Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаҳрамон Асланов мақоласи: «Хавинеста»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир пайтлар футболда "Хавинеста" ибораси бўларди. Биргаликда жаҳон ва Европа чемпиони бўлган бу икки футболчи шу даражада эътиборли жуфтлик бўлгандиларки, ҳатто уларсиз Месси ҳам ўртамиёна футболчи, деб юборадиганлар бўлганди. Шубҳасиз, баъзилар томонидан, футбол тарихидаги энг кучли жамоа деб тан олинадиган 2009-2012 йиллардаги "Барселона" ҳам асосан мана шу икки футболчининг елкасида турарди.

Бу футболчилар аслида бир хилми ёки фарқли, уларни қандай эслаб қолишимиз ва ёшларга қандай ҳикоя қилиб беришимиз кераклиги ҳақида рус блогери Станислав Ринкевич ёзибди:

"Ўйлашимча, Хави ва Иньеста тарихга дуэт сифатида кирадилар. Вақт ўтган сари. уларни алоҳида эслаш камайиб бораверади. Бу футболчиларни википедия маълумотлари ёки интернетдаги лавҳалар орқали биладиганлар ҳақида айтганда. Уларни ўйинини кўрмаган, худди шундай шаклда биладиган журналистлар, табиийки, дуэт сифатида айтиб беришлари табиий, чункр ўзига хос жиҳат бор — академиянинг икки тарбияланувчиси клубда 6 ва 8, терма жамоада эса, 8 ва 6 рақамларда тўп суриб, ютиш мумкин бўлган барча совринларни ютиб оладилар. Аксарият ҳолларда, бу дуэт Месси ҳақидаги ҳикояларда кўп тилга олинади — "Хавинестасиз Месси бўлмас эди" деб ёзишади улар.

Аслида эса, Хави ва Иньеста бутунлай фарқли бўлган ва турлича йўлни босиб ўтган икки футболчидир.

Хави  —  ўз вақтида Гвардиолага ўринбосар сифатида қаралган, ҳатто академияда юрган чоғдаёқ, ўзи ҳақида шундай гапиришларига мажбур қилган. Аммо асосий фаолиятини у сояда ўтказди. Ҳамма эслаб қолган Хави  —  "Олтин тўп"га даъвогар бўлган, қоплаб голли узатмаларни амалга оширадиган футболчи. Бу Хавининг чўққиси. Бу чўққига эса, айнан Гвардиола яратган тизим ёрдамида чиққанди. Айнан Гвардиола даврида Хави соядан чиқди ва эътиборга сазовор бўлди.

28 ёшгача у анча орқароқда, деярли таянч ярим ҳимоячида тўп сурган. Райкард даврида ҳатто у "Барселона"ни тарк этиш ҳақида ўйлаганди. Чунки унинг майдондаги позицияси футболдан завқ олиш имконини бермаётганди.

Қисқа қилиб айтганда, Хавининг ҳикояси шуки, у узоқ вақт бир хил мусиқани чалиб юрган, аммо қачондир, ўша мусиқа урфга айланиб, машҳур бўлиб кетган мусиқасини эслатади.  

Иньеста эса, бошқа, кўпроқ "жим юрсанг, узоқроққа борасан" мақолини эслатиб юборади. Бу томондан у Хавидан кўра, Мессига ўхшаб кетади. Анча камтар бўлган, лекин футболни тушуниши билан жамоаси учун жуда муҳим ўйинларни ютиб берган қаҳрамон. Бир қараганда, у қадар кўзга ташланувчи ҳаракатлар қилмайди, лекин терма жамоа билан ҳаммасини ютган. У қадар урф эмасдир, лекин ҳамма яхши кўрган. "Барселона"да уни "базмлар қироли" деб ҳам аташар эди.

Қизиғи, унинг голлари  —  айнан у "Челси"га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида барчасининг оёғини осмондан қилиб юборган зарбани ижро этганди. У Нидерландия дарвозасига жаҳон чемпионати финалида ҳал қилувчи голни урган. Худди Месси каби, Иньеста ҳам, ёши катта бўлгачгина, сардорлик қила бошлади, ўшандагина уни биз жанжалларга аралашган, жамоадошларини ёнини олган ҳолатда кўрдик. Шу томони билан у Хавидек провакатор эмас, шунинг учун Испаниянинг барча стадионларида олқишланади.

Уларнинг кучи ўзаро тушунишда эди. Улар ҳақида "фарқли бўлганликлари учун ҳам зўр бўлишган" ёки "худди сиам эгизакларидек" деб баҳолаб юборишдан тийилиш керак. Уларнинг ўхшашликлари шунда эдики, футболни бир хил кўрардилар, жамоага ўйнардилар ва тўп билан ўта нозик муомала қила олардилар.

Лекин агар Хавини "жараён" деб атайдиган бўлсак, Иньеста  —  натижа. Хави асосан ўйинларнинг "Барселона" ташаббуси остида ўтишини таъминлашга жавоб берарди. У худди 90 дақиқа диктант давомида ўқувчиларга матнни айтиб бериб турадиган она тили ўқитувчисига ўхшайди. Ўхшатишни давом эттирсак, Иньеста сўнгги партада ўтирадиган ва олимпиада пайтларида тўғри жавобни ҳаммадан олдин топиб қўядиган ўқувчи. Жавоб ҳам кўпинча, кутилмаган, ноанъанавий йўл билан топилади, дейиш ҳам мумкин".

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 21:43, 05.06.2020. Ўқилди: 4272 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.