Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [5711]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2591]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2563]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2365]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2291]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1738]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1528]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1509]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1469]

Кэррик Сульшернинг рекордини такрорлай оладими? [1433]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энди футболда 5та алмаштириш? Бунинг фойдаси борми ёки зиёни?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Статистикалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz футбол учрашувларига киритилиши мумкин бўлган янги қоида ҳақида фикр алмашади.

Доимо футболга киритилган янги қоидалар катта баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келади. ФИФА яқинда футбол учрашувлари орқали футболчиларнинг соғлиғига путур етказмаслик мақсадида мавсум сўнггига қадарўйин давомида 5 та ўзгаришдан фойдаланишга рухсат бериш борасида қарор қабул қилди. Хўш,бу қай даражада фойдали ёки зарарли бўлиши мумкин?

Фойдали

1. Биринчи навбатда футболчиларни жароҳат олишдан асраб қолиш имкони янада ошади.Кучли биринчиликлардаги тўп учун кураш жуда аёвсиз тарзда кечиши одатий ҳолга айланиб бўлган. Шифокорларнинг фикрича, футболчилардаги кучли толиқиш жароҳатларга олиб келмоқда. Айниқса, карантин чоғида уйида қолган ва спорт формасини тиклаб олмаган футболчилар учун жароҳат ортириб олиш хавфи жуда юқори. Боз устига, бутун бошли жамоалар катта футболга қайтгач, аввалги тартибда барчасини давом эттириш мушкул.

  1. Бу қарор футболдаги интенсивликнинг ошишига сабаб бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, агар мавсум сўнггига қадар жамоалар бештадан футболчи алмаштирса, ўйиннинг тезлиги тушиб кетмайди. Бу учрашувнинг томошабоплигини ва қизғин ўтишини таъминлаб беради. Майдонга тушган янги футболчилар эҳтиёт бўлиб ҳаракат қилаётган футболчилар билан биргаликда тушиб кетган темпни кўтаришга ҳизмат қилиши мумкин.

3. Мураббийлар учун айни муддао бўлиши мумкин. Ҳатто декабрьойида бундай ташаббус билан шахсан Пеп Гвардиола ҳам АФАга мурожаат билан чиққан эди. Унинг айтишича, агар ўйин давомида 5 ёки 6 та алмаштиришдан фойдаланиса, жамоадаги барча футболчига ўйин амалиёти тақдим этиш имконияти пайдо бўлади. Бундан ташқари, мураббийлар бир ўйин давомида бир неча бор тактикани ўзгартиришга ҳам муваффақ бўлишган бўлар эди. Мисол учун, агар Жозега ўйин давомида 5 та ўзгартириш амалгаошириш имкони берилганида, у АПЛнинг бир нечта учрашувларини ортиқча қийинчиликсиз тактик маҳорати эвазига ютиб чиққан бўлар эди. Кучсиз жамоалар эса, грандларга қарши учрашувда янада ишонч билан ҳаракат қилиши ва исталган дақиқада “жоккер”ни жанггаташлаш имконини қўлга киритган бўлар эди.

4. Ўз-ўзидан кўплаб футболчилар учун ўйин амалиёти ҳам яратиб бериш мумкин. Мавсум бошида 30 футболчи рўйхатдан ўтказилади, бироқ майдонда бор-йўғи 14 тагина футболчи тўп суради. Мантиқ қани? Хўш, майдонга тушмайдиган футболчилар учун нега клублар маош тўлаши лозим? Айниқса, пандемиядан сўнг оғир кризиз чоғида? Ҳеч бўлмаса, ёш ва иқтидорли футболчилар учун ҳам қўшимча ўйинчи алмаштиришларига рухсат бериш мумкин. Жуда бўлмаганда, ФИФА ва УEФА жароҳат олган футболчиларни алмаштириш учун бонус тариқасида яна иккита футболчи алмаштиришга рухсат беришни ўйлаб кўриши керак.

Ҳаммаси ўз ўрнида қолсин!

1. Телба-тескари футбол! Аслида, асосий таркибда майдонга тушмаган футболчилар ўз-ўзидан ўйинни томошабин сифатида томоша қилишади. Тўғри, ўйинчи алмаштириш фойдали бўлиши мумкин, бироқ бу ўзгаришлар ўйиннинг асл моҳиятини тубдан ўзгартириб юборишга қодир. Тажрибали мураббийлар ўйиннинг сўнгги 15 дақиқасида 3 ёки 4 ўйинчини захирага олиш орқали фақат ҳисобни сақлаб қолиш ва вақтни ўлдириши мумкин. Мураббийлар ғалаба учун барча ишни амалга ошираётган бир пайтда футбол майдони шахмат доскасига айланиб кетмаслигига ким кафолат бера олади?

2. Нима учун қуйи дивизионларни ҳеч ким томоша қилмайди? Ахир у ерда ҳатто 10 та ўйинчи алмаштиришга ҳам рухсат борку! Аслида, Англиянинг қуйи двизиоларида ҳам баъзан истисно тариқасида бир нечта футболчи алмаштириш мумкин. Айниқса, айрим халқаро ўртоқлик учрашувларидаги тинимсиз футболчи алмаштиришлар кўпчиликнинг эътиборини тортган бўлса, ажаб эмас. Ҳеч сезганмисиз, мана шундай алмаштиришлар футболга бўлган қизиқишнинг пасайиб кетишига сабаб бўлади. Катта учрашувлардаги тинимсиз тўхталишлар футболчиларга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Катта эҳтимол билан, ҳатто юқори даражадаги ижрочилар ҳам бундай ўзгаришга тайёр эмас.

3. Агар клублар бу қоидага ўрганиб қолишса, барчаси изига тушгач, яна шу қоидани ишга тушишини талаб қилишлари турган гап. Биринчилардан бўлиб, футболчилар оғир машғулотлардан ҳалос бўлгач, анча енгил тортишади. Шу сабабли, Испания футбол федерацияси ўйин давомида 5 та футболчи алмаштиришни синовдан ўтказишни ҳам истамади. Улар шу қарорларини қуйидагича изоҳлашган эди: “Агар футболчи ва мураббийларга уларнинг ишларини енгиллатадиган бирор бир қоида киритсангиз, ҳеч қачон бунинг манфий томони ҳақида сўзлашмайди. Улар ўзлари учун қулай бўлган шароитда фаолият олиб бориш тарафдори. Биз эса, футболнинг мухлислар учун ёқимли бўлишини истаймиз”.

4. Грандлар ғалаба қозониши эҳтимоли кўпайиб кетади. Тассавур қилинг, Гвардиоланинг “Манчестер Сити”си камтарин “Генк” билан меҳмонда тўқнаш келмқода. Биринчи бўлимдан сўнг, ҳисоб мезбонлар фойдасига (айтайлик — 1:0). Иккинчи бўлимда Пеп 3 янги футболчи билан вазиятдан чиқиб кета олмас, бироқ ярим жамоани алмаштириш орқали ўйинни осонлик билан ўзи томон оғдириб олиши мумкин. Боз устига, гранджамоаларнинг захира қудрати ўртамиёна клубларникидан кескин фарқ қилади. Бу эса, таблодаги натижанинг якунда грандлар томонига ўзгариши билан тугаш эҳтимолини кескин ошириб юборади.

Муаллиф фикри

P.S. Умуман олганда, футбол спорт тури сифатида шаклланганида, унда футболчи алмаштирилишига рухсат берилмаган. Йиллар ўтгач, аввалига иккита, кейин учтагача захира футболчисининг майдонга тушишига рухсат берилди. Эндликда, бу сон 5 тага етиши мумкин.

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 05:59, 09.05.2020. Ўқилди: 6636 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.