Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Аякс»да етилиб келаётган бўлажак юлдузлар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Аякс" тарбияланувчилари орасида Раян Гравенберх алоҳида истеъдод эгаси сифатида ажралиб туради. 18 ёшли марказий яримҳимоячи клуб тарихидаги энг ёш дебютант ва гол муаллифи ҳисобланиб, аста-секинлик билан ўз лидерлик салоҳиятини исботлаб келмоқда.

Жисмоний томонлама спринтерлик маҳорати ва майдонни максимал кўра билиши унинг ўйинида яққол кўзга ташланади. Шундан бўлса керак, йигитчани ҳозирданоқ Поль Погбага қиёслашётгани катта бир гап. Бир томондан, бунда етарлича асослар ҳам мавжуд. 17 та расмий учрашувда киритилган иккита гол ва тўртта пас билан Раян Тен Хагнинг муҳим ўйинлардаги асосий фигураларидан бирига айланган.

Гравенберх 16 ёшидаёқ фаолиятидаги ўзи учун муҳим саналган илк кубогини қўлга киритди. "Де Тоэмост"нинг лигалари орасида энг кучли тарбияланувчига топшириладиган "Абдулҳақ Нури" соврини Раяннинг келгуси марраларида илҳомлантирувчи стимул бўлиши шубҳасиз. Шунингдек, қаҳрамонимизнинг миллий жамоада ҳам ишлари чакки эмас. 17 ёшли ўсмир учун тенгқурлари ўртасидаги Европа чемпионатини забт этиш оламшумул натижа бўлса керак. Ҳар қалай футболчи шунга яраша меҳнат ҳам қилмоқда. У ички чемпионат доирасидаги дастлабки бешта ўйиндан учтасида майдонга тушди. Қолган баҳсларда унинг қайдномага киритилмаганида нидерландияликнинг ҳечам айби йўқ. Ноқулай вазиятда юқтириб олинган коронавирус ўзини кейинги учрашувларга руҳий томонлама яхшилаб тайёрлаб олиши учун қулай имконият бўлиши керак. Ҳали Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи паллаларида Гравенберх сингари ёшлар Тен Хагга кўп асқаташи тайин.

Шунингдек, яқинлашиб келаётган мусобақалар олдидан Раян ягона кўзга кўринган футболчи эмас. "Аякс"нинг янги авлоди ичида Юриан Тимбер исмли футболчи ҳам бор. 19 ёшли иқтидор эгасига асосий таркибдан жой берилиши биланоқ унга 2-рақам топширилгани диққатга сазовор. "Аякс"нинг бугунги тактикасида Тимбернинг ўрни ўзгарувчан. Асосан марказий ҳимоядаги масъулиятни ўз бўйнига олувчи Юриан ҳужумдаги ранг-барангликни ошириш мақсадида қанотга ҳам ўтиб ўйнайверади.

Сержиньо Дестнинг жамоадан кетиши унга етарлича ўйин амалиётини бермоқда. Тимбер шу пайтгача эндигина 3та ўйинда майдонга тушган бўлса-да мураббийнинг унга бўлган ишончи юқори даражада. Унинг голларда билвосита иштирок этиши, тартибли ва мустаҳкам ҳимоявий ўйини клуб мутасаддиларига манзур келмоқда.

Футболчи жамоаси билан 2024 йилгача амалдаги шартномани имзолади. У ва акаси Куинтен сингари талантларнинг очилиб кетишида "Аякс" яхшигина трамплин вазифасини ўтаб беради. Клубда Раян ҳамда Тимбердан ташқари асосий таркиб учун курашда яна бир қатор ёш футболчиларга ҳам имконият тақдим этилмоқда. Уларнинг кўпчилиги катта ўйинларда ўзини кўрсатиш учун максимал даражада ҳаракат қилишмоқда. Мисол учун, Николас Таляфикога ўринбосар сифатида кўрилаётган Девайн Ренч, клуб дебютантлари орасидаги энг ёш гол муаллифи бўлган Наджи Унювар, "Ман Сити" қизиқиш билдираётган ва У-17 Жаҳон чемпионати тўпурари Сонтье Хансен, шунингдек 21та учрашувда аллақачон 12 та голни ўз ҳисобига ёзиб улгурган Брайaн Броббей Тен Хагнинг айни пайтда алоҳида ишонч билдираётган шогирдлари сирасига киради. Бу рўйхатни ҳали яна бемалол давом эттиришимиз мумкин. "Де Тоэмост" тизими анчайин кенг қамровли йўлдан боради. У ерда мураббийлар фақатгина маҳаллий футболчилар билангина чекланиб қолишмайди. Хорижий давлатларнинг бир қатор академиялари билан ҳамкорликда 1000дан зиёд ёшлар учун тенг имконият муҳити яратиб берилади. Улардан энг йириги - "Герминал Беерсхот" мактаби.

Биз бежизга юқорида ёш ва умидли футболчиларга алоҳида урғу бериб ўтмадик. Зеро, яқин мавсумлар оралиғида улар Европанинг топ-клублари эътиборига тушса хам ажаб эмас. "Аякс"да вояга етган йигитларнинг эса кейинчалик қандай марраларни забт этаётганликларини барчамиз бирдек кўрмоқдамиз. Бу йўлда эса уларга омад тилаб қоламиз.

Юсуфбек тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:24, 21.10.2020. Ўқилди: 5536 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.