Бугун 23 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • 1:1
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • 5:0
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • 1:0
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • 1:0
      • Лечче
      • 23.03.2026 00:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Интер
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • 1:2
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • 2:0
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • 0:3
      • Ноттингем Форест
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:2
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • 1:0
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • 3:4
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • 2:1
      • Бетис
      • 23.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:2
      • Атлетико

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зидан Гвардиолага қарши. Рамоссиз «Реал» ва Агуэросиз «Сити» ўйини ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Мадриднинг «Реал» клуби 7 август, жума оқшомида Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи доирасида «Манчестер Сити» майдонига сафар қилади.

«Манчестер Сити» Англия Премьер Лигасида (ёмон натижа бўлмаган) иккинчи ўринни эгаллади, Лига Кубогини қўлга киритди, бироқ Чемпионлар Лигаси «шаҳарликлар» учун ҳамон армон бўлиб қолмоқда. Мадридликлар эса 3 йиллик танаффусдан сўнг яна Ла Лигада ғалаба қозонди ва қайсидир маънода 2019/20 йилги мавсум учун қўйилган минимум вазифани бажарди. Ахир кимсан Мессиси бор «Барселона» ортда қолдирилди. Аммо Зиданнинг «Реал»и  Чемпионлар Лигасига ҳеч қачон оддий ўйинга бўлгани каби қарамаган. Шундан экан, майдонда аёвсиз кураш боришига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Жамоаларнинг илк учрашуви

26 февраль санасида «Реал» «Сантьяго Бернабеу»да «Манчестер Сити»ни қабул қилади. Учрашувнинг дастлабки бўлими хавфли вазиятларга бой, бироқ голсиз ўтади. Асосий воқеалар эса танаффусдан сўнг, яъни иккинчи 45 дақиқаликда содир бўлади. Дастлаб 60-дақиқада Иско ҳисобни очган бўлса, орадан 20 дақиқа ўтар-ўтмас «Сити» орадаги фарқни йўққа чиқаради. 83-дақиқага келиб эса де Брюйне 11 пенальтини зарбасини аниқ амалга ошириб, ўйинга якуний нуқтани қўяди.

Учрашувдаги голлардан-да эсда қоларли вазият 86-дақиқада «қироллик клуби» сардори Серхио Рамоснинг майдондан четлатилгани бўлди. Шундай экан Рамос Манчестердаги баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Ўйинга оид муҳим жиҳатлар

«Реал» кейинги босқичга ўтиш учун «Etihad»да камида иккита гол уриши керак. «Манчестер Сити» Мадридда нафақат ғалаба қозонди, балки икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўз учун яхшигина устунлик яратиб олишга муваффақ бўлди. Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, Гвардиоланинг ўйинни «қуритишини» тахмин қилиш тўғри бўлмайди, боиси: биринчидан, бу умуман Пепнинг услубига тўғри келмайди, иккинчидан, жамоанинг ҳимоя чизиғи ва дарвозабони ҳам кўкрак кериб мақтанишга имкон бермайди.

«Реал» Зидан бошқарувида Чемпионлар Лигаси плей-офф ўйинларида фақатгина бир марта мағлубиятга учраганди (2016 йилги мавсумда «Вольфсбург»га қарши чорак финал ўйинида). Чемпионлар Лигаси плей-оффининг бошқа барча ўйинларида Зидан жамоаси ҳеч қачон биринчи учрашувда ютқазмаган эди.

Йўқотишлар: Рамоссиз «Реал» ва Агуэросиз «Сити»

«Реал»нинг асосий йўқотиши, шубҳасиз, Серхио Рамос. Серхио биринчи ўйинда жамоасини эҳтимолий учинчи голдан қутқариб қолгани учун ўйиндан четлатилганди. Рамос ўйинда қатнаша олмаса ҳам, сардор сифатида жамоа билан Манчестерга ташриф буюрди. Шунингдек, Мариано Диас коронавирусдан тузалган бўлса-да, ўйин қайдномасидан ўрин олмаган. Бундан ташқари, Марселонинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида турибди. Аммо бразилиялик футболчи Гарет Бэйл ва Хамес Родригесдан фарқли ўлароқ, ўйин қайдномасига киритилган. Уэльслик ва колумбиялик Зидан билан ҳамон тил топиша олгани йўқ. Катта эҳтимол билан ҳар иккаласи ҳам ёзда жамоани тарк этади.

«Манчестер Сити» ҳам 1/8 финал жавоб ўйини олдидан йўқотишларга эга: Бенжамен Менди дисквалификацияси туфайли жамоага ёрдам беролмаса, тиззасидаги жароҳат Серхио Агуэронинг ўйнашига халақит беради. Пеп сўнгги икки ўйинда Мендининг ўрнига Жоау Канселуни чап қанот синаб кўрди. Агуэро эса 22 июндан бери майдон ташқарисида «сайр қилмоқда».

Иккала жамоа ўртасидаги жами тўқнашувлар статистикаси

— 7 та учрашув
— «Реал»да — 3 та ғалаба
— «Манчестер Сити»да — 2 та ғалаба
— 2та дуранг
— «Реал» — 11 та гол урган
— «Манчестер Сити» — 10 та гол урган
— «Реал»нинг энг йирик ғалабаси — 4:1
— «Манчестер Сити»нинг энг йирик ғалабаси: 4:1
— Энг сермаҳсул ўйинлар: 4:1, 2:3 («Сити»); 4:1, 3:2 («Реал»)
— Энг сермаҳсул дуранг: 1:1

Тахминий таркиблар:

«Манчестер Сити»: Эдерсон — Кайл Уокер, Аймерик Ляпорт, Фернандиньо, Жоау Канселу — Илкай Гундоған, Родри Эрнандес, Кевин де Брюйне — Рияд Маҳрез, Габи Жезус, Раҳим Стерлинг

«Реал»: Тибо Куртуа — Дани Карвахаль, Рафаэл Варан, Эдер Милитао, Ферлан Менди — Тони Кроос, Карлос Каземиро, Лука Модрич — Эден Азар, Карим Бензема, Винисиус Жуниор.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:11, 07.08.2020. Ўқилди: 7307 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик