Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      •   Хоразм
      • 0:3
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      •   Локомотив
      • 1:0
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      •   Насаф
      • 0:0
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2433]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2430]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2115]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1716]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1707]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1630]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1486]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1473]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1420]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1160]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 34 88
2 Реал Мадрид 34 77
3 Вильярреал 34 68
4 Атлетико 34 63
5 Бетис 34 53
6 Сельта 34 47
7 Хетафе 34 44
8 Атлетик Бильбао 34 44
9 Реал Сосьедад 33 43
10 Осасуна 34 42
11 Райо Вальекано 34 42
12 Валенсия 34 39
13 Эспаньол 34 39
14 Эльче 34 38
15 Мальорка 34 38
16 Жирона 34 38
17 Алавес 34 36
18 Севилья 33 34
19 Леванте 34 33
20 Реал Овьедо 34 28

Ўтган ўйинлар. 34-тур

34-тур Жирона 0-1 Мальорка
34-тур Вильярреал 5-1 Леванте
34-тур Валенсия 0-2 Атлетико
34-тур Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
34-тур Осасуна 1-2 Барселона
34-тур Сельта 3-1 Эльче
34-тур Хетафе 0-2 Райо Вальекано
34-тур Бетис 3-0 Реал Овьедо
34-тур Эспаньол 0-2 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 34-тур

05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Бавария” қийин вазиятга тушиб қолди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz “Бавария” ва Мануэль Нойер ўртасидаги зиддиятга ойдинлик киритади.

Мюнхеннинг “Бавария” клуби анча чигал вазиятга тушиб қолди. Жамоа сардори ва етакчиси Мануэль Нойернинг “Бавария” билан шартномаси июньойида ўз якунига етади. Клуб дарвозабон учун 3 йиллик шартнома таклиф қилиб рад жавобини олди. ЖЧ ғолиби клубдан 5 йиллик шартнома талаб қилмоқда.

Айни дамда “Ману” 34 ёшга тўлди. Агар клуб Нойерга 5 йиллик шартнома таклиф қилса, Нойер 39 ёшида ҳам Мюнхен клуби дарвозасини қўриқлаши мумкин. Аслида, футболчиларнинг, айниқса дарвозабонларнинг ёши тобора катталашиб бормоқда. Шунга қарамай, “Бавария” ўз таркибида 39 ёшли кипер бўлишини истамаяпти.

Шунга қарамай, “Бавария”нинг яна бир афсонавийдарвозабони Олвер Кан ҳам ўз вақтида 39 ёшида қўлқопларини айнан мюнхенликлар таркибида михга илган, бироқ ҳеч қачон жамоадан узоқ муддатли шартнома талаб қилмаган.

Бугунга келиб “Бавария” жамоаси структурасида ҳизмат ўтаётган Каннинг фикрича, Нойер ва клуб албатта шартнома борасида келишувга эришади.

Бугунда мюнҳенликлар ва Нойер ўртасидаги келишув боши берк кўчага кириб қолган бир пайтда, Олвер Каннинг музокараларга қўшилишини кутмоқда. Айни дамда ҳеч қандай можаро келиб чиқмаган бўлсада, вазият кескинлашиб бормоқда.

Қайсидир маънода клубнинг бунда айби катта. Германиядаги энг улкан клуб Нойер яхши формада бўлишига қарамай, “Шальке” жамоасидан Александер Нюбелни сотиб олиш билан барчасини бошлаб берди. Ўз вақтида Нойер ҳам “Шальке”дан Мюнхенга келиб қўшилган эди. Барча Нойернинг тез орада асосий таркибдан чиқиши тахмин қила бошлади, бироқ Ману бу борада умуман ўзгача фикрда. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Нойер Нюбелдан фарқли ўлароқ, “Бавария”гаикки бор рад жавобини берган. Александер эсааллақачон Мюнхен клуби билан 2025-йилга қадар шартнома имзолаб бўлди. Немис посбони ёзда расман “Бавария” футболчисига айланади. Айни дамда, гельзенкирхенлик мухлислар Нюбелдан норози эканлигини яшириб ўтирмаяпти. “Шальке” жамоасининг ҳам Нюбелдан кўнгли қолгани рост. Сабаби, ёш посбон “Бавария”га ўтиш мақсадида, клуб билан шартнома имзолашдан бош тортди ва эркин агент сифатида ёзда “Бавария” футболчисига айланади.

Агар, қаҳрамонимиз “Шальке” билан шартнома имзолаганида, уни тарбияланган клуб камида 30 миллион евро ишлаб олишга муваффақ бўлган бўлар эди. Бир қарашда, “Бавария” Нюбелни текинга қўлга киритгани билан, ўзлари учун улкан муаммони “сотиб олишганини” билмай қолишди. Узоқ йиллар давомида ички низолардан йироқ бўлган “Бавария”да жамоанинг энг тажрибали футболчиси норози эканлигини яшириб ўтирмаяпти. Бу муаммо ички муҳитни кескин ёмонлаштириб юборгани рост.

“Бавария” Нюбелни қўлга киритишдан аввал Нойер борасидаги барча муаммони бартараф этиши керак эди. Мануэльоғир жароҳатдан сўнг яна майдонга қайтди, формасини тиклаб олди ва яна ўз даражасига кўтарилди. Шу пайт “Бавария” унинг ўрнига ёш ва иқтидорли дарвозабон харид қилганидан хабар топди. Боз устига, Нюбел жамоага иккинчи дарвозабон сифатида таклиф этилмаганини барча тушуниб турибди. Катта эҳтимол билан “Бавария” Нюбелни текинга қўлга киритиш имкони пайдо бўлиши билан имкониятдан фойдаланди. Энди эса, иккита кучли дарвозабондан бирини танлай олмай қийин аҳволда қолишди. Тан олиш лозим, Ману ўзига хос характер эгаси. Шу ўринда иккита ўринли савол пайдо бўлади.

Биринчиси: “Бавария” “Шальке”да ўсаётган, келажаги порлоқ дарвозабонга ўйин амалиёти тақдим эта олмаса, уни нега харид қилади?

Иккинчиси: Нима учун клуб учун ўзининг энг гуллаган 9 йилини берган, ЖЧ, Чемпионлар лигаси, Клублар ўрасидаги ЖЧ, Бундеслига ва бошқа совринларда ғолиб чиққан кучли кипер ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ ўз ўрнини бўшатиб бериши керак? Ваҳоланки, унинг ўйинида пасайиш кузатилмаяптику?!

Энди “Бавария” иккита кучли дарвозабонларни қандай қилиб бир том остида ушлаб туриши катта савол остида қолмоқда. Кимдир ротация қилишни маслаҳат бериши мумкин, бироқ шунчаки теорияда фойдали омил холос. Амалда бу жуда мушкул жараён. Тасаввур қилинг, Нюбелга имкон берилди. У нафақат дарвозани қўриқлашни, балки Нойерданда яхшироқ қўриқлаш кераклигини англаб ҳаракат қилади. Боз устига, янги жамоа ва янги ўйин услуби. Адаптацияга узоқ вақт берилмайди. Нойерга ҳам осон бўлмайди. У аввалгидек совуққонлик билан ҳаракат қилишга ҳаққи йўқ эканлигини чуқур англаб туради. Албаттада, унинг бир дона хатосиасосий таркибдан тушиб қолиши учун етарли бўлишини билиб дарвозани қўриқлаш мушкул. Иккита ҳолатда ҳам ротациядан дарвозабонлар ютқазади. Асабийлашиш, хатодан қўрқиш таркибдан тушиб қолишдан қўрқаётган дарвозабонлар “Бавария”нинг ҳам ўйинига салбий таъсир ўтказмай қолмайди.

Сўнгги 50 йил ичида ҳеч қачон “Бавария” дарвозабонлар билан ротацияни амалга оширмаган. Зеп Майер, Жан-Мари Пфаф, Рамонд Ауманн, Кан, Бутт, Нойер. Бу дарвозабонларнинг барчаси клубда биринчи рақамли эканлигини ҳис қилиб майдонда тўп сурган. Улардаги совуққонлик ва ишонч ҳам шу билан боғлиқ аслида. Нойер жамоага таклиф қилинганида, “Бавария” тарбияланувчиси Томас Крафт билан рақобатга киришиши тахмин қилинган эди, бироқ клуб дарров Нойерни биринчи рақамли эканлигини маълум қилди ва иқтидорли Крафтни сотиб юборди. Кейинчалик Нойер даврида асосий таркибга суқилиб киришга қодир дарвозабонлардан Цинглер ва Фрюхтласосий жамоага ҳам жалб этилмади.

Бугунга келиб вазият тамомила ўзгача. Бироз ёши ўтган, бироқ кучга тўла Нойер ҳамда иқтидорли ва катта совринларга ўч Нюбел. Жамоанинг асосий дарвозабони учун майдонда фақат бир дона ўрин бор. “Bild” нашри берган хабарларга қараганда, Мюнхендаги вазият чигаллигидан “Челси” ва “Ювентус” фойдаланиб қолиши мумкин. Бу клублар аллақачон Нойернинг агенти билан алоқага чиқишга улгурган. Шунга қарамай, Нойер Лондонда ҳам Туринда ҳам рақобатга киришишга тўғри келади. Нойер туғма жангчи. У ҳеч қачон биринчи бўлиб “оқ байроқ” кўтармаслиги кундек равшан.

Ёдингизда бўлса, 90-йилларда “Бавария”да Клинсман ва Маттеус ўртасидаги жанжал қандай оқибатларга олиб келган эди. Бутун бошли “Бавария” иккига бўлинган ва ички низолар сабабли жамоанинг ўйин даражаси ҳам тушиб кетган эди. “Бавария” бу вазиятдан Юргенни сотиб юбориш орқалигина чиқиб кетган эди. Ҳозир ҳам шунга ўхшаш вазият, бироқ бу сафар клуб иккига бўлинмаслиги аниқ. “Бавария” футболчилари тўлиқлигича эски қадрдонлари томонида бўлишлари аниқ. Катта орзулар билан Мюнхенга кўчиб келган Нюбел бутун бошли юлдузлар жамоасига қарши туришга қодир эмас. Менимча, Нюбел аллақачон “Бавария”ни танлаганидан афсусланган бўлса, ажаб эмас. Агар сабр билан “Фелтинс-Арена”да қолганида, мухлислар олқиши қуршовида қолар эди. Кейин ўз-ўзидан Нойерни терма жамоадаги ўрнига эга чиқиши аниқ эди. Қарабсизки, унинг учун “Бавария” 40-50 миллион евродан воз кечар, “Шальке” ҳам Нюбелни ҳурмат билан “Бавария”га қўйиб юборар эди. Бўлар иш бўлди. Энди Нюбел “ФК Голливуд”да жон сақлаши керак.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:04, 02.04.2020. Ўқилди: 7442 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 15
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
8 Барселона Роберт Левандовски 13
9 Сельта Борха Иглесиас 13
10 Атлетико Александр Серлот 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик