«Манчестер Сити» коронавирус туфайли ЕЧЛ тақиқидан қутулиб қолиши мумкин
УЕФА томонидан 2 йилга еврокубоклардан четлаштирилган «Манчестер Сити» клуби кейинги мавсумда ушбу тақиқдан қутулиб қолиши мумкин.
"Шаҳарликлар" мазкур қарор юзасидан Спорт арбитраж суди (CAS)га мурожаат қилгани учун суд ўз қарорини эълон қилмагунча УЕФАнинг тақиқи кучга кирмайди. Коронавирус билан боғлиқ вазият юзага келгани учун "Сити"нинг иши кўриб чиқиш вақти ортга сурилмоқда. Бундан ташқари, коронавирус туфайли Арбитраж судига мурожаатлар кўпайиб кетган. «Манчестер Сити» эса ўз навбатини кутишга мажбур.
Чемпионлар лигаси 2020/2021 мавсумда гуруҳ босқичи иштирокчилари 26 август аниқ бўлиши керак. Бу пайтга келиб CAS «Манчестер Сити» иши бўйича қарор чиқармаса, ташкилотчилар манкунианликларни мусобақага қўйишга мажбур бўлишади.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 08:23, 23.03.2020. Ўқилди: 4377 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар