Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Уругвайлик «Cachavacha» ва ЕЧЛ суперфинали

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу кун яна бир иқтидорли юлдуз билан ҳам эсланади. Уругвайлик Диего Форлан. Ўзига хос ва ажойиб ҳужумчи. 1979 йили мамлакат пойтахти Монтевидеода туғилган Диего келажагини футболга боғлаши табиий эди. Отаси Пабло Форлан Уругвай терма жамоаси таркибида 1966 ва 1974 йилги жаҳон чемпионатларида иштирок этган, онаси томонидан бобоси Хуан Карлос Корассони Индипендьенте мухлислари ёрқин хотиралар билан эслашади – ажойиб футболчи бўлиши билан биргаликда, кейинчалик Уругвай терма жамоаси бош мураббийи ҳам бўлган. Бу қадар катта номлар оиласида ўсган йигит футболчи бўлиши осонроқ эди, теннисчи бўлишдан кўра. Ҳа, у бошида шу яшил майдоннинг чарм тўпига кўп қизиқмаган, катта тенисга қатнашган. Ҳатто умид уйғотган кўпчиликда. Яхши теннисчи бўлиб етишиши мумкин эди. Налбандянга нафақат ташқи кўриниши билан, балки ҳамкасб сифатида ҳам донг таратармиди?

Аммо кейинроқ футбол варианти устунлик қилган ва биз бугун шу боис бу кўрсатувда унинг фаолиятини ҳикоя қиляпмиз.

Форлан яхши клубларда ўйнаган – МЮ, Атлетико, голларини урган. Мухлисларига эга бўлган. Бироқ, унинг энг яхши турнири шубҳасиз 2010 йилги ЖАР мундиали. Ўша мусобақа том маънода Форлан учун эдики, 1978 йилдан буён топиширилиб келинадиган ЭНГ ЯХШИ ЎЙИНЧИ номи термаси учликка кирмаган юрт вакилига насиб этганди. Осонмас бу шарафга ноил бўлмоқ...

Форлан МЮдан Уэйн Руни деб кетган дейишади. Ўша мундиалдаги натижаси билан гўё қизил иблислар таркибидаги жамоадошидан аламини олгандек эди. Уни кейинроқ Ливерпуль ва Челси чорлаганда ҳам бормаган, Англия фобиясини орттириб олганидан Атлетико Мадридни танлаган. Матрасчилар сафида ҳам Форланнинг яхши жиҳатларини кўрганмиз. Аммо у ҳақида ҳикоя қилинганида, фақат Уругвай либосидаги биргина турнирини айтиб берсангиз кифоя қилади. Баъзан умрнинг биргина лаҳзалари ҳаётнинг гўзаллигини белгилаб беради. ЖАР-2010 Диего учун шундай хотиралар билан сақланиб қолди.

———
19 май асримизнинг яна бир суперфиналларидан бири билан эсланади. 2012 йилги ЕЧЛ финали. Бавария ҳамда Челси. Ажойиб жуфтлик. Сўнгги йилларнинг аламзадалари ўртасидаги кураш. Челси икки йил олдинги Эвребенинг қасосини ярим финалда ололган, айнан Барсани енгиб, Бавария икки йил олдинги финалдаги мағлубият чандиғи билан оғриб келганди.

Ўйин ҳам Мюнхендаги “Алянц Арена”га белгиланганини қаранг-да энди. Бавария ўз уйида 62 ярим минг мухлис қаршисида қон ҳидини олган Челсининг ҳужумларини тўхтатиш учун сафланди. Қайсидир маънода эплади шу ишни. Бироқ, руҳият томонлама Лондон клуби қўшимча бўлимларга ҳам, пенальтилар сериясига ҳам устунроқ ҳолда борди. Сабаби, 83 дақиқалик сукунатни Томас Мюллер бузганида, Бавария қутурган кўринишда эди. Аммо 88-дақиқада Дидье Дрогбанинг ваҳшатли голи Мюнхен стадионига тўпланганларни карахт қилиб қўйганди. Стадион узра ёйилган “Бизнинг шаҳримиз. Бизнинг стадионимиз. Бизнинг кубогимиз” деган ёзувлар Челси ҳужумлари шамолида ўйнай бошлади. Тик туришни тўхтатди.

Натижада, машҳур пенальтилар серияси. Бавария, қайсики немис характери дейдиганимиз ўз уйидаги босимга дош беролмай тўрт йил олдин айнан шу стадияда МЮга ютқазган Челсидан мағлуб бўлди. Ваҳоланки пенальтилар сериясини Мата аристократлар учун фожиали тарзда бошлаб берган, рақиб энди бу имкониятни қўлдан бой бермайди дейилгандек эди. Аммо тақдир Челсига нафақат ярим финалдаги қарзини қайтариб берганди, балки финалдаги сценарийни-да тескари кўринишда улашди. Охирида Бавария йигитлари – Олич ва Швайнштайгер ноаниқ зарба йўллаб, уйида кубокни Челси олиб кетишига қўйиб беришди. Биргина шу финал боисидан 2011/12 йилги ЕЧЛ турнирининг номи “уй финали” деб аталди.

Хайрулла Ҳамидов

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 09:13, 19.05.2020. Ўқилди: 3747 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик