Мирко Йеличич: “Менимча ҳали бизда имконият бор”
Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Динамо” баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Мирко Йеличич ўз фикрларини билдирди.
“Жонажон стадионимизга қайтиш ёқимли. Узоқ йиллар давомида бу ерда чиройли ўйинлар ўтказганмиз. Футболчилар ҳам шуни ҳис қилиб туришди. Ўз навбатида бугун мухлислик учун келган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Бу ҳам жамоага куч беради. Олдинданоқ ўйин қийин бўлишини билардик. Бундай ҳисобдаги дуранг бўлган ўйинларнинг катта қисми, асосан, очиқ ва ҳужумкор бўлади ва бугун ҳам шундай ўйинни кўрдик.
- "Динамо"нинг "қотили" Темурхўжа Абдуҳолиқов бугун нега ўйнамади?
- Унда кичик жароҳат бор. Тўлиқлигича тузалмагунча уни хавф остига қўя олмаймиз. "Лочин"га қарши ўйин олдидан машғулотда жароҳат олди ва шу сабабли ўша ўйинда умуман ўйнамади. Бундай жароҳатларни тезда даволаб бўлмайди, бироз вақт керак.
- "Локомотив" 1-турда мағлуб бўлди ва мана энди дуранг ўйнади. Жамоа кубокда узоқроққа боришни истайдими?
- Исталган жамоа узоқроққа боришни истаса керак. Биз ҳам шуни ўйлаяпмиз. "Лочин"га қарши ўйинда ўз сифатимизни кўрсата олмадик. Балки бироз бўшашгандирмиз. Бу жамоа жуда зўр ўйин намойиш қилди. Умуман олганда Пролиганинг барча жамоалари кубокда яхши ўйин кўрсатмоқда. Уларга қарши осон ўйиннинг ўзи бўлаётгани йўқ. Бугунги очко етарли бўладими, йўқми, билмайман. Менимча ҳали бизда имкониятлар бор”, - деди Йеличич.
Манба: https://t.me/LokomotivUzb
Киритилди: 23:30, 15.05.2026. Ўқилди: 205 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар