«Бавария» тер Штегендан «Барселона» билан шартномани узайтирмасликни сўради
«Бавария» клуби 2021 йилнинг ёзида «Барселона» дарвозабон Марк-Андре тер Штегенни қўлга киритишни мўлжалламоқда.
Sport.es тарқатган хабарга кўра, мюнхенликлар 27 ёшли дарвозабондан "кўк-анорранглилар" билан шартномани узайтирмасликни сўраган. Германиялик посбоннинг "Барса" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.
«Бавария»нинг фикрича, шу тариқа «Барса» бир йилдан кейин Тер Штегенни бепул қўлдан чиқаргандан кўра, уни сотиш вариантларини кўриб чиқишга мажбур бўлади.
Марк-Андренинг ўзи «Камп Ноу»да қолишга тайёр, фақат янги шартнома орқали клуб у истаган маошни берса.
«Бавария» посбони Мануэль Нойернинг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Тер Штеген эса унинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 00:33, 28.03.2020. Ўқилди: 3398 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар