Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Диёр Имомхўжаев Канчельскисга жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Канчельскис биз ҳақимизда фикр билдирди. Ва албатта у ҳам бизнинг фикрларимизни эшитиши адолатдан бўлади.

“Навбаҳор” олдида фақатгина илк тур учун виждонимиз қийналади. Чунки клуб ўшандаги илк бўлимда ғалабага, иккинчи бўлимда эса камида дуранг натижага лойиқ эди. Аммо клубнинг сўнгги уч ўйинини ёдга олинг, на “Бунёдкор” билан, на “Қизилқум” билан ва на “Сурхон” билан “Навбаҳор” ўз даражасида ўйнай олди. Жамоанинг ўйини чиқмади. Ҳатто “Қизилқум” билан ўйиндан кейин клуб раҳбарларидан бири бизга бундай ғалаба керак эмас, деганини ҳам эшитдик. Мана шундай паллада Канчельскис мавзуни ўзидан соқит қилиб юбориши ғалати. У жамоа ўйини учун жавоб бериши тўғрироқ.

Карантин вақтида бутун Ўзбекистонда футбол тўхтаганида ҳам “Навбаҳор” машғулотларни давом эттирди. Яъни, раҳбарият унга барча шароитни яратиб берди. Аммо қолган клублар танаффусга чиқиб ҳам Канчельскис жамоаси билан деярли бир формада қайтиб келишади. Мураббий шу ҳақда ҳам ўйласа тўғрироқ бўлади.

Россиялик мутахассис яқиндагина “Навбаҳор” стадиони майсасига жавобгар кишини танқид қилиб, дарвозабон сувда чўмилгани ҳақида айтди. Аммо ўша нуқтада рақиб жамоа дарвозабони ҳам ҳаракат қилди. Худди кеча “Сурхон” ҳам “Навбаҳор” билан бир хил шароитда тўп сургани каби.

“Сурхон”га қарши ўйин учун “Навбаҳор” поезд ва самолёт йўқ бир вақтда Термизга 12 соат йўл босиб бориши ва бундан иссиқроқ шароитда тўп суриши керак эди. Сир эмаски, Термиздаги стадионда ҳам прожектор яхши эмас. Марказлашган формат эса қийинчиликдан Канчельскисни қутқарди.

Бизда чилла чиқиб бўлган. Шундай вақтда аёл футболчилар йиллар давомида тўп суриб келишди ва нолишмади. Мана шундай вақтда мураббий ҳам эркак бўлиб, жамоаси ўйини нега ўхшамаётгани ҳақида гапириши керак. Айтайлик, Ҳайдаров “Сурхон”ни қабул қилиб олганига кўп бўлмади, аммо жамоа ўйинини ўзгартира олди. Канчельскис учун яна қанча вақт керак деган савол мухлислар томонидан берилиши тўғрироқ.

ТТЙМИ майсаси анча яхши. Бу ерда миллий терма машғулотлар ўтади, яқин-яқингача “Жар” ва ТТЙМИ стадионларида Суперлига учрашувлари ўтказилган. U-19 Осиё чемпионати учун АГМК, “Локомотив”, “Бунёдкор” стадионларини оз бўлса-да асраш учун, биз мана шу икки стадиондан ҳам фойдаланишга мажбур бўлмоқдамиз. Бу стадионларни мен жуда ёмон демаган бўлардим.

Марказлашган чемпионат масаласида биз барча мураббийларни йиғдик, Навоий, Қаршидан мураббийлар келишди, фикр алмашдик. Аммо Канчельсксис унда иштирок этмади. Яқинда эса ФИФА кунлари масаласида йиғилиш бўлди, Тошкентда бўла туриб мураббий унда ҳам иштирок этмади. Чемпионат ҳақида қайғурадиган мутахассислар ўша куни ЎзПФЛ билан бирга бўлди. Умуман қорасини кўрсатмаётган мураббий биз билан нимани келишгани ҳақида айтаётганини тушунмадим.

Биз ўзимиздан ўтаётганларини тан оламиз, камчиликларимиз кўп, мавжуд вазиятни ўзгартириш учун тиним билмаяпмиз. “Навбаҳор”нинг инобатга олинмаган голини ўрганишни сўраб, ЎФАга мурожаат билан ҳам чиқамиз. Наманган футболига бефарқ бўлмаган мухлислар бундан яхшироғига албатта муносиб. Ишонамизки, футболчилар тез орада ўз ўйинларини топиб олишади. “Навбаҳор” инфратузилма жиҳатидан халқаро майдонда ўйнашга тайёр бўлиб улгурди. Балки бу йил клуб икки мусобақадан бирида муваффақият қозонар ҳам, бундан ЎзПФЛ хурсанд бўлади.

Диёр Имомхўжаев

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали
Киритилди: 09:50, 20.08.2020. Ўқилди: 8290 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.