Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қўқон-1912» Водий дербисида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мавсумолди йиғинлар / Назорат учрашувлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бир неча ой карантин туфайли давом этган танаффусдан кейин машғулотларга қайтган «Қўқон-1912» аъзолари бугун ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг бугунги рақиби Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бўлди.

Қўқондаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтган учрашув кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. Илк дақиқалардан олдинга интилган вакилларимиз дастлабки ҳужумдаёқ рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Аввалига Якуба Бамба яхши имкониятдан фойдалана олмади. 14-дақиқада вакилларимиз тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишган  эди. Сўнгги паллада Норбековнинг узатмаси Рўзиевгача етиб бормади.

Кетма-кет ҳужумларимиз самарасиз якунлангач, 25-дақиқада сен урмасанг, сенга уришади деган нақлга мос равишда меҳмонлар ҳисобни очишди. Аббос Ғуломов жарима майдонимиз ичига кириб, аниқ зарбаси билан дарвозамизни ишғол қилди.  30 –дақиқада Азим Аҳмедов узоқ масофадан ақлли зарба йўллади. Яхшиям зарба ноаниқ бўлди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Суҳроб Бердиевнинг зарбаси "ўхшамади". Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар шиддатли тарзда бошлашди. 47-дақиқада ўнг қанотдан Авазхон Маматхўжаев тўпни Қувондиқ Рўзиевга аниқ узатди. Қувондиқнинг аниқ ва кучли зарбасини Юсупов қайтарди. Орадан бир дақиқа ўтиб, «Қўқон-1912» ҳисобни тенглаштирди. Якуба Бамбани узатмасидан сўнг, Шоҳназар Норбеков боши билан Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол қилди.

50-дақиқада майдон эгалари яна бир хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Норбеков-Бамба-Бердиев ижросида супер комбинациясидан кейин Бердиевнинг зарбаси шундоққина дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 70-дақиқада чиройли ҳужум бўлган эди. Норбековнинг узатмасини рақиб ҳимоячиси қайтариб қолди, акс ҳолда Райевац дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди.

Кетма-кет ташкил этган «Қўқон-1912» футболчилари 78- дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Гол муаллифи Аваз Маматхўжаев бўлди. 83-дақиқада яна бир яхши имконият йўққа чиқди. Авазхон Маматхўжаев чиройли харакатлари билан рақиб ҳимоячини алдаб ўтиб зарба йўллади. Бироз ноаниқ чиқди. Иккинчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эга бўлган «Қўқон-1912» “Водий дербиси”да ғалаба қозонди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 2:1 (0:1)
Ҳакамлар: Достон Мирзарайимов, Шоҳруҳ Аъзамов, Санжар Раҳмонов, Шоҳбоз Вахобжонов.
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
Голлар: Шоҳназар Норбеков (48), Аваз Маматхўжаев (78). - Аббос Ғуломов (25).
"Қўқон-1912": 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 13. Сардор Азимов, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба.
Захира: 1. Ботирали Эргашев, 12. Муҳаммадали Собиров,  4. Собир Синдаров, 5. Жасур Ёқубов, 8. Суҳроб Нуруллоев, 11. Отабек Ҳайдаров, 14. Авазхон Маматхўжаев, 19. Хамидилло Абдуҳамидов, 20. Иқбол Маликжонов, 44. Шодиёр Ҳожиматов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 99. Бек Абдуллаев, 69. Филип Райевац.
“Навбаҳор”: 1.  Ўткир Юсупов, 7.  Азимжон Аҳмедов, 8.  Иван Соловьёв, 10. Азизбек Турғунбоев, 11. Ислом Исоқжонов, 15. Обид Жўрабоев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Рашидхонов, 28. Хуршид Мухторов, 70. Аббос Ғуломов.
Захира: Тоҳир Шамшиддинов, Руслан Волов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Амирбек Жўрабоев.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 23:36, 06.06.2020. Ўқилди: 2616 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик