Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Субименди: «Арсенал»нинг ҳозирги ҳолатига мавсум бошидаёқ рози бўлардик» [0]

Собиқ ҳакам: «Реал»нинг «Бавария»га урган иккита голи бекор қилиниши керак эди» [0]

Гюлер, Ферран, Упамекано — Чемпионлар лигаси ҳафта рамзий терма жамоасида [0]

Росеньор: «Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед»даги муваффақиятларидан ҳайратда эмасман» [0]

Росеньор журналистнинг саволидан ажабланди [0]

«Нефтчи» Президент қарорида белгиланган кабеллаштириш дастурини биринчи бўлиб якунлади [0]

Субименди «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [0]

«Олтин тўп – 2026»: Майкл Олисе кучли учликка кирди, Месси ва Роналдунинг позициялари ўзгарди [0]

«Реал» Жозе Моуриньюни қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда [0]

Истеъдодлар фабрикасига киритилган сармоя — Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси: «Барселона»дан кетиш ҳақида айтганимда, бутун оилам йиғлади» (эксклюзив интервью)

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Goal.com нашрига эксклюзив интервью бериб, сўнгги кунлардаги ҳиссиётлари борасида "ёрилди".

Оиладагиларнинг муносабати ҳақида
«Мен "Барселона"ни тарк этишга қарор қилганим ҳақида хотиним ва болаларимга айтганимда, ҳақиқий драма юзага келди. Бутун оилам йиғлади. Фарзандларим Барселонадан кетишни, бошқа мактабга ўтишни исташмади.

Нима учун кетмоқчи эди?
Аммо мен юқори савияда ўйин намойиш этадиган жамоада тўп тепишни, совринлар ютишни, Чемпионлар лигасида рақобатбардош жамоада ўйнашни истадим. Бу мусобақада ғалаба қозониш ёки ютқазиш мумкин. Чунки, бу қийин турнир, аммо рақобатлашиш керак. Ҳеч бўлмаса, шарманда бўлмаслик учун ҳам курашиш керак. Рим, Ливерпуль, Лиссабондаги воқеалар эса... Буларнинг барчаси мени ўз қарорим борасида ўйлаб кўришга мажбур қилди.

Жамоадан хотиржам кета олишим мумкинлигига ишончим комил эди. Президент менга ҳамиша мавсум сўнгида кетиш ёки қолиш масаласини ўзим ҳал қилишим мумкинлигини таъкидлаб келди. Энди эса улар 10 июнь санасига ёпишиб олишди. Бу пайтда эса биз Ла лигада иштирок этаётган эдик. Коронавирус пандемияси бутун мавсумни ўзгартириб юборди.

Шунинг учун мен клубда қолмоқчиман. Президент менга клубдан кетишнинг ягона йўли 700 миллион евро тўлаш керак эканини айтди. Бунинг эса иложи йўқ.

Судлашиш ҳақида
Жамоадан кетишнинг яна бир йўли мавжуд эди — клуб устидан судга мурожаат қилиш. Аммо мен ҳеч қачон бундай қилмайман. Чунки мен бу клубни севаман. У менга кўп нарса берган. Бу клуб — менинг ҳаётим, десам ҳам бўлади. Мен бу ерда ўз ҳаётимни йўлга қўйдим. "Барса" менга барча нарсани берди, мен клубга боримни бердим. "Барселона" устидан судга шикоят қилиш фикри ҳеч қачон хаёлимга келмаган.

Фарзандларининг муносабати ҳақида
"Матео ҳали ёш. У бошқа жойга кўчиб кетиб, бошқа мамлакатда яшаш нима эканини тушунмайди.

Тьяго — каттароқ. У телевизор орқали баъзи хабарларни эшитгани учун мендан сўради. Мен унинг билишини истамагандим. У эса менга кескин оҳангда "Ҳеч қаёққа кетмаймиз", деди. Такрорлайман, бу оғир бўлди.

Мен Барселонани яхши кўраман. Бу ердан яхшироқ жойни топа олмайман. Шунга қарамай, мен қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгаман. Янги мақсадлар сари интилмоқчи эдим. Кейинчалик эса яшаш учун Барселонага қайтишим мумкин эди. Бунинг учун менда барча шароит бор эди.

Оилам, фарзандларим бу ерда улғайишмоқда. Кетиш истагидан ёмонроқ ҳиссиёт йўқ. Ўйлашимча, бу нарса менга, клубга ва барчага яхши бўларди. Хотиним қалбда оғриқ билан мени қўллаб-қувватлади", — дея ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди Лео Месси.

Аргентиналик футболчи энди Роналд Куман бошчилигидаги жамоа машғулотларига қўшилади ва янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Манба: goal.com
Киритилди: 22:07, 04.09.2020. Ўқилди: 10504 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик