Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ким кучлироқ: Марадона ёки Месси?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“Барселона” ва “Наполи” тўқнашувидан сўнг, Марадона ва Мессини солиштириш авж олиб кетди. Бу борада кўплаб футболчи ва мураббийлар ўз фикрлари билан ўртоқлашди ҳам. Икки инсон ҳам футбол ривожи учун улкан хисса қўшган мега юлдузлар. Шундай бўлсада, статистик маълумотлар орқали уларни солиштириб кўришга ҳаракат қиламиз.

Клуб даржасида қўлга киритилган совринлар

Супер классдаги футболчи бўлишига қарамай, Марадона жуда кам соврин ютган. Аргентиналик даҳо ҳисобида 8та клублар миқёсидаги соврин мавжуд бўлиб, уларнинг 7таси ички биринчиликда қўлга киритилган. Бу борада Месси ўз ватандошидан деярли 4 баробар устунроқ. У шу кунга қадар 34та кубокни боши узра кўтаришга улгурди.

Терма жамоадаги совринлари

Диего Армандо Марадона исми бутун дунёга танилиши учун атиги битта мундиал кифоя қилган десак, адашмаган бўламиз. Аргентинани ЖЧ ғолиблиги сари етаклаган Диего фаолияти давомида фақат бир маротаба Аргентина терма жамоаси либосида шоҳсупага кўтарилган холос. Шунга қарамай, бу унинг буюк футболчи сифатида тарихда қолишига тўсқинлик қила олмади. Ундан фарқли ўлароқ, Месси янги авлод футболчилари орасида энг иқтидорли футболчи бўлишига қарамай, жамоаси учун бирорта соврин ютгани йўқ. Тўғри, ЖЧ финалига қадар етиб борди, бироқ финалда енгилиш икки ҳисса аламли бўлгани учун Германияга қарши учрашувни кўпчилик мухлислар ёдга олишни ҳам исташмайди. Шунингдек, Месси Аргентина учун 2008-йилдаги Олимпиадада ғолибликни қўлга киритган, бироқ бу соврин Марадонанинг ёшлар ўртасидаги ЖЧдаги ғолиблиги билан ҳам тенг кела олмайди.

Шахсий совринлар

Бу борада уларни солиштиришнинг иложи йўқ. Тўғри, Месси қўлга киритган нақд олтита “Олтин тўп”и билан кучлироқ кўринишга ҳақли, бироқ “FranceFootball” Марадона даврида бу совринни фақат европалик футболчиларгагина тақдим этган. Агар шу қонун бугунги кунларимизга қадар етиб келганида, Месси ҳам Марадона сингари “олтин тўп”ларсиз қолиб кетиши аниқ эди. Шу сабабли, бу номинациядаги устунликни “Олтин тўп” билан белгиламаймиз.

Диего ФИФА томонидан юз йилликнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган. Қаҳрамонимиз бу борада ўтказилган сўровномада азалий рақиби Пелени ва Эйсебиоларни катта фарқ билан ортда қолдирган. Хўш, Месси ҳам у сингари юз йилликнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкинми? Олдинда яна 80 йил мавжуд. Бу вақт давомида янгидан янги даҳолар туғилмайди деб ким кафолат беради? Аср сўнгига бориб, 80 йил аввалги футболчининг ҳозирги сингари ҳурмати бўладими? Бу борадаги саволга ҳеч ким аниқ жавоб бера олмагани учун ушбу кретерийда Марадонанинг қўли баланд келди деб ҳисобласак, адолатдан бўлади.

Ким фойдалироқ?

Тўпурарлик борасида Месси Марадонадан устунроқ. Бундан ташқари, бу устунликни янада яхшилаш учун Мессида етарлича вақт мавжуд. Ҳисоб-китобларга қараганда, Марадона футболчилик фаолияти давомида 344 та гол киритишга муваффақ бўлган. Бу ҳар бир ўйинда ўртача 0,51 та гол дегани. Мессининг статистикаси кўзни қувнатмай қўймайди. Бугунга қадар 707 та голни дарвозага жойлаб қўйган Лео ҳар ўйинда ўртача 0,8 та голга муаллифлик қилмоқда.

Барқарор ўйин

Мана 14 мавсумдан бери Месси юқори формани мукаммал ушлаб турибди. Унинг ҳужумдаги ҳаракатлари йиллар ўтаётганига қарамай, секинлашгани йўқ. Қаҳрамонимиз деярли ҳар мавсумда 30 тадан кўпроқ гол киритишни уддаламоқда. Марадона ҳам мавсум давомида 40 та гол киритишни уддалаган, фақат бир маротаба холос. Майдондаги барқарорлик борасида ҳам Месси ватандошидан савиялироқ кўринмоқда. Тан олиш лозим, Марадона ўз фаолияти давомида кўпроқ беқарорлиги билан донг таратган. Айниқса, допинг муаммосига ўралашиб қолгач, футболчи аввалги даражасига кўтарила олмади. Ачинарлиси шундаки, ўз савиясига қайтиш учун Марадонада бир нечта имкон бўлишига қарамай, футбол қироли имкониятлардан унумли фойдалана олмади ва кўпроқ даромад қилиш пайида бўлди. Статистик маълумот ҳам бундан далолат бериб турибди.

Қай бири ижобий қаҳрамон?

Бу борада узоқ сўзлаш мумкин. Айни дамда кўплаб мухлислар Мессини камгап ва камтарин деб ҳисоблашади. Ташқаридан қараганда шундай туюлиши аниқ, бироқ шелмани кўтарсангиз,Мессининг “ҳунарларини” кўришингиз мумкин. Унинг мураббий алмаштириши, йилига 100 миллион евро эвазига “Барселона”да тўп суриши ва бошқа кўплаб деталлар унинг фаолиятига соя олмади. Месси сайёрамиздаги энг машҳур инсонлардан бири сифатида эътироф этилишда давом этмоқда. Уни салбий қаҳрамон дейишга етарлича асосимиз мавжуд, бироқ у майдонда кўрсатаётган ўйин барча-барчасини ювиб ташлашини ҳам инобатга олиш жоиз.

Марадона ўз даврининг энг жанжалкаш “йигит”ларидан бири бўлган. Уни допинг билан ушлаб олишгани, майдон ташқарисида кўрсатган ҳунарлари ҳақида соатлаб сўзлаш мумкин. Айни дамда пул учун бутун дунёни кезиб юрган Диегони ҳам ижобий қаҳрамон деб бўлмайди,албатта. Айниқса, унинг омма олдида кўрсатган “қилиқлари”ни оқлаб бўлмайди. Бугунги кунда Диего ўз номини сотиш орқали тирикчилик қилмоқда. Бу ҳафтани Россияда ўтказган бўлса, келаси ҳафта уни АҚШда кўришингиз мумкин. Қисқача қилиб айтганда, янги авлод мухлислари Марадонани ўйинларини кўрмагани учун гиёҳванд моддалар сабабли иқтидорини тақдирга бой берган футболчи сифатида яхши танийди. Қанчалар ғалати туюлмасин, Марадонани ҳам ижобий қаҳрамон дейиш ҳақиқатдан бироз йироқроқ.

Қай бири буюк?

Агар икки футболчининг статистикасини солиштирсангиз, Мессининг катта фарқ билан олдинда эканинини сезасиз, бироқ футбол бу санъат. У фақат статистикадан иборат эмас. Боз устига, Диего Жаҳон Чемпионатини деярли бир ўзи ютишга муваффақ бўлган. Шундга қарамай, Месси эришган ютуқларни четга суриб ташлаш ҳам нотўғри. Шу сабабли, икки футболчининг даврида ҳам тўп суриш насиб этган Хуан Себастьян Вероннинг сўзларига эътибор қаратинг:

Аниқ айтишим мумкин-ки, Месси – Марадона эмас. Мен уларнинг иккиси билан ҳам тўп сурганман. Диего ҳаракатланувчи куч эди. Унга ҳар қандай вазиятда суяниш мумкин бўлган чинакам етакчи эди. Месси жуда уятчан ва ёпиқ инсон. Мен Мессининг техникасига шубҳа қилмайман, бироқ инсон сифатида Марадона буюкроқ”.

Эрнан Креспо:

“Ҳа албатта, биз Мессидан доимо кўп нарса кутамиз, бироқ Месси – Марадона эмас! Лео бир ўзи ЖЧда ғолиб чиқишга қодир эмас. Барча аргентиналиклар буни англаб етиши керак. Агар, терма жамоада ҳам “Барселона”даги шароит бўлса, Месси барча мусобақаларда ғолиб чиқиши мумкин. Афсуски, терма жамоада ҳеч қачон клубдаги шароитлар бўлмайди.

Габриель Батистута:

Марадона – дунёнинг энг яхши футболчиси! Унда харизма ва камёб иқтидор мавжуд эди. Балки Месси Марадонадан кўра иқтидорлироқдир, бироқ унда Диегодаги харизмайўқ. Шунга қарамай, бу саволнинг аниқ жавоби мавжуд эмас. Бу борада барчанинг ўз қарашлари мавжуд.

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:37, 25.03.2020. Ўқилди: 6063 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик