Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5453]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3340]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3097]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2221]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1957]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1858]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1631]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1567]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1530]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1425]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рейтинг. Голлар марафони: юзлик маррасига ким тезроқ?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

XXI аср футболининг ривожи шундан далолат бермоқдаки, ҳужумчилар фаолияти тезлашди, статистика самарадорликка боғлиқ бўлиб қолди. Кейн, Холанд, Роналду ва бошқалар — нафақат гол уриш, балки жамоа тактикасидаги асосий ҳал қилувчи бўғинга айланган. 100 гол — бу фақат рақам эмас. Бу сабр, маҳорат ва доимий меҳнатнинг юксак даражадаги ифодасидир. Гарри Кейн айрим энг машҳур ва буюк футболчиларни ортда қолдириб, ўз фаолиятида 100та голга энг тезкор эришган футболчига айланди. Ҳужумчилар майдонда ҳаммасини осондек кўрсатишади, аммо аслида гол уриш — ўйиндаги энг оғир вазифа. Шунинг учун ҳам энг яхши марказий ҳужумчилар трансфер бозорида жуда катта нархга башоланади. Кейннинг ютуқларидан сўнг XXI асрда бир клуб сафида 100та голни энг тез урган футболчиларни кўриб чиқамиз.

10. Килиан Мбаппе («ПСЖ») - 137 ўйин

У ёшлигиданоқ «Монако» билан Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқиб, Лига 1 ғолиблигини қўлга киритганидан сўнг «ПСЖ» уни катта маблағ эвазига сотиб олди. «ПСЖ» Неймар учун 222 миллион евро сарфлаган йилнинг ўзидаёқ Мбаппени ҳам олиб келди. Мбаппе Парижда ўта самарали ўйин намойиш қилди ва 137 ўйинда 100 та гол уриб, кутилган даражадаги натижани қайд этди.

9. Роберт Левандовски («Бавария») - 136 ўйин

Левандовски «Боруссия Дортмунд» сафида Европа миқёсидаги энг кучли ҳужумчилардан бирига айланди. У «Реал» дарвозасига 2013 йил ЕЧЛ ярим финалида бир ўйинда 4та гол ургани билан ёдда қолган. 2014 йилда у эркин агент сифатида «Бавария»га ўтди ва Пеп Гвардиола қўл остида янада самарали ўйнади. Герд Мюллернинг 365та голлик Бундеслига рекордини янгилай олмади, аммо 312та гол уриб, 2020|21 йилги мавсумда 41та гол билан Мюллернинг бир мавсумдаги натижасини ортда қолдирди.

8. Эдинсон Кавани («Наполи») - 135 ўйин

Кавани «МЮ»даги сўнгги йилларида ҳам мухлислар меҳрини қозонган бўлса-да, у ҳақиқий шиддатини «Наполи»да намоён этган. У 2010-2013 йиллар орасида неаполликлар сафида 138 ўйинда 104та гол урди. Агар у кучлироқ жамоа­да ўйнаганида, эҳтимол, «Сан-Паулу» стадионида Марадона даражасидаги афсонага айланарди.

6-7. Рууд ван Нистелрой («МЮ») - 131 ўйин

Фергюсон унинг тиззасига жароҳат олгани учун узоқ кутган, аммо Ван Нистелрой «Олд Траффорд»да тез орада ҳақиқий гол машинасига айланди. Пол Скоулзнинг таъкидлашича: «У безоҳир гол урушга интиларди. Агар Генри ўша ҳафтада гол урган бўлса, Ван Нистелрой бутун йўлда жим ўтирарди — унинг мақсади дунёда энг кўп гол уриш эди».

6-7. Криштиану Роналду («Ювентус») - 131 ўйин

«Реал» билан 4 марта Чемпионлар Лигасини ютиб, турнирнинг тарихдаги энг яхши тўпурарига айланган Роналду 2018 йилда «Ювентус»га келди. Туринликлар уни ЕЧЛдаги сўнгги «пазл бўлаги» деб билишган, аммо кутилган натижалар бўлмади — клуб «Аякс», «Лион» ва «Порту»дан мағлуб бўлди. Шунга қарамай, Роналду 131 ўйинда 100та гол урди ва Италияда ҳам самарали бўлди.

5. Златан Ибрагимович («ПСЖ») - 124 ўйин

2012 йилда «ПСЖ»га келган Ибрагимович бу вақтгача Италия, Испания ва Нидерландияда чемпионликларни қўлга киритган эди. У Парижда 4 мавсумда ҳам чемпионликни ютиб, ҳар мавсумда камида 30та гол урди. Охирги йили 51 ўйинда 50та гол уриб, ҳақиқий афсонага айланди.

4. Луис Суарес («Барселона») - 120 ўйин

«Ливерпул»да рақиб дарвозабонлар учун ҳақиқий даҳшат бўлган Суарес 2014 йилда «Барселона»га рекорд нархда ўтди. ЖЧ-2014да Кьеллинини тишлагани учун 4 ўйинлик дисквалификация олган бўлса-да, у қайтиб келгач, Неймар ва Месси билан бирга тарихий учликни шакллантирди. Биринчи мавсумдаёқ 39 ўйинда 25та гол урди ва «Барселона»га требл (Ла Лига, Кубок ва ЕЧЛ) совринларини олиб берди.

2-3. Криштиану Роналду («Реал») - 105 ўйин

2009 йилда дунё рекордига тенг 94 млн. еврога «Реал Мадрид»га ўтган Роналдунинг биринчи мавсумида трофей бўлмаган, аммо у 33та гол урди. Кейинги 6 мавсумда у ҳар йили камида 50та гол урди ва натижада Раулни ортда қолдириб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

2-3. Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») - 105 ўйин

2022 йилда 51 млн. фунт стерлинг эвазига «Сити»га қўшилган Холанд дебют ўйинидаёқ «Вест Хэм» дарвозасига икки гол урган. Биринчи мавсумида у барча мусобақаларда 38та гол урди ва клуб билан треблни қўлга киритди. Унинг 100та голгача етиши учун бор-йўғи 105 ўйин етарли бўлди.

1. Гарри Кейн («Бавария») - 104 ўйин

«Бир мавсумлик мўъжиза» деган таърифга сиғмайдиган натижа. Кейн «Бавария»га ўтгач, 100та гол маррасига атиги 104 ўйинда етишиб, Левандовски ва Роналдуни ҳам орт­да қолдирди. Унинг Германиядаги самарадорлиги ҳақиқий рекордларга тенг бўлмоқда.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:44, 24.11.2025. Ўқилди: 3363 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик