Энг муносиб Олимпиадачи милоддан аввалги 520 йиллар атрофида яшаган юнон атлети Милон Кротонский ҳисобланади. Афсонавий курашчи олти марта Олимпия ўйинларида ғолиб бўлган. Бу дегани Милонга 24 йил давомида тенг келадиган полвон топилмаган.

Деярли барча юнонлар сузишга қодир бўлишига қарамай, бу спорт ҳеч қачон қадимги Юнонистоннинг Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган. Дарвоқе, марафон ҳам қадимги Олимпия ўйинлари дастурида йўқ эди. Енгил атлетиканинг бу энг оғир тури фақат 1896 йилги замонавий Олимпия ўйинлари дастурида пайдо бўлди.

1901 йилда Антикифер ороли яқинида шу орол номи берилган қадимий механик қурилма топилди. Унинг нима мақсадда ишлатилишини аниқлаш бўйича бир қанча уринишлар бўлди ва охир-оқибат олимлар бунга муваффақ бўлишди. Яъни қурилма сайёралар ва юлдузларнинг ҳолатини ҳисоблай оладиган, ой ва қуёш тутилишларини олдиндан айтиб берадиган мураккаб механик калькулятор эканлиги аниқланди. Ушбу механизмнинг асосий мақсади Олимпия ўйинлари санасини ҳисоблашдир.

Энг оммавий қишки Олимпиада ўйинлари 2006 йил Турин шаҳрида бўлиб ўтган. Мазкур Олимпиада 80 та мамлакатнинг 2508 спортчилари қатнашиб, куч синашган. Ушбу қишки ўйинларда Эфиопия ва Мадагаскар мамлакатлари вакиллари илк маротаба иштирок этишган.

МОҚ Ахборот-таҳлил департаменти
бош мутахассиси Ш.Назаров