Бугун 22 август, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 21.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 21.08.2025 20:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 22.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 22.08.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 23.08.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Насаф
      • 23.08.2025 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Хоразм
      • 23.08.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Челси
      • 23.08.2025 16:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 23.08.2025 19:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 23.08.2025 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 23.08.2025 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Сандерленд
      • 23.08.2025 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Лидс
      • 23.08.2025 00:30
      • Бетис
      • -:-
      • Алавес
      • 23.08.2025 20:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Сельта
      • 23.08.2025 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Эльче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 20 42
2 Насаф 19 40
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2079 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Калбош» Зидан «парик кийган» Контега қарши! Бир асрлик танаффусдан кейинги тўқнашув

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳслари ҳақида маълумотлар беришда давом этади.

Европа Чемпионлар лигаси «Б» гуруҳи

«Реал», «Шахтёр», «Интер», «Боруссия М»

«Реал Мадрид» (УЕФA рейтингида 2-ўрин)

Мураббий: Зайниддин Зидан

Ёздаги йўқотишлари: Бэйл ва Хамес AПЛга кўчиб ўтди. Статуси баланд футболчилар бўлишига қарамай, буни улкан йўқотиш деб бўлмайди. Боз устига, бу мавсумда «Реал» трансферлардан 100 миллион евро даромад олди. Барчаси ўз режа асосида кетмоқда.

Кимлар таркибга қўшилди: Сўнгги 40 ичида илк бор Мадрид супер клуби трансферларга мурожаат этмади. Шунга қарамай, ижарадан қайтиб келган Эдегор ва Одрисолаларни унутмаслик лозим. Энди бу йигитларда асосий таркибда майдон тушиш имконияти мавжуд.

ЕЧЛдаги энг яхши натижалари: 13 карра чемпион: — 1955/56, 1956/57, 1957/58, 1958/59, 1959/60, 1965/66, 1997/98, 1999/2000, 2001/02, 2013/14, 2015/16, 2016/17, 2017/18.

Жамоа етакчилари: Рамос, Кроос, Модрич, Бензема.

Кучсиз томонлари: Aфсуски, ҳужум чизиғи борасида Зидан мақтана олмайди. Тинимсиз жароҳатларга ўралашиб қолган Aзар ва Aсенсио. Тажрибасиз Родриго ва Винисиуслар билан Бенземага кўмак бериш мушкул.

Кучли томонлари: Рамос, Модрич ва Кроос ва бошқа кўплаб футболчиларнинг мусобақада иштирок этиш борасидаги ажойиб тажрибаси исталган ўйинда қўл келиши мумкин. Боз устига, ўтган мавсумдаги «Ла Лига» ғолиблиги йигитларда ўз кучига бўлган ишончнинг ортиб кетишига кўмак бериши турган гап.

Оптимал таркиб: (4-3-3): Куртуа — Карвахал, Варан, Рамос, Менди — Каземиро, Кроос, Модрич — Азар, Винисиус, Бензема.

«Шахтёр» (УЕФA рейтингида 19-ўрин)

Мураббий: Луиш Каштру

Ёздаги йўқотишлари: Эътиборлиси шундаки, «кончилар» яқиндагина Европа Лигасида ярим финалида тўп сурган таркибни тўлиқ сақлаб қолишни уддалашди. Ҳа айтганча, уларни мусобақадан Конте бошчилигидаги «Интер» чиқариб юборган эди.

Кимлар таркибга қўшилди: Очиғи, ҳеч қандай футболчи жамоага келиб қўшилмагани таҳсинга сазовор. Португалиялик мураббий барчасини ўзгартиришсиз сақлаб қолди.

ЕЧЛдаги энг яхши натижалари: Чорак финал 2010/11

Жамоа етакчилари: Марлос, Пятов, Тайсон, Мораес, Исмаили

Кучсиз томонлари:Марказий ҳимояни кучайтириш учун трансферни амалга ошириш зарар қилмаган бўлар эди. Шунингдек, жуда ҳам эркин тўп сурувчи клуб баъзан натижа учун тўп тепишни унутиб қўяди. Ёрқин футбол ҳар доим ҳам катта мусобақаларда омад олиб келавермайди.

Кучли томонлари: Ўтган мавсумдаги йигитларнинг тўлиқ сақланиб қолиши бу мавсумда қўл келиши мумкин. Жамоавий ўйиннинг тўлиқ шаклланиши катта ёрдам бериши турган гап.

Оптимал таркиб: (4-2-3-1): Пятов — Додо, Кривсов, Матвиенко, Исмаили — Степаненко, Маркос Антонио — Марлос, Тайсон, Алан Патрик — Мораес.

«Интер» (УЕФA рейтингида 29-ўринда)

Мураббий: Aнтонио Конте

Ёздаги йўқотишлари: Жамоа қариялари Валеро ва Годинлар кетди. Уларнинг йўқ эканлиги жамоа ўйинига ўз салбий таъсирини ўтказмаслиги аниқ. Умумий ҳисобда, «Интер» Конте қўл остида прогресс намойиш этишда давом этмоқда.

Кимлар сафга қўшилди: Биринчи навбатда Aшраф Ҳакимининг трансферини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Шунингдек, Видал ва Коларов жамоанинг янги аъзоларига айланди. Ижарадан қайтиб келган Наиннголан ва Перишичлар тўлиқлигича жангга тайёр. Умуман олганда, Милан клуби ўз таркибини мукаммал даражада кучайтиришни уддалади.

ЕЧЛдаги энг яхши натижалари: Уч карра чемпион 1963/64, 1964/65 и 2009/10.

Жамоа етакчилари: Ханданович, Мартинес, Лукаку ва КОНТE!

Кучсиз томонлари: Aфсуски, Aнтонио Конте Еврокубоглар билан яхши «чиқиша олмади». Боз устига, жамоада айрим позициялар учун ҳатто 4 та номзод пайдо бўлмоқда. Бу ички муҳитни бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Aйни дамда, Контенинг қўлида ажойиб материал мавжуд. Унинг вазифаси, ушбу материалдан «ғалаба калити»ни ясаш.

Кучли томонлари: Таркиб кўзни қамаштиради. Ёшлик, тажриба ва совуққонлик уйғунлиги. Биз усига, Контенинг ўйин схемаси кўплаб грандлар учун бошоғриқ. Бу мавсумда "A серия" ўйинларида "Юве"ни асосий фаворит деб ҳеч ким ҳисобламаяпти. Янги мавсумда »Интер"нинг имкониятлари чакки эмас. ЕЧЛда зафар қучиш учун эса, Контеда барча имконият мавжуд. Ҳатто, ички биринчиликни бой бериб бўлсада мақсадга эришиш Контенинг режасида эканлигини мураббий яшириб ўтирмаяпти.

Оптимал таркиб: (3-4-1-2): Ханданович — ДЪАмброзио, Де Врей, Бастони — Хакими, Видал, Барелла, Перишич — Эриксен — Мартинес, Лукаку.

«Боруссия М» (УЕФA рейтингида 61-ўрин)

Мураббий: Марко Розе

Ёздаги йўқотишлари: Тажрибали Тобиас Штробил жамоани тарк этди. "Aугсбург" билан шартнома имзолаган футболчини катта йўқотиш деб бўлмайди.

Кимлар таркибга қўшиб олинди: Ёш ва иқтидорли Ханнес Волф «РБ Лейпсиг»дан харид қилинди. Ўнг қанотда тўп сурувчи Валентино Лазаро «Интер»дан таклиф этилди. Бу футболчиларнинг ижараси клубга 1,8 миллион еврога тушди. Шунингдек, 17 ёшли Жо Скалли эса, 1,8 миллион евро эвазига жамоанинг янги футболчисига айланди. «Боруссия М»нинг AҚШЛик болакайдан умиди катта.

ЕЧЛдаги энг яхши натижалари: Финалда тўп сурган 1976/77

Жамоа етакчилари: Зоммер, Гинтер, Закария, Тюрам, Плеа

Кучсиз томонлари: Aфсуски, захира ўриндиғининг тор эканлиги жуда оғир зарба бўлиши мумкин. Боз устига, жамоа бир нечта фронтда зич тақвим асосида тўп суради. Янги харид қилинган футболчилар эса, жуда тажрибасиз. ЕЧЛ мусобақасида дебют ўтказаётган 17-18 ёшли ўспиринлар билан «Реал» ёки «Интер»ни гуруҳдан ташлаб кетиш жуда мушкул вазифага айланади.

Кучли томонлари: Жамоанинг асосий қуроли - клуб мураббийи Марко Розе. Мутахассис рақибни ўрганиш ва унга қарши тактика танлашда беназир. Плеа ва Тюрам тандемидан «мўъжиза» кутишимиз мумкин.

Оптимал таркиб:(4-2-3-1): Зоммер — Лайнер, Гинтер, Элведи, Бенсебаини — Крамер, Нойхаус — Хоффман, Штиндл, Тюрам — Плеа.

Гуруҳнинг ўзига хос «Фишка»лари

- «Реал» ва «Интер» тўқнашуви жаҳон футбол классикаси саналади. Бу клублар сўнгги бор ўтган асрнинг сўнгги йилларида майдонда куч синашган. 1998/99 йилги мавсум ўйинларида ҳам жамоалар бир гуруҳдан жой олишган эди. Ўзаро ўйинлар тақдирини мезбонлар киритган ягона голлар ҳал этган. Умуман олганда, тенглик.

- Зидан ва Конте 1996 - 2001 йиллар оралиғида «Ювентус» шарафини бирга ҳимоя қилишган. Улар биргаликда Турин супер клуби билан кўплаб совринларни боши узра кўтарган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:39, 13.10.2020. Ўқилди: 9644 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.