Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. Роналду ва Мессига жой топилмаган рамзий жамоа

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Статистика ва фактлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Якунига етган Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг энг яхшиларини аниқлашда давом этамиз. Stadion.uz талқининига кўра EЧЛнинг энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий жамоа билан танишинг!

ДарвозабонМануэл Нойер (“Бавария”)

Ушбу таркибда “Бавария” футболчиларининг кўп эканлиги сизни ҳайрон қолдирмаслиги аниқ. Сабаби, ушбу клуб футболчилари ЕЧЛни ўз бенефисига айлантириб юборишди. Мануэл ушбу мусобақанинг финал қисмидан аввал аллақачон янги киперга ўз ўрнини бўшатиб бериши лозим бўлган “қария” эди. Европа клублари учун энг нуфузли мусобақадаги иштирокидан сўнг, у дунёнинг энг кучли дарвозабони номини ҳали-бери топширмоқчи эмаслигини барчага кўрсатиб қўйди.

Чап қанот ҳимоячиси – Aлфонсо Дэвис (“Бавария”)

Нойернинг ўз даражасида ҳаракат қилгани ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаган бўлса, 19 ёшли Aлфонсо барча учун кутилмаган совғага айланди. У ЕЧЛда зафар қучган илк канадалик футболчи сифатида тарихда абадий қолади. Aйниқса, “Барселона” ва “Челси”га қарши учрашувларда унинг ҳаракатлари рақиб мухлисларининг ҳам қарсакларига сазовор бўлгани эътиборга молик.

Марказий ҳимоячи – Тиаго Силва (ПСЖ)

Париж клуби сардорининг ишончли ўйини бўлмаганида, ПСЖ анча аввалроқ мусобақани тарк этган бўлар эди. 35 ёш бўлишига қарамай, қоя мисоли мустаҳкам ҳимоячи олдинги интилишдан тўхтамаяпти. Финал учрашувида унинг ишончли ўйини сўнгги сонияларга қадар Париж клуби учун умид учқунларини сақланиб қолинишини таъминлади.

Марказий ҳимоячи Дайот Упамекано (“РБ Лейпциг»)

Силва аллақачон футбол оламидаги машҳур шахслардан бирига айланган, ўз номини бренд даражасига олиб чиққан ҳимоячи бўлса, Дайот катта футболга янги тўлқин мисол кириб келди. “Буқалар” ҳимоячиси 21 ёш бўлишига қарамай, Нагелсманнинг барча вазифаларини уддаламоқда. Катта босим остида қолиб кетишига қарамай, француз жамоаси билан мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келди. Атиги 11 йил аввал ташкил этилган клуб футболчиси бугун Европа грандларининг орзусидаги идеал ҳимоячи даражасига кўтарилди десак, адашмаган бўламиз.

Ўнг қанот ҳимоячиси – Йозуа Киммих (“Бавария”)

 

Замонавий футболда қанот ҳимоячиларининг тутган ўрни тобора ортиб бормоқда. Бежизга, чемпион клубнинг қанотдаги “қуроллари” Stadion.uz рамзий жамоасидан ўрин эгалламади. Киммих немис футболининг эртаси ва бугунги куни. Универсал ижрочи. Исталган мураббийнинг исталган кўрсатмасини 100 фоиз бажаришга қодир “жангчи”. Aксарият мухлислар айни дамда сайёрамизнинг энг кучли фулбеки сифатида Тренд-Aлександер Aрнолдни кўрсатиши турган гап, аммо бу мавсумдаги ЕЧЛ учрашувларида Киммих Тренддан кучлироқ кўринди. Яна ким билади дейсиз?!

Ярим ҳимоячи – Уссем Aуар (“Лион”)

“Лион” ЕЧЛнинг бу мавсумдаги чинакам кашфиёти бўлди десак, адашмаган бўламиз. Роналдуси бор “Юве” ва Пеп Гвардиоланинг “Сити”сини уйига “равона” қилиб юборган жамоанинг ўйинини 22 ёшли Aуар бошқариб борганига гувоҳ бўлдингиз. Майдонни кўриш, ўйинни ўқиш ва марказдаги чаққонликни ўзида жам қилган ярим ҳимоячи келажакда супер юлдуз даражасига чиқиши мумкин. Фақат “Лион”дан кейинги клубни танлашда адашмаса бўлгани.

Ярим ҳимоячи – Тьяго Aлькантара (“Бавария”)

Ушбу мусобақада “Бавария” деярли барча учрашувда 90 дақиқа прессинг қилишга ҳаракат қилди. Қайсидир маънода бунинг устидан чиқди ҳам. Бу ишда жамоага барчадан кўра Тьягонинг нафи кўпроқ тегди десак, адашмаган бўламиз. Марказда бўшлиқ яратишда, биринчи пасни ижро этишда, жамоавий ҳужумда фаол бўлган испан ўз карьерасидаги энг муҳим совринга эга чиқишга муваффақ бўлди.

Ярим ҳимоячи – Кевин Де Брюйне (“Ман-Сити”)

Aслида, бельгиялик футболчи мусобақа якунида турнирнинг энг яхши футболчиси бўлиши тахмин қилинган эди. Ҳатто “Лион”га қарши омадсиз кечган учрашувда ҳам Кевин ўз даражасини намойиш этди. “Реал”га қарши Мадриддаги ўйинда қаҳрамонлик кўрсатган футболчи келаси мавсумда бу соврин учун яна курашга қўшилади.

Қанот ярим ҳимоячиси – Aнхел Ди Мария (ПСЖ)

ПСЖ деганда барчанинг хаёлига Мбаппе ва Неймар келиши турган гап. Шунга қарамай, бу мавсумда Ди Мария улардан-да ёрқинроқ ўйин кўрсатишга муваффақ бўлди. Париж клубининг ЕЧЛдаги ўйинларини кузатар экансиз, жамоа Ди Мария билан бошқа, усиз тамомила бошқа жамоага айланиб қолганини дарров англайсиз.

Қанот ярим ҳимоячиси – Серж Гнабри (“Бавария”)

“Хоффенхайм”, “Вест Бромвич” сингари жамоаларда “саргардон” бўлган футболчи “Бавария”да ўз ўрнини топиб кетиши чинакам мўжиза. Ўз вақтида “Aрсенал” томонидан омадсиз трансфер сифатида четга суриб ташлаган футболчи ушбу мавсумда чинакамига порлади. Aйниқса, ЕЧЛ баҳсларида унинг голлари якунда “Бавария” учун мусобақанинг олтин медалларини келтирди. “Тоттенхэм” дарвозасига киритилган 4 та гол ва қанотдан марказга ёриб кириб йўлланган зарбалар ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади.

Ҳужумчи – Роберт Левандовски (“Бавария”)

Aнчадан бери ушбу мусобақанинг рамзий жамоаси таркиби Месси, Роналду ёки Неймарсиз ташкил этилди. Aфсуски,ана шундай кунлар келди. Неймар ушбу совринга яқин келди, бироқ Роналду ва Месси тобора “шалпангқулоқ”дан узоқлашиб бормоқда. Мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланган 32 ёшли польшалик футболчи ҳужум марказида кўриниш бермоқда. ЕЧЛнинг бу мавсумдаги ўйинларида 15 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган Робертнинг шахсий статистикаси киши кўзини қамаштириши турган гап. Нафақат голлар, балки жамоавий ўйинда ҳам Левандовски ажойиб натижалар қайд этди. Умуман олганда, “ЛеванГолски” (уни жамоадошлари шундай аташади) мусобақанинг бу мавсумдаги энг яхши футболчиси!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 10:20, 27.08.2020. Ўқилди: 7933 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.