Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ва "Вест Хэм" клуби бош мураббийи Дэвид Мойеслар коронавирус пандемияси даврида юзага келган карантин даврида озиқ-овқат етказиб берувчи инсонларга айланишди дея хабар тарқатмоқда ESPN.
Мойес Ланкашир шаҳридаги кекса қишлоқ аҳолисига озиқ-овқат етказиб бериш учун ҳайдовчи бўлиб ишлади: "Ушбу қишлоқда коронавирус аниқланган пайтда мен мева-сабзавот дўконида эдим. Ўша дўкон пештахтасига ҳайдовчи кераклиги ҳақида эълон ёпиштириб қўйишган экан. Кўнгилли бўлишга қарор қилдим, чунки, у пайтда турмур ўртоғим йўқ эди, уйда ўзим ёлғиз қолишни хоҳламадим. Қутиларга солинган мева ва савбазотларни эшикма-эшик юриб тарқатдим. Менга ёрдам бериш ёқди, бу ажойиб иш эканлигини ўйладим — деди Мойес.
Кеча, яъни 23 апрел куни "Тоттенхэм" клуб расмий сайти 57 ёшли Моуриньо жамоанинг машғулот базасида марказий стадионга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланганини маълум қилганди. "Тоттенхэм"нинг ўқув-йиғин ўтказадиган қароргоҳида мева ва сабзавот етказадиган улкан боғ мавжуд.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).