Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ван Дейк Салоҳ ва Робертсоннинг «Ливерпул»ни тарк этиш қарори ҳақида таъсирли фикр билдирди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ливерпуль» сардори ва ҳимоячиси Вирджил ван Дейк Муҳаммад Салоҳ ҳамда Эндрю Робертсоннинг жорий мавсум якунида инглиз жамоасини тарк этиш қарорига муносабат билдирди.

«Тўққиз йил... бу шунчаки бир фасл эмас, бу бутун бир давр. Шу вақт ичида бошимиздан кечирган барча воқеалар ҳақида ўйлаганингда, бу шунчаки ақл бовар қилмас даражада эканини тушунасан. Биз ҳар қандай яхши нарсанинг ниҳояси борлигини биламиз...

Юксалиш лаҳзаларида, босим остида, муҳим дақиқалар ва байрамларда сиз ҳар бир қадамда ёнимизда бўлдингиз. Биз биргаликда ҳамма нарсада ғолиб чиқдик. Бироқ совринлардан ҳам кўра кўпроқ хотиралар, майдондаги жанглар ва бу йўлдаги қувончли дамларни эслаймиз. Биз катта ғалабалар ва оғир мағлубиятларни биргаликда енгиб ўтдик. Нима бўлишидан қатъи назар, ҳуштак чалинганда бир-биримизга таянишимиз мумкинлигини билардик. Сизлар шунчаки жамоадош эмас, балки етакчилар, ака-укалар ва энг муҳим пайтларда суяниш мумкин бўлган инсонлар бўлдингиз.

Шунинг учун ҳам қилган меҳнатларингиз, садоқатингиз, кулгингиз ва хотиралар учун иккингизга ҳам раҳмат. Бизга ҳамма нарсани ютишда ёрдам берганингиз ва бу йўлни янада гўзал қилганингиз учун ташаккур. Сизлар жамоадош сифатида келдингиз, афсона сифатида кетмоқдасиз ва энг муҳими — сиз оиламизнинг бир аъзоси сифатида кетяпсиз», — деб ёзди ван Дейк ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Салоҳ ва Робертсон 2017 йилдан бери «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида 33 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 436 та ўйинда иштирок этиб, 255 та гол ва 122 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ҳимоячи эса 373 та учрашувда майдонга тушиб, «гол+пас» тизимида 13+69 очко жамғарди.

Киритилди: 20:30, 10.04.2026. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик