайд этиб, каталонияликлар бразилиялик юлдузни кетказиб тўғри қилишганини исботлашди гўё. Аммо Барса шу қарори билан барибир бошқа бир нарсани йўқотганди ўша куни. Жамоага натижалар келтирган ва дунёга тики-така аталмиш машҳур услубни тақдим этган жамоа бир ўйинчи ижросидаги эстетик завқдан айрилиб қолганди.

Месси ва унинг дўстлари жамоавий ўйин билан рақибларини ер билан бир қилиб ташлаётган бўлсалар-да, эски каталониялик ишқибозлар майдонда бир кемтик ўринни илғаб қолаверишди. Бу кемтик ўрин Роналдиньо ўзидан кейин ташлаб кетган заргарона ҳаракатлар эди.

Йиллар ўтиб Роналдиньога ўхшашга интилганлар келди. Улар ҳам бразилиялик, уларда ҳам Роналдиньонинг баъзи ҳаракатларига интилишлар кузатилди. Бироқ, Рони бу услубнинг оригинал эгаси бўлгани учун улардаги сунъийлик сезилиб қолаверди. Қаҳрамонимиз шу услуб билан туғилган эди, у бу услубга интилмасди, балки шу услуб билан яшаб келаётган эди.

“Милан”даги Роналдиньони афсусу надоматлар билан эслашади. Лекин биласизми, инсон барибир ўзлигини ҳеч қаерда йўқотмайди. Ҳозирда ютуб тармоғида бразилиялик афсунгар ижросидаги чиройли финтларни изласангиз, унинг бу ҳаракатлари барча ўйнаган жамоалари либосида чиқиб келаверади. Яъни, ўша оқсоқланиб қолганида ҳам, қай бир куни ўзининг Роналдиньо даражасида ўйнаб берган бўлади у. Ўша услуб унинг қонига сингиб кетганидан далолат бу.

Йиллар ўтади, яқин ўтмиш ва ҳозирги авлод футболчилари келажак томонидан таҳлил қилинганида, аниқки, Роналдиньонинг ҳаракатларига келганида, инсофли мухлис тўхтайди. Бу қанақаси, дейди. Бу нималар қиляпти, дейди. Бу қадар гўзалликни одам ўзида қандай жамлаши мумкин, дейди. Шу боис, ҳозирда етти-саккиз ёшга кирган болангизга яқин ўтмишда ўйнаган футбол юлдузларининг роликларини қўйиб бераётганингизда, Роналдиньоникини қўймай туринглар, акс ҳолда, унинг ҳаракатлари кўзни қамаштириб, Олтин тўпни кўпроқ олган ва натижалари каттароқ юлдузларни кўрмай қолиши мумкин болангиз.

Дарвоқе, шу ёшини буюк футболчи қамоқда нишонлаяпти. Парагвай турмаларидан бирида. Бу ўта ёмон ҳис. Ишонаверинг. Мен биламан.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: https://t.me/x_hamidov

Ўша Роналдиньо. Ўша ҳаракатлар. Ўзгартириб бўлмайди. Такрорлаб бўлмайди.

Киритилди: 07:36, 21.03.2020. Ўқилди: 6349 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик