Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қўқон-1912» яна йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун Қўқондаги "Марказий" стадионида Coca-Cola суперлигасининг  6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан мезбонлар фаоллик кўрсатишди. Бироқ илк хавфлини навоийликлар юзага келтиришди. 15-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишга яқин келишди. Қўқонликлар дарвоза устуни голдан сақлаб қолди.

18-дақиқада Собит Синдаровнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан қайтариб қолди. 23-дақиқада Бердиевнинг жарима майдончасига оширилган тўпини рақиблар қайтаришди. 36-дақиқада "Қўқон-1912" томонидан амалга оширилган комбинация Бердиевнинг ноаниқ зарбаси билан тугади. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида ҳар икки жамоа бир қатор вазиятларга эга бўлишларига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари шиддатли тарзда бошлашганига қарамай, 47-дақиқада уларнинг дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келганди. Ботир Эргашев ажойиб ҳаракати "Қўқон-1912"ни голдан сақлаб қолди. 50-дақиқада эса ҳисоб очилди. Ажойиб комбинация, кетма-кет зарбалар ва Райевац учинчи зарбада рақиб посбонини ожиз қолдирди.

68-дақиқада рақибларимиз жарима майдончаси ичида Шоҳназар Норбековга қарши қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга оширди. 80-дақиқада меҳмонларда яхши имконият вужудга келганди. Ботирали Эргашев ўзини кўрсатди.  

Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Суҳроб Бердиев жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб ҳисобни йириклаштирди. Шу тариқа, "Қўқон-1912" навбатдаги ғалабани қўлга киритишди.

Coca Cola суперлигаси, 6-тур
"Қўқон-1912" - "Сурхон" – 3:0 (0:0)
Голлар: Филип Райевац (51), Мурод Холмуҳаммедов (70 пен), Суҳроб Бердиев (90+4).
“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров, 4. Собит Синдаров (14. Авазхон Маматхўжаев – 87), 7. Шоҳназар Норбеков (19. Ҳамидилло Абдуҳамидов-79), 9.Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев (91. Якуба Бамба – 87), 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (20. Иқболжон Маликжонов – 69), 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
"Сурхон": 1. Асилбек Аманов, 2. Абдуқаххор Хожиакбаров, 5. Владимир Бубанья, 7. Ҳусниддин Ғофуров (21. Аъзамжон Алиев – 66), 10. Шавкат Саломов (17. Сардор Сулаймонов – 82), 11. Александр Касьян (38. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов -82), 19. Нуриддин Ҳасанов (8. Шерзод Каримов – 66), 20. Ҳусниддин Ғофуров, 32. Жахонгир Мехмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Асрор Ғофуров.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Алишер Тўхтасинов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Лазиз Қўчқаров.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:54, 25.06.2020. Ўқилди: 3668 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.