Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кубоги сохта пул ясаш учун ўғирлаб кетилган Англиядаги энг «кекса» футбол мусобақаси ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия лига кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия — футбол ватани. Айнан инглизлар футболни ўйлаб топган. Улар илк футбол клуби — «Шеффилд»га асос солган.

Шунингдек, миллионлар ўйинининг асосий қоидаларини амалга татбиқ этган. 1871 йилда Англия Кубоги деб аталган мусобақани ташкил этган. Мисол учун, Испания Кубогига 1903 йил, Италия Кубогига 1922 йил, Германия Кубогига эса 1935 йилда асос солинган. Қайд этиш жоиз, Англия футбол лигаси (EFL) 1888 йилда ташкил этилган.

«Уондерерс» — Англия Кубогининг илк соҳиби. Мазкур мусобақа ташкил этилгунга қадар «Уондерерс» фақат ўртоқлик учрашувларида иштирок этган. Лондон клуби кубокдаги ғалабасидан 16 йил ўтиб тарқалиб кетади. Аммо бунгача жамоа Англия Кубогида яна 4 марта ғолиб чиқади. 2009 йилда эса «Уондерерс» ҳаваскор жамоа сифатида яна дунё юзини кўрди.

Айни дамдаги Англия Кубогининг соврини мусобақа тарихидаги тўртинчиси ҳисобланади. Биринчи соврин 1895 йилда Бирмингҳэмдаги оёқ кийимлар дўконидан ўғирлаб кетилади. Кубок ўша вақтда маҳаллий «Астон Вилла» клубига тегишли эди. Шундан сўнг ушбу кубокни ҳеч ким кўрмаган. Ўғри ҳам топилмаган. Инглиз футболи раҳбарияти эса бу «қилмиши» сабаб «Астон Вилла»ни 25 фунт миқдорида жаримага тортган. Ушбу жарима пули эвазига янги кубок ясаттирилган. Кубок йўқолганига қарийб 60 йил бўлган бир вақтда ўғри катта саҳнага чиқди. У кубокдан сохта тангалар ясашда фойдаланилганини маълум қилди.

2001/02 йилги мавсум ғолибига қадар ҳеч бир клубга маблағ кўринишида мукофот пули берилмаган. Ҳозир эса клублар Англия Кубогидан ўз улушларини олади. Англия Кубогининг амалдаги ғолиби — «Манчестер Сити». «Шаҳарликлар» ушбу мусобақада 6 марта ғолиб чиққан. Лондоннинг «Арсенал»и эса бу борада етакчи — 13 та соврин. «Манчестер Юнайтед» бўлса, Англия Кубоги совринини 12 бор боши узра баланд кўтарган. Лондоннинг бошқа бир клуби «Тоттенҳэм» ҳисобида эса 8 та ғалаба мавжуд. «Шпорлар» сўнгги бор ушбу совринни 1990/91 йилги мавсумда қўлга киритган.

Мусобақа ташкил этилганидан кейин у секин-аста ўз мавқейини йўқотиб борди. Жамоалар ушбу мусобақага асосий мақсад сифатида қарамай ҳам қўйди. Клублар унда асосан иккинчи таркибини ўйнатишга ўрганиб қолди. Бунинг боиси эса Англия чемпионатининг ўзи эди. Боиси чемпионат баҳслари мухлисларни кўпроқ ўзига жалб этарди. Аммо шу билан бир қаторда айни дамда Англия Кубогини қўлга киритиш ҳар қандай жамоа учун жуда ёқимли.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:40, 22.04.2020. Ўқилди: 3200 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик