Испаниялик журналистлар замонавий футболда пенальтини энг яхши бажарадиган ўйинчилар рейтингини тузиб чиқишди.
Бунда футболчиларнинг ўзлари тепган пенальтидан неча фоизини голга айлантиргани инобатга олинган. Бу кўрсаткич бўйича «Реал» ярим ҳимоячиси Эден Азар яхши натижани қайд этган. Бельгиялик футболчи фаолияти давомида 56 марта пенальти тепиб, 49тасини голга айлантирган — 88%.
Иккинчи поғонани эса "Қироллик клуби"нинг яна бир аъзоси Карим Бензема забт этди: 17та уринишдан 15та гол — 88%.
11 метрли жарима зарбалари устаси — «Ювентус» форварди Криштиану Роналду эса учинчи ўринни банд этди. У нақ 143 марта зарба йўллаб, 121 марта гол урган — 85%.
Харри Кейн («Тоттенхэм») ва Луис Суарес («Барселона») кучли бешликка киришди.
«Барселона» сардори Лионель Месси эса бор-йўғи 9-ўринда. У 115та пенальтининг 89тасини голга айлантирган — 77%.
Замонамизнинг энг яхши пенальтичилари рейтинги:
1. Эден Азар («Реал») — 56 зарба / 49 гол, 88% самарадорлик
2. Карим Бензема («Реал») — 17 / 15, 88%.
3. Криштиану Роналду («Ювентус») — 143 / 121, 85%.
4. Харри Кейн («Тоттенхэм») — 44 / 37, 84%.
5. Луис Суарес («Барселона») — 49 / 40, 82%.
6. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») — 16 / 13, 81%.
7. Неймар («ПСЖ») — 64 / 51, 80%.
8. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») — 59 / 46, 78%.
9. Лионель Месси («Барселона») — 115 / 89, 77%.
10. Антуан Гризманн («Барселона») — 25 / 17, 68%.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).