Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 1:1
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • 3:0
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Кристал Пэлас 18 27
9 Брентфорд 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Тоттенхэм 18 23
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пандемия барбод қилиши мумкин бўлган бомба трансферлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дунёнинг энг бадавлат клублари ҳам вирус сабабли молиявий томондан катта муамоллар гирдобига тушиб қолганидан хабарингиз бор. Афсуски, эндиликда гранд клублар ўзи истаган футболчиларни 100 миллиондан камига сотиб ола олмасликлари нормал ҳолатга айланиб бўлди. Футболчиларнинг трансфер қиймати кескин кўтарилган. Жамоалар ўз етакчисини сақлаб қолиш учун товон пулини йилдан-йилга баландлаштириб боришмоқда. Боз устига, вирус сабабли кўплаб катта трансферлар амалга ошмаслиги мумкин. Гап шундаки, барча клублар айни дамда инқирозни бошдан кечирмоқда. Хўш, пандемия ёзда кутилаётган бомба трансферларнинг қай бирига таъсир кўрсатиши мумкин? Бугун шу ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

 

Кевин Де БРЮЙНЕ

Қаерга ўтиши мумкин: “Реал Мадрид”, “Ювентус”  

Трансфер қиймати: 100-120 миллион евро

Аслида Санени сотиб юбориш фикри “Манчестер Сити”ни келажакда қийин аҳволга солиб қўйиши аниқ. Энди эса, Кевиннинг трансфери ҳақида миш-мишлар тобора урчиб бормоқда. Тўғри, “шахарликлар” айни дамда ярим ҳимоячини жамоада сақлаб қолиш учун қўлдан келган барча ишни қилишга уринмоқда, бироқ футболчининг ўзи Чемпионлар лигасида зафар қучиш учун клубни тарк этишни истаётгани бор гап. Футболчи ўзининг “Сантьяго Бернабеу”даги ўйинидан сўнг, қачонлардир “Реал” либосини кийиш орзуси бор эканлигини яшириб ўтирмади. Зидан ҳам “сариқ бола”ни ўз сафида кўришга қарши эмас. Погба бўлмаса Де Брюйне жамоа марказини кучайтириб бериши мумкин,бироқ вирус сабабли пайдо бўлаётган муаммолар футболчига клубда қолишдан бошқа чора қолдимаяпти.

 

Сауль НЬИГЕС

Қаерга ўтиши мумкин: “Манчестер Юнайтед”

Трансфер қиймати: 150 миллион евро

Пандемияга қадар “қизил иблислар” Саульучун 150 миллион евро тўлашга рози эди. Буни Британиянинг бир нечта таниқли нашрлари ҳам расман тасдиқлаганидан хабарингиз бор. Эндиликда эса вазият кескин ўзгариб кетди. “Атлетико” жамоаси ўз футболчисининг нархини 150 миллион евродан тушириб юбормаслик учун уни Европа чемпионатидан сўнг трансферга қўймоқчи эди, эндиликда вирус сабабли бу мусобақа ҳам келаси йилга қолдирилди. Айни дамда, АПЛдаги энг катта пул сарф этаётган жамоа ҳам Саулни қўлга киритишдан олдин бош қотиришига тўғри келади. Агар АПЛ ўйинлари узил-кесил тугатилса, жамоа титул ҳомийлар ва кўплаб реклама агентликларига катта миқдорда пулни қайтариб беришига тўғри келади. Шу жумладан “қизил иблислар” ҳам деярли 300 миллион еврога яқин суммани эгаларига қайтаради. Бундай аҳволда, Саул учун 150 миллион евро сарф этиш? Ўйлашимизча, бу трансфер пандемия туфайли тўлиқлигича барбод бўлиб бўлди.

 

Тимо ВЕРНЕР

Қаерга ўтиши мумкин: “Ливерпуль”

Трансфер қиймати: 80-100 миллион евро

«Ливерпуль” учун ёш ва кучга тўла вингер пандемияга қадар жуда муҳим эди. Салоҳ ва Маненинг Африка миллатлар кубогида иштирок этиши боис, жамоа янги ҳужумчига жуда катта эҳтиёж сезаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Эндиликда, барчаси тамомила ўзгариб кетди. Тўғри, Африкадаги мусобақа ҳали “отмен” қилинганича йўқ, бироқ «Ливерпуль” бундай финанс билан Вернер учун 100 миллион евро тўлай олмаслиги аниқ. Клуб даромад олиш борасида барчадан олдинда бўлиши мумкин, бироқ жамоа эгаси АПЛ клублари ичида 12-ўриндаги миллиардер саналади. Бу эса, катта трансферларга қўл уриш ҳақида ўйлаб ўтиришга ҳожат йўқлигидан далолат. Шундай бўлишига қарамай, пандемияга қадар «Ливерпуль” Вернер учун 52 миллион фунт таклиф қилишга улгурди. Абидал футболчининг отаси билан учрашди. “РБ Лейпциг” ўз ҳужумчисини Евродан аввал сотмаслигини расман эълон қилгач, вирус сабабли барча мусобақалар тўхтатилди. Эндиликда, ким Вернер учун 100 миллион евро сарф этади? Агар Европа чемпионати бўлиб ўтганида, футболчи учун грандлар пулни аямаслиги мумкин эди, бироқ ҳозирги вазиятда Вернер ўз клубидан бошқа жамога керак эмас.

 

Кай ХАВЕРЦ

Қаерга ўтиши мумкин: «Ливерпуль», «Бавария»

Трансфер қиймати: 130 миллион евро

Бугунги рўйхатимизда пандемиядан энг кўп азият чеккан футболчи билан танишинг. Бир оёғи билан «Ливерпуль” ёки “Бавария”да бўлган ярим ҳимоячи жуда ёш бўлишига қарамай ажойиб мавсумни ўтказаётган эди. Сўнгги 7 та ўйинда 5 та гол ва 5 та ассист! Ярим ҳимоячи учун шунчаки фантастик статистика! Унинг сермаҳсуллигини кўрган “ПСЖ”ҳам курашга қўшилган бир пайтда пандемия барчасини барбод қилди. Тасаввур қилиб кўринг! Кай Бундеслигани юқори нотада якунлади ва Европа чемионатида ишончли ўйинлар кўрсатди. Хўш,ёш ва иқтидорли футболчи учун қайси клуб пул тўлашдан бош тортган бўлар эди? Дарвозабонлар учун 70 миллион евро тўланаётган пайда Кай нима учун гранд жамоага ўтмаслиги керак? Афсуски, иккинчи Ўзил бўлиши кутилаётган йигит келаси мавсумда ҳаммасини бошидан бошлашга уриниб кўради. Унда бошқа чора йўқ.

 

Садио МАНЕ

Қаерга ўтиши мумкин: “Реал Мадрид”

Трансфер қиймати: 120 миллион евро

Бу мавсумда Салоҳдан ҳам,Фирминодан ҳам фойдалироқ эканлигини исботлаётган Садионинг “Реал”га ўтиши тобора аниқлашиб бораётган эди. Клопп ҳам бежизга унинг жамоада узоқ ушланиб қолмаслигига шаъма қилмади. Ҳаммаси режа бўйича кетаётган эди. Ёзда Клопп Манени трансферидан тушган суммага келажак учун бир нечта проектларни сафга қўшиб олиш ва шу йўсинда Маненинг “Реал” либосини кийиш орзусига эришишига имкон яратиб бериши керак эди. Афсуски, барчаси энди аввалги ҳолатида эмас. Клопп Манени трансферга истаса ҳам қўя олмайди. Биринчидан ҳеч ким сенегаллик футболчи учун 120 миллион евро тўлашга қодир эмас. Иккинчидан, ҳозир «Ливерпуль” ҳам янги футболчи сотиб олишни ўзига эп кўрмайди. Шундай экан, Мане орзусини кейинроқ ушлашини кутишига тўғри келади.

 

НЕЙМАР

Қаерга ўтиши мумкин: Яна ўша “Барселона”га!

Трансфер қиймати: 160 миллион евро

“ПСЖ” Неймарни сотиб юборишга тайёр, бироқ энди “Барса” бразилиялик учун пул топа оладими? Айни дамда “Барселона” банклардан олган кредитларни тўлаш борасида бош қотирмоқда. Омадсиз трансферлар учлиги (Гризман, Дембеле, Коутиньо)сабабли жамоа айни дамда истаган футболчисини сотиб олишга қодир эмас. Агар мавсум пандемия сабабли тўхтатилмаганида, балки ёзда ўз футболчиларини сотиш орқали “Барса” Неймар трансфери учун уриниб кўрган бўлар эди. Айни дамда бунга ишонишнинг сира ҳам иложи йўқ. Яна бир мавсум кутишга тўғри келади шекили. Бошқачароқ қилиб айтганда, “Неймар ва “Барселона” сериали давом этади!

 

Харри КЕЙН

Қаерга ўтиши мумкин: “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”

Трансфер қиймати: 120-150 миллион евро

 

Бечора Харри анчадан бери топдаражада футбол намойиш этаётганига қарамай, бирорта совринни боши узра кўтаргани йўқ. ЕЧЛ финалидаги мағлубиятдан сўнг, унинг “шпорлар”нитарк этиши борасидаги миш-мишлар авж олиб кетди. Орага “Манчестер Юнайтед” қўшилгач, Кейнни Евро-2020дан сўнг олиб қолиш мушкуллигини ҳатто “Тоттенхэм” ҳам англаб етди. Тан олиш лозим, Кейн бугунги кунда дунёнинг энг кучли марказий ҳужумчиларидан бири. Боз устига, унинг суяги АПЛда қотган. Хўш,бундан ортиқ ҳужумчини топишнинг иложи борми? Англия термаси сардори ҳам совринсиз мавсумлардан чарчаганини, янги чақирувларни қабул қилишга тайёр эканлигини ошкор қилиши билан вирус катта саҳнага чиқди ва уни яна камида бир мавсум “Тоттенхэм”да қолишини норасмий тарзда эълон қилди. Энди “қизил иблислар” 120 миллионлик ҳужумчи ўрнига анча ҳамёнбоп Алассан Плеага эътибор қаратган бўлса, “Манчестер Сити” Бразилиядаги иқтидорларнинг кетига тушди. Соддароқ қилиб айтганда, Кейн учун ҳеч кимда ортиқча 120 миллион евро йўқ!

Шуниндек, Киллиан Мбаппе, Лаутаро Мартинесларнинг ҳам ёзда Испанияга кўчиб ўтиши катта сўроқ остида турибди. Зидан Мбаппени истаса ҳам сотиб олишга қодир эмас. Киллианни Парижда куч билан бўлса-да яна камида бир йилга ушлаб қолишади. “Барселона”да эса Лаутаро учун 111 миллион евро йўқ. Шундай экан, пандемия сабабли бу мавсум сўнггида катта эҳтимол билан айёрона трансферлардан бошқасини кутманг! Ҳаммаси келаси мавсумга қолдириладиган кўринади.

 

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 06:03, 27.04.2020. Ўқилди: 11247 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.