Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўз ёшини кичрайтирган Суперлига футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футболда ёш кичрайтириш билан боғлиқ иллат борлиги сир эмас. Бу нафақат Ўзбекистоннинг ташқи имиджига ўз таъсирини кўрсатади, балки бир қатор иқтидорли футболчиларнинг миллионлар ўйинидан кўнгли совуб, кейинчалик уни тарк этишга олиб келади. 

ЎзПФЛ ёшни кичрайтириш билан боғлиқ ҳолатларга жиддий эътибор қаратишни тўғри йўл деб билади. Бунда қамров доирасини кичрайтириш учун асосан 2000 йилдан кейин туғилган футболчилар масаласи ўрганилмоқда. Боиси, шу йилдан кейин таваллуд топган футболчилар ҳозирча йирик халқаро мусобақада иштирок этиб улгурмади. Аммо ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда улар фаол иштирок этмоқда.   

Бундай иллатларни йўқотиш мақсадида ФҲДЁ органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида футболчиларнинг ҳужжатларидаги туғилганлик ҳақидаги ёзувларнинг ҳақиқийлиги ўрганилмоқда. Мана шундай изланишда Суперлига клубларининг бирида тўп сурувчи футболчининг туғилганлик ҳақидаги далолатномаси ва бошқа ҳужжатлари ўртасида туғилган йили бўйича тафовут борлиги аниқланди. Яъни, Давлат хизматлари агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотномага мувофиқ, унинг туғилганлик ҳақидаги далолатномасида туғилган йили 2002 йил этиб кўрсатилган, фуқаролик паспортида эса 2004 йил этиб қайд қилинган. 

ЎзПФЛ футбол клубига футболчининг ҳужжатларида чалкашлик борлиги аниқлангани, шундан келиб чиқиб топширилган ҳужжатларни қайта ўрганиб чиқишни сўраб икки марта расмий хат юборди. Бироқ футбол клуби томонидан мазкур ҳолат бартараф этилмади. 

Шундан сўнг ЎзПФЛ ҳолатга аниқлик киритилиши ва қонунбузилиш ҳолатига ваколати доирасида ҳуқуқий баҳо беришини сўраб вилоят прокуратурасига мурожаат қилди. Маълумотга асосан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди ҳамда футболчинининг ёшини кичрайтириш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштирган шахслар аниқланди. 

Кейинчалик туман прокуратурасининг талаби билан тумани ИИБ МваФРБ томонидан футболчи номига ёши кичрайтирилган ҳолда расмийлаштирилган фуқаролик паспорти ва хорижга чиқиш биометрик паспорти амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиниб, унинг номига ҳақиқий туғилган йили бўйича фуқаролик паспорти расмийлаштириб берилди.

Бугун — 26 октябрь куни ЎзПФЛ футболчи тўп сурадиган клубга бу борада маълумот тақдим этди ҳамда футболчининг ҳужжатларини асл туғилган йили билан қайта расмийлаштириш талабини қўйди. Биз футболчининг карьерасига салбий таъсир кўрсатиш фикридан йироқмиз. Аммо унинг фаолиятини ёлғонлардан бошлашга уриниш принципига қарши курашамиз. Барча масала қонун доирасида тўғри ҳал этилса, кейинчалик бундан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам манфаат кўради, шунингдек, мана шундай ҳолатлар касрига қолиб кетаётган бошқа ёш футболчиларда футболга нисбатан қайта умид уйғонади.

ЎзПФЛ ўз фарзанди келажаги борасида қайғураётган ота-оналардан бу каби иллатларга учмасликларини сўрайди. Шунингдек, кейинчалик ҳам бу каби ҳолатларга қарши кураш олиб боради. Биз бу борадаги ёрдамлари учун Давлат хизматлари агентлиги ҳамда прокуратурага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:40, 26.10.2020. Ўқилди: 5695 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик