Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яхшибоев ўзига қарши тўп сурган энг кучли футболчи номини айтди (катта интервью)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Беларуснинг “Pressball” нашри ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоев билан ўзига хос интервью уюштирди. Ушбу суҳбат давомида, Жасур ўзи яхши кўрган воқеалар ва инсонлар ҳақида сўз очди.

Сени ҳайратда қолдирган шаҳар номи?

— Қатар пойтахти Доҳани эътироф этаман. Шу ўринда Дубай ҳам ундан қолишмайди. Ўйлашимча, у Доҳадан ҳам чиройлироқ. Осмонўпар бинолар ва ҳашаматли меҳмонхоналар қуршовидаги шаҳарлар. Мен “Пахтакор” сафида тўп тепиб юрган чоғимда бир неча бор бу шаҳарларда бўлганман. Шунингдек, Олимпия терма жамоамиз ҳам бир неча бор араб шаҳарларида меҳмон бўлган. Замонавий шаҳарлар ўз йўлига,бироқ мен учун энг қадрлиси барибир Тошкент бўлиб қолаверади.

Сен ёқтирган фильм?

— Тўғриси, Кино томоша қилишни у қадар хуш кўрмайман. Бўш вақтимни футбол учрашувлари билан ўтказаман. Шунга қарамай, баъзан Марвел қаҳрамонлари иштирокидаги филмларни кўриб тураман. Актёрлардан Жонни Депп ва Том Крузнинг мухлисиман.

Севимли таоминг? Катта эҳтимол билан палов бўлса керак?

— Тўппа-тўғри! Ўзбекистонда паловни қўй гўшти ва ўзимизнинг гуручдан тайёрлашади. Пишгач, устига қази параклари қўйилади. Таомни асосан помидор ва бодрингдан тайёрланадиган салат билан тортишади. Бизда бу таом ҳар ҳафтада камида бир бор тайёрланиши одат тусига кирган. Бу худдибелорусда картошкани кўп истеъмол қилишларига ўхшайди.

Севимли қўшиғинг:

— Асосан ўзбек қўшиқчиларининг ижодига қизиқаман. Шоҳруҳхон ва Муниса Ризаевани тинглашни хуш кўраман. Улар асосан севги ҳақида куйлашади. Шунингдек, жамоамизда африкаликлар французча реп йўналишидаги қўшиқларни тинглашади. Маъносини тушунмасамда, қўшиқ оҳанги чакки эмас.

Севимли байраминг?

— Янги йил ёки туғилган куним эмас. Биринчи навбатда рамазон хайитини интиқлик билан кутаман. Кейин қурбон ҳайити. Шунингдек наврўз байрамини ҳам нишонлайман. Бу бизда баҳорнинг кириб келишини англатади.

Тонг ёки тун?

— Айни дамда тунни танлайман. Мен эрта уйқуга кетиш орқали машғулотларга эрта туришни афзал кўраман. Беларуссда машғулотлар эрталаб 8:30 да старт олади. Аввалига бу режимга кўникиш жуда мушкул бўлди. Сабаби, бизда асосий машғулотлар 18:00дан кейин бошланар эди. Тонгда кун жуда иссиқ бўлгани боис, Ўзбекистонда эрталаб машқ қилишнинг иложи йўқ.

Уйда дам олиш ёки кўчада сайр қилиш?

— Бу қийин савол. Менимча 50/50 деб жавоб беришим адолатдан бўлади. Агар машғулотлардан сўнг чарчоқ ҳис этсам, уйда қолишни афзал кўраман.

Қайси фаслни хуш кўрасан?

— Албатта ёзни. Сабаби, ёз иссиқ фасл. Чўмилишинг, қуёшда тобланишинг мумкин. Кўчаларда енгил кийимда сайр қилишнинг ҳам ўзига яраша гашти бор. Бизда йилнинг бу қисмида ҳаво ҳарорати 50 даража атрофида бўлишига ўрганиб ҳам қолганмиз.

Севимли жамоанг? Аввалроқ бу саволга “Барселона” деб жавоб берган эдинг?!

— Ҳа,Гвардиола клубни қўлга олганидаёқ “Барселона”нинг мухлисига айланган эдим. Айнан у Каталония клубини янгича ўйин услубини шакллантирган шахс саналади. Тан олиш лозим, Месси ҳам Гвардиола қўл остида суперюлдуз даражасига эришди.

У сенинг энг яхши кўрган футболчингми?

— Нафақат мен, балки жуда кўплаб мухлислар Лео майдонда намойиш этаётган футболдан завқ олишмоқда. Шунингдек, Маҳрез ва Санчонинг ўйинларини ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан.

Севимли спортчинг?

— Бу Муҳаммад Али! У инсон сифатида менга намуна бўлишга қодир спортчи. Муҳаммад Али ислом дини қабул қилган ва ўз сўзлари билан жуда кўпчилининг исломга кириши учун ҳизмат қилган.

Терма жамоангни ҳисобга олмаса, энг севган терма жамоанг?

— Испания. Тўғри, улар айни дамда ўз даражасида эмас, бироқ Хави ва Иньеста даврида уларни ҳеч ким енгга олмаган. Шунингдек, Германия намойиш этадиган футбол ҳам менга манзур келади. Сабаби, уларда тартиб ва интизом биринчи ўринда.

Сен тўп тепган энг зўр стадион?

— “Ас-Саад”нинг уй учрашувлари ўтказиладиган стадион. Биласизми, Қатар жуда иссиқ мамлакат, бироқ стадиондаги об-ҳаво сизни совуққотишга мажбур қилади. Қурувчилар стадионни шундай моҳирлик билан қуришганки, совутгичларга кўзингиз тушмайди. Агар устингизда футболка бўлмаса, совуқдан қалтираб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Бундай ёқимли об-ҳавода тўп тепиши жуда завқли.

Сен иштирок этган энг қизиқарли учрашувлар?

— Ўзбекистон терма жамоаси билан Уругвай ва Марокашга қарши учрашувларни алоҳида қайд этаман. Тасаввур қилинг, майдонда Кавани, Суарес ва Годинсизга қарши ҳаракат қилмоқда. Марокаш таркибида Ҳакимий, Зиёш ва Буффал. Сенегалга қарши учрашувда захирада қолган бўлсамда, майдонда Садио Манени кўрган эдим.

Сенинг шиоринг?

— Ҳеч қачон таслим бўлмаслик. Қийин дақиқалар ҳаммада бўлади. Бу дақиқаларни енгиб ўтганча, олдинга қадам ташламоқ лозим. Фақат олдинга қадам ташлаш орқали керак бўлса, ҳар куни нималарга қодир эканлигинги намойиш этиш лозим. Ана шундагина нимагадир эришиш мумкин.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:37, 07.07.2020. Ўқилди: 7738 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик