Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «Чуқур ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнашда қийналяпмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган “Машъал” – “Насаф” (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

— Ўйин оғир кечди, чуқур ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнашда қийналяпмиз, мана иккинчи ўйинда ҳам шудай бўлди. Ҳужум чизиғимиз жуда фаол ўянаши керак, лекин улар бугун майдонда кўринмади. Бугун 4 ҳужумчимиз ўйнаган бўлса, бирортаси рақиб дарвозасига зарба бермади, бундай ўйин билан албатта, ғалаба қозониш қийин. Бундан ташқари, "Машъал" беш ҳимоячи билан ўйнаган ҳолда яхши ҳимояланди. Кўп имконият яратишга бизга имкон бермади, улар қарши ҳужумларга ҳам ўтиб турди.

— Карантин ҳамма жамоага салбий таъсир қилди. Мураббий сифатида бунга қандай режаларни тузгансиз?
— 3 ойлик танаффус — бу жуда ҳам катта танаффус. Албатта, индивидуал машғулотлар билан футболчиларнинг потенциалини намойиш этиш қийин. Ҳозир ҳамма жамоанинг олдида битта йўл бор - ўйин орқали жисмоний тайёргарликни йўлга қўйиш ёки жамоавий ўйинини жорий қилиш. Кўп футболчилар ўз даражасини кўрсата олишмаяпти. Мана иккинчи ўйиндирки, Кенжабоев ёки Бозоров ўз даражасида ўйнай олишмаяпти.

— Ўтган турда Умар Эшмуродов "Насаф" сардори эди, бугун эса сардорлик боғичи Дилшод Раҳматуллаевга топширилди. Ўзгартириш пенальтини аниқ амалга ошира олмагани билан боғлиқми ёки бошқа сабаб борми?
— Агар мавсум бошида эътибор берган бўлсангиз, бизнинг сардоримиз —  Дилшод Раҳматуллаев. Унга сардорликни берганимиз сабаби, жамоамиздаги энг тажрибали ва ёши катта футболчиларимиздан бири саналади. Ўтган гал Дилшод Раҳматуллаевнинг жароҳати борлиги сабабли Умар Эшмуродов сардор сифатида жамоани майдонга бошлаб чиққанди.

— Майдоннинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?
— Бизга майдон билан боғлиқ ҳолат маълум эди, шу боисдан кеча бу ерга келиб машғулот ўтказдик. Муборакда ҳар доим яхши майдон бўларди, ҳозирги ҳолати эса яхши эмас. Буни мезбон жамоа вакиллари ҳам билади. Майсанинг баландлиги ва майдон нотекислиги, балки ўйинлар мазмунли ўтишига таъсир кўрсатаётгандир. Муборакдаги майдон талаб даражасида эмас, бунга мана бугун гувоҳ бўлдик.

— Дониёр Нарзуллаевнинг натижалари яхши, мана бугун ҳам яхши ўйнади. Уни ортга қайтариш режангизда борми?
— Албатта, ўсишда давом этса, бундан хурсандмиз. Лекин унинг кетиши ўз хоҳишига кўра бўлганди. Ўзи менинг олдимга келиб, шуни сўраганди. Унинг олдида "Бунёдкор" ва "Металлург"дан таклиф бор эди, у "Металлург"ни танлади. Унинг ҳозирги ўйинларидан хурсандмиз, балки ўсишда давом этаверса, яна ортга қайтарармиз.

— "Машъал" ва "Навбаҳор" билан ўйин дуранг билан тугади. Жамоалар ўртасидаги тафовут ҳақида айтиб ўтсангиз.
— Ҳар иккала жамоа бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатди, лекин "Навбаҳор"нинг савияси ва даражаси "Машъал"никидан юқорироқ. Лекин мен "Навбаҳор"дан бунчалик ҳимоявий ўйинни кутмагандим. "Машъал”нинг ўтган ўйинларини кўриб чиққандик, жамоа жуда тартибли ўйнайди, аммо ҳеч бир ўйинда 5 ҳимоячи билан ўйнамаганди. Бугун ҳимоявий тарзда ва қарши ҳужумда ўйнади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 22:18, 21.06.2020. Ўқилди: 2215 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.