Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марадонанинг собиқ куёви туғилган кун

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2 июнь ажойиб ҳужумчи – Аргентина терма жамоаси аъзоси ва "МанСити" вакили Серхио Агуэро учун қадрли кун. 1988 йил туғилган. Ёш эътибори билан фаолиятининг чўққисидан пастга тушмоқда. Лекин бошқалардан кўра у кўпроқ футбол ўйнамоқда, дея оламиз. Серхио Аргентина миқёсида жуда вақтли бошлаган фаолиятини. “Индепендьенте” клуби таркибида пайдо бўлганида 15 ёшу 35 кунлик эди. У биласизми бу масалада кимнинг рекордини бузган? Собиқ қайнотаси – Диего Марадонани. Аргентина афсонаси 1976 йили Агуэродан бир кун каттароқ бўлиб бошлаганди.

Серхиога кўпинча қўшиб айтиладиган Кун номи ёшлигидан мерос. Болалигида у “кум-кум” деган қаҳрамонни яхши кўрар, қилиқларини такрорларди. Акалари уни шу боис сал хато талаффуз қилиб “Кун” деб чақиришарди. Шу-шу қолиб кетган бу ном.
Футболчилигини яхши биласиз. Унинг майдондаги ҳаракатларини чиройли "Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ҳимоячиси Неманя Видич чиройли таърифлаган. Менимча, шу кифоя қилади:

"Майдонда Агуэрога гўёки футбол қизиқ эмасдай туюлади. У 10 метр ҳам югура олмайдиган одамга ўхшайди, кейин эса – шунақа югуради, - дейди Видич. – ишончим комилки, Агуэро ҳимоячи бўлиб туғилган. У тўпнинг қаерда бўлишини ва қаердан ҳужум қилишни билади. Жарима майдонида йўналишини жуда тез ўзгартиради. Тана тузилиши қулай бўлгани туфайли Англия ҳимоячиларидан тез қоча олади. Жуда ҳам тез тепади, жарима майдонига кириб ва кирмасдан ҳам зарба бера олади. Мен унга қарши ўйнаганман ва "МЮ" Мойес қўл остида "Сити"га 4:1 ҳисобида ютқазган. Бу "Юнайтед" учун менинг энг ёмон ўйиним эди.

Нафақат Видич, балки Кунга қарши ўйнаган ҳамма ҳимоячи шу иқрорни айтса керак. Чиндан ҳам Агуэро ўта оригинал ҳужумчи. Услуби бошқа тўққизликларга ўхшаш эмас. Ноқулайлиги борасида ривоятлар тарқаган.

Терма жамоада ҳам бошқа аргентиналиклар каби ёшлигиданоқ танилган. Олимпиада ғолиби. “Манчестер Сити” тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилгулик фаолияти бор. Шаҳарликларнинг мутлақ тўпурари. Манчини бошчилигидаги афсонавий чемпионликда ҳам сўнгги нуқтани айнан Агуэро қўйгани мантиқан тўғри бўлган. Эгасига мувофиқ тушгани яхши ҳар ҳолда.

АПЛда у 30та жамоага қарши ўйнаган ва биргина "Болтон" дарвозасига йўл топа олмаган. Қолган жамоаларини ранжитган. "Болтон" "МанСити" чемпион бўлган 2012 йили чемпионшипга тушиб кетган ва кўп эҳтимол Кун Агуэро фаолиятини якунласа премьерлигага чиқаман деганча қайтиб кўринмади. Болтон мухлислари, яхши кунларингизга яқин қолди шекилли.

Хайрулла Ҳамидов

Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали
Киритилди: 09:03, 02.06.2020. Ўқилди: 3688 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик