Ўзбекистон чемпионати 6-турида доирасида «Пахтакор» клуби «Қизилқум» меҳмони бўлди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг дастлабки бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим дебютида Достон Ҳамдамов «шерлар»ни олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Эрен Дердийўқ боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
Мазкур ғалабадан сўнг очколарини 15 тага етказиб олган «Пахтакор» биринчи ўринга қайтди. «Қизилқум» эса Тачмурод Агамуродов бош мураббий этиб тайинланганидан кейин кетма-кет учинчи ўйинда ютқазди. Жамоа 1 очко билан 13-поғонада бормоқда.
Суперлига, 6-тур баҳси
«Қизилқум» — «Пахтакор» 0:2
Голлар: 0:1 – 47 Ҳамдамов, 0:2 – 74 Дердийўқ.
«Қизилқум»: Артём Макосин, Руслан Маргиев, Алишер Саноев, Қадамбой Нурметов, Файзулло Қамбаров, Салим Мустафоев, Шерали Жўраев, Азиз Усмонов, Маккартни Навесеб, Олег Толмасов, Суннатилла Абдуллажонов.
«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 83), Одилжон Ҳамробеков, Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 83), Фарруҳ Сайфиев (Акром Комилов, 90), Эрен Дердийўқ (Игор Сергеев, 83).
Огоҳлантириш: Жўраев (42).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).