«Лацио» президенти Клаудио Лотито Италия А сериясининг якунлашнинг захира вариантини таклиф қилди.
Функционер "Ювентус" билан бўладиган фақат битта ўйинда Скудеттони аниқлаш вариантини таклиф қилди.
"Ҳа, мен шундай таклифни бердим. Лекин бу саволни ўз олдимга вазифа қилиб қўймадим. Мавсумнинг қайта бошланиши бизни ноқулай вазиятга туширади. Биз 3та фронтда кураш олиб бора олмаймиз.
Биз Европа лигасини қурбон қилдик. Чунки у биз учун тақвим ва трансфер нуқтаи назаридан ноқулай мусобақа. Биз ҳафтада бир марта ўйнасак, бошқалар икки марта ўйнайди. Энди эса мавсум қайта бошланса, бошқалар каби ҳафтада 2 марта ўйнаймиз. Бу устунлик йўққа чиқди. Аммо барча 20та жамоа манфаатини инобатга олиш керак.
Биз "Ювентус"дан бир очко ортда қоляпмиз. Аммо биринчи даврада уларни 3:1 ҳисобида мағлуб этдик. Шунингдек, худди шундай ҳисобда Суперкубокда ғалаба қозондик. Олдинда бизни яна битта ўйин кутиб турибди. Адолат нуқтаи назаридан айтадиган бўлсак, 8 очко ортда қолаётган "Интер" ёки 14 очко ортда қолаётган "Аталанта" совринга даъвогар ҳисобланадими?", – деди "Лацио" президенти.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).