Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

«Нега биз ғолиб бўлолмас эканмиз?»: АҚШ ҳимоячиси ўз уйларидаги Жаҳон чемпионатидан нима кутаётганини айтди [0]

Дибала «Рома» билан янги шартнома имзолашга яқин турибди [0]

Роберто Мартинес: «6 рақами Португалияга омад келтириши мумкин» [0]

Мартинес нима учун Португалия бўлажак Жаҳон чемпионатида зафар қучишига ишонишини тушунтирди [0]

«Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон» билан боғлиқ жанжалдан фойдаланиб қолиши мумкин [0]

Пол Мерсон: «Арсенал» маълум бир услубда ўйнади ва бу босим остида ўз мевасини берди» [0]

«Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон» атрофидаги можародан фойдаланиб, Ши Чарльзни сотиб олмоқчи [0]

Нагельсманн: «У жамоани яхши энергия билан таъминлайди» [0]

Нагельсманн Нойернинг ЖЧ-2026да Германия терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлишини тасдиқлади [0]

Винисиус учун мавсум тугади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Микляев: «Ўзбекистондаги энг ёмон стадионда ўйнадик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Суперлига 14-тури доирасидаги «Андижон» — «Локомотив» жамоалари иштирокидаги учрашувдан кейин «темирйўлчилар» бош мураббийи Андрей Микляев журналистлар саволларига жавоб берди.

— Қимматли уч очкони қўлга киритдик. Бундан жуда хурсандмиз. Ҳозирда ўзгаришлар даври кетмоқда. Таркибимизда ёш йигитлар жуда кўп. Шу боисдан уларнинг ўзларига келиб олишлари учун вақт керак. Йигитларга катта раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди. Ҳатто 10 киши бўлиб қолганларида ҳам таслим бўлишмади.

— Жаҳонгир Абдумўминов билан боғлиқ қандай муаммо бор?

— Ҳозирча билмайман. Либос бўйича муаммо бўлиши мумкин. Буни кейинроқ билиб оламан. Либос бўйича муаммо бўлгани сабабли у захирада қолди.

— Олдинги сафар «Локо»да ишлаганингизда таркибда юлдузлар ўйнарди. Ҳозир эса таркиб ўзгариб кетди. 2 йиллик ўзгаришлар ҳақида нима дея оласиз?

— Мавсум бошидан инобатга олсак, 9 нафар футболчи жамоани тарк этди, айримлар ҳорижга йўл олди. Клуб олдимизга таркибни ёшартириш вазифасини қўйди. Биз ҳам ёшларимизга, ўринбосарлар таркибимиздан асосий таркибга футболчиларни жалб қилишга ҳаракат қиляпмиз.

— Жароҳатланганлар борми?

— Таркибимизда 6 нафар жароҳатланган футболчилар бор. Шу боисдан уларнинг хизматидан фойдалана олмаяпмиз.

Шу ўринда қўшимча қилиб кетмоқчиман. Бугун майдоннинг ҳолати яхши эмасди, шу боисдан жамоа биз, мухлислар кутган футболни намойиш қила олмади. Айтишим мумкинки, айни дамда бу стадион биз ўйнаган энг ёмон стадион. Яқиндагина Андрей Канчелскис танқид қилган ТТЙМИ стадиони билан эса фарқ ер ва осмончалик. Бу стадионда ярим йил ўйин бўлмади. Шу боисдан ўйинда футболчилар майдонга қарши курашди. Ўт ўсиб кетган, ўрилмаган, тўп юрмаяпти. Қум тўкиб қўйилган жой эса чангиб кетмоқда. Бунга қараш оғир. Агарда стадион яхши бўлса, мухлислар ҳам киритилса, бугун бошқача ўйин бўларди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 20:05, 10.09.2020. Ўқилди: 4515 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик