Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Эспаньол 2 4
7 Бетис 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Атлетико 2 1
14 Валенсия 2 1
15 Сельта 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Бетис 1-0 Алавес
2-тур Мальорка 1-1 Сельта
2-тур Атлетико 1-1 Эльче
2-тур Леванте 2-3 Барселона
2-тур Осасуна 1-0 Валенсия
2-тур Вильярреал 5-0 Жирона
2-тур Реал Сосьедад 2-2 Эспаньол
2-тур Реал Овьедо 0-3 Реал Мадрид
2-тур Атлетик Бильбао 1-0 Райо Вальекано

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

26/08 00:30 Севилья - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2462 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 26.08.2025

      05:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 26.08.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Д/ф "17 часов до вершины".
      10:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:25 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      18:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      19:55 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:35 "Тайны звёзд спорта".
      22:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      00:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      02:30 "Культовые".
      03:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      03:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 26.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 174 в Санкт-Петербурге. Олег Борисов против Павла Витрука.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Кёрлинг".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Самый лучший тренер в мире - Павел Фёдорыч Садырин!".
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Пари Нижний Новгород". Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Матч! Парад.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "ВВА-Подмосковье" (Монино) - "Динамо" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 26.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      11:30 Американский футбол. "Полоса испытаний", 3 эп.
      12:45 "Сила спорта".
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 4. Суза - Вуарон. Прямая трансляция.
      20:15 Теннис. US Open. Раунд 1.
      20:30 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Элдор, жиян, Benvenuto a Genova!

Баҳо:
+1 | -1
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Элдор, жиян, ҳаёт қийин вазиятларда кутилмаган янги имконият эшикларини очиши билан қизиқ экан.

Мана, қара, ўтган ҳафта "Ростов"да ўз майдонларингда Исроилнинг “Маккаби”сидан ҳар тарафлама мағлуб бўлдинглар ва шахсан менга Россия Премьер Лига ўйинларини томоша қилишда ҳам ҳафсала қолмаганди.

Орадан 1 ҳафта ўтар-ўтмас “Женоа” сенга жиддий таклиф билан чиқди ва хайриятки, бир қарашда ишониш қийин бўлган музокаралар ҳамма учун ижобий якун топди!

Элдор, жиянидзе, балки сўзларим сенга етиб бормас, лекин шуни АНИҚ ва ТИНИҚ АНГЛАШИНГГА ТИЛАКДОШМАН – сен асл футбол ўйналадиган, дунё футбол олами эталон деб қараладиган кучли Европанинг 5 лигасига кирувчи Италия А Серияси клубининг ҳужумчисига айландинг.

Сен “Машъал”да болалик пайтингда ўтган даврингдаёқ, тенгқурларинг ота-онаси, яқинлари орасида катта бўлаётган пайтда, ҳаётни асл йўлларини анча эрта боса бошлагансан. Ўша пайтда сенга уйдагиларинг, айрим мураббийларинг ва рус тили ўқутувчингдан ташқари ҳеч ким бир кун келиб А серияда тўп суришингга ишонишмагандир. Сабаби, кўпчилик ўша вақтларда Европа тугул, Россиядан нарига ўтиша олишмаётганди.

Сен эса аввал “Машъал”дан “Бунёдкорга” ўтдинг. Термадан таклиф олдинг ва орадан бироз вақт ўтиб “Ростов”га йўл олдинг.

“Ростов”да бошида сенга ҲАММАСИ ЖУДА ҚИЙИН БЎЛГАНИНИ шахсан мен жуда яхши биламан.

Ҳатто сен РПЛнинг бошқа жамоасига ўтиб кетишингга озгина қолганди. Ўйининг чиқмас, ўзингга бўлган бор ишонч ҳам ўлиб борар ва ўз келажагингни "Ростов"да кўра олишга қийналаётгандинг...

Шунда асл ўзбекистонлик бўлган, МТЖ ва “Пахтакор”да анча йиллар ўйнаб, тақдир тақозоси билан Ростовда истиқомат қилаётган иқтидорли “Акопа” Андрей Акопянц билан учрашувда, у сенга бироз сабр қилишингни ва албатта тинмай меҳнат қилишни таъкидлаган эди. Худди шундай фикрни яни кимлардир билдиришганига ишонаман, зеро шундай инсонлар кам бўлса ҳам, улар мавжуд танлов йўлида – энг қийин йўлни танлашни маслаҳат беришганди ва охир-оқибат улар ҳақ бўлиб чиқишди.

Элдоржон – бу Россиядаги илк хорижий қийин даврларинг ва сени тобланиб, қиличдай ҳужумчига айланишингга сабабчи бўлган инсонлар эди!

Яна шундай инсонлардан бири – Валерий Карпиндир! У сенга ишонди, у сенга имкониятлар берди ва у сени ўзи хоҳлаган марказий ҳужумчига айлантирди! Буни асло унутма!

2020 йил...

Ғалати йил бўлди...

Ўтган йили якунида тўпурарлигинг аста-секин пасая бошлади. Мен билган сабабларга кўра, жиянидзе севги-муҳаббат тўрига тушиб қолибди, фикру зикри бу буюк сеҳр олдида ожиз қолган, деган гапларни ўқидим. Бўлиши мумкин, бу табиат қонуни. Мана, жиян, оилали ҳам бўлиб олдинг, энди олдингидек ёлғизлик, зерикишлар бўлмаяпти деган ишончдаман.

Бироқ, ўйининг турдан тургача ҳаминқадар бўлиб бораверди.

Лекин, кутилмаган пандемия ҳам шахсан сенинг олдинги формангга қайтишингга катта салбий таъсир қилди.

РПЛда “Ростов”даги сўнгги 3 ўйинингда шу “Ростов”да 1-йил ўйнаб юрган Элдорни эслатдинг-қўйдинг. Тўп учун курашмайсан, ўзинг турган жойда жамоадошларингдан аниқ пас кутасан, гарчи сени олдиндан рақиб ўйинчилари ёпиб қўйишган бўлса ҳам...

Йўқ жойдан ўзинг учун вазият яратиб, жамоадошингни қулай вазиятга олиб чиқиб гол урган вазиятларинг ёки стандартларда ҳаммадан абжир ҳаракат қилиб, ёрилган бошинг билан гол уриб, стадионни шок ҳолатга тушириб қўйган руҳинг сўнгандек кўрина бошлади...

Бундай бўлишининг сабабини билганимча ёздим. Тахмин қилганларимни ёзмадим.

Жиян, энди булар тарих!

Европада сени деярли кўпчилик танимайди! Сен мисоли оқ қоғозсан!

Олдинги хатоларингни қилма!!

“Ростов” таркибидаги исланд ҳужумчилари Сигурадрсон ва Кьяртансоннларни ҳужум чизиғида ортда қолдириб, уларни асосий таркибдан чиқариб, ўзинг якка марказий ҳужумчига айланишинг йўлида қилган меҳнатларинг эсингдами?!

“Женоа”да айнан шундай меҳнатни 2 баробар кўпроқ қилишинг шарт бўлади. Буни жисмоний ҳолатинг кўтармайдигандек туюлади, жуда қийин ишдек кўринади.

Лекин буни эплай олишингга ишонаман!

Сен энди 25 ёшдасан, айни футбол тақдирингни жаҳон футбол зарвароқларида ёза олдиган реал имкониятга эгасан, хорижий, ҳаётий тажрибанг бор!

Ҳамма нарсага қўл силтаб, фақат жисмоний ҳолатингни тикла, қўшимча индивидуал жисмоний ва тактик мураббий топшириқларини олиб, уларни қолдирмай бекаму кўст бажар!

Тезроқ “Женоа”нинг асосий таркибида дебют қилишинг учун жонингни аяма!

Биринчи 3 ойда керакли формага кира олмасанг, сенга ишонмай қўйишади!

Буни Италия дейишади! “Женоа” мурабийлари ва тиффозилари кўз ўнгида бошиданоқ улар сендан кутишган ишни 2 баробар ортиғи билан бажаришни ОДАТ ва ҚОНУН қилиб ол!

Аста-секин шу талабга мослашасан, ўргансан!

Кейин эса... кутилмаганда ҳамма учун зарур, керакли ва чиройли голларни ура бошлайсан! Ана шунда кўпчилик сен ҳақингда гапира бошлашади, сени ўзларича кашф қилишадилар.

Лекин...буни тагида қандай оғир ва мисли кўринмаган терлар ётганини билишмайдилар...

Ҳа яна...

Жиян, тезроқ репетитор ёллаб итальян тилини ўрган! Бу худди “Дженоа”ни асосий таркибига киришдек жуда муҳим жиҳат!

Ўзинг мураббий Роландо Марандан СЕНДАН НИМА ТАЛАБ ҚИЛАЁТГАНИНИ АНИҚ ТУШУНМАСАНГ ва ЎЗ ФИКРИНГНИ УНГА ОҒЗАКИ ТЎЛИҚ ЕТКАЗИБ БЕРА ОЛМАГУНИНГЧА, сени ментал ва руҳий ҳолатингни у тўлақонли сезмаслиги мумкин!

Бу эса сенга аста секин 2 сорт давлатдан ташриф буюрган ўртаҳол ўйинчига нисбатан бўлган таъсуротни шакллантириши мумкин!

Ўз вақтида “Фиорентинада” ўйнаган ва ҳозирда “Навбаҳор” устози Андрей ака Канчелескис бекорга итальян тилини тезроқ ўрганиш кераклигига урғу бермади!

Собиқ СССР давлатидан ташриф буюриб, “А Серияда” кўкариб кетган Андрей Шевченко, Каха Каладзе, Руслан Малиновскийлар – Александр Заваров, Сергей Алейников, Алексей Михайличенколарга қараганда итальян тилини мукаммал ўрганишдан бошлашган ва айнан шу сабаб ҳам улар бу чемпиоанатда кўпроқ қолишиб, оҳир оқибат ўз асл потенциалларини намойиш қилиша олишгандилар..

Жиян, итальян тили сени бу юртда узоқроқ қолишинг учун Жуда Муҳим Фактор эканлигини қулоғинга қўрғошиндай қўйиб ол!!

Сабаби, “Дженоа"ни ишлари бошланғич турлардан мабодо яхши кетмаса, улар шип этип Роландо Маранга жавоб бериб, ўрнига бошқа мураббийни тайинлашлари мумкин.

Янги тренер учун ўйинчиларни яқиндан таниш учун ЖОНЛИ СУҲБАТ жуда муҳим!

Асосий таркибдан жой олиш учун , жойи келса на жисмоний ҳолатинг, на таржимон ва на агентни ёрдами тегмаслиги мумкин!

Сени итальян тилида қийналиб бўлса ҳам, кўзларинг ёниб: “Senor, dammi una possibilità, non ti deluderò!” деб айтишинг муҳим!

Инсонни юзи иссиқ бўлади, оз моз ўзинг тўғридан тўғри суҳбат қилишинг – сени “Женоа” жамоасига тезроқ қўшилиб, ЎЗЛАРИНИКИ бўлишинга катта туртки бўлади!

Элдоржон жиян, шундай гаплар!

“Сурхон”га ўхшаб бир лип этиб ёниб, ўчиб қолмагин дейманда...

Чунки, сени самимийлигинг, кам гаплигинг ва дангаллигинг учун яхши кўраман, жиян!

Сенга ишонамиз, Элдоржон!

Яратган Эгам сени жароҳатлардан ўзи асрасин!

p.s. Lascia che ferite, nemici e ostacoli ti passino davanti a Eldorjon nipote!

 

Фурқат Қурбонов блоги

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:21, 02.10.2020. Ўқилди: 9684 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
2 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
3 Хетафе Адриан Лисо 2
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Эльче Херман Валера 1
7 Атлетико Хулиан Альварес 1
8 Райо Вальекано Альваро Гарсия 1
9 Реал Сосьедад Такефуса Кубо 1
10 Бетис Айтор Руибаль 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.