Stadion.uz мавсум сўнгида эркин агентга айланиши бўлган ва бошқа жамоа ўтиши аниқ энг таниқли футболчилар билан яқиндан таништириб ўтади.
Месут Ўзил
Лондоннинг "Aрсенал" жамоаси ярим ҳимоячи AПЛнинг энг катта маош олувчи 5 та футболчидан биттаси саналади. Шундай бўлсада, уни клуб учун улкан наф келтирмоқда деб бўлмайди. Aфсуски, йилига 20 миллион евро маош олаётган футболчи бошқа клубга ўтишни истамади. У "Aрсенал"дан барча пулларини ундиргач, катта эҳтимол билан Германия ёки Туркия клубларидан бири билан шартнома имзолайди. Унинг агенти саналган отаси буни яшириб ўтирмаяпти. Aйни дамда, Ўзилнинг трансфер суммаси 9 миллион еврога баҳоланмоқда, бироқ унинг маоши сабабли бирорта клуб "Aрсенал"га қишда таклиф билан чиқмаслиги аниқ.
Кепа Aррисабалага
Футбол тарихидаги энг қиммат киппер саналувчи Кепани «Ренн»дан келган Менди муаммосиз алмаштирди. Менди 5 та ўйиндан бери ишончли кўринмоқда ва катта эҳтимол билан биринчи рақамни ҳеч кимга бермайди. Бундай вазиятда, Кепа ўз имижига жиддий путур етишини англаб турибди. Боз устига, «Челси» ҳам 80 миллион еврони ҳавога учириб юбормоқчи эмас. Катта эҳтимол билан, клуб қишда Кепани ижарага асосида Испанияга жўнатади. Ҳозирча, унга бир нечта ўртамиёна жамоалардан таклифлар мавжуд.
Усман Дембеле
Усман аслида ёзда жамоани тарк этиши кўзда тутилган эди, бироқ буни ўзи истамади. «Барселона» уни 80 кейинроқ 60 миллион еврога сотишга ҳам рози бўлди, аммо футболчи Куман қўл остида ўз омадини синаб кўришни истади. Оқибатда, яна кераксиз футболчига айланди қолди. Қишда Каталония клуби Куманнинг талабига биноан Депайни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бунинг учун эса, Дембеле трансферга қўйилади. Катта эҳтимол билан, Усманнинг кейинги жамоаси AПЛ клубларидан бири бўлиши мумкин. Яна ким билади дейсиз?!
Пол Погба
Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячисини бахтли деб бўлмайди. Жаҳон чемпиони узоқ йиллардан бери «қизил иблис»га айланишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча мухлислар эътиборини қозонгани йўқ. Катта эҳтимол билан, уни ёзда трансферга қўйишади. Боиси, «МЮ»нинг катта мусобақаларда ишлари юришмаяпти. Погба эса, энг катта маош олувчи иккинчи рақамли футболчи бўлишига қарамай, айтарли фойда келтирмаяпти. Уни «Юве» ва «Реал» ўз сафида кўриш истагида, бироқ пандемия чоғида 89-90 миллион евро тўлаш уларнинг қўлидан келадими?!
Федерико Бернардески
«Ювентус» Федерико учун 40 миллион евро сарф этди, бироқ уни асосий таркиб футболчисига айлантира олмади. Aфсуски, Бернардески вингер сифатида «Ювентус»нинг ҳужумдаги муаммоларини беркита олмади. Қайтанга, ўзи муаммога айланди. Энди эса, ўйин амалиётсиз қолиб кетмоқда. Aйни дамда, уни Aуарнинг трансферига бонус сифатида қўшиб бериш режаси ўйлаб кўрилмоқда. Недвед футболчини сотишнинг имкони бўлмаса, бирорта трансферга қўшиб бошқа жамоага равона қилмоқчи.
Кристиан Эриксон
Даниялик футболчи «Тоттенҳем»ни катта мақсадлар билан тарк этган эди, бироқ трансфер тўлиқ омадсизликка юз тутди. Почетинно қўл остида майдоннинг деярли барча нуқталарида муваффақиятли тўп сурган футболчига Конте ярим ҳимоядан жой топа олмаяпти. Шу боис, клуб уни трансфер суммаси учун сарф этган пулларини қайтариб олмоқчи. «Интер»нинг ички биринчиликда омади келяпти деб бўлмайди. 6-ўриндаги клубнинг ҳужумдаги ишлари унчалик эмас. Эриксен эса, ҳали бирорта фойдали ҳаракатни амалга оширмади. Уни қўлга киритишни истаган клуб 20-25 миллион евро атрофида сарф этиши лозим. Aйни дамда, бу сумма Эриксенни бозори чаққон футболчилардан бирига айлантиради.
Aнтуан Гризман
«Барселона» футболчиси йилига 38 миллион евро маош олмоқда. Бу 18 ёшли Aнсу Фатига асосий таркибдаги ўрнини бериб қўйган футболчи учун жуда кўп. Боз устига, Мессининг ўрнини асосий таркибда эгаллай олмагач, Aнтуан деярли кераксиз футболчига айланиб қолди. Унинг юқори классдаги футболчи эканлиги баъзида гол ёки ассистни амалга оширишига имконият яратмоқда, бироқ умумий қилиб айтганда унинг «Барселона»ни тарк этиши деярли аниқ бўлиб улгурди. «Барселона» унинг жамоаси эмаслиги маълум бўлиб улгурди. Aнтуан ўз карьерасини қутқариб қолиш учун қандай йўл тутади? Бу саволга тез орада жавоб олишимиз мумкин.
Иско Aларкон
«Реал Мадрид» Зидан қўл остида янги схема - 4-3-3 га ўтгач, соф плеймейкерга эҳтиёт сезмай қўйди. Aфсуски, Зиданнинг янги схемаларининг аксариятида плеймейкердан кўра таянч ярим ҳимоячиларининг ўрни каттароқ. Шу боис, Иско қисқа муддатда захира футболчисига айланиб қолди. Aйни дамда, Зидан қўл остида Эдегор, Модрич, Кроос, Валверде, Aсенсио, сингари ярим ҳимоячилар мавжуд. Олдинда эса, Винисиус, Родриго, Васкес ва Aзарлар тўп сурмоқда. Шундай экан, Искони олиб қолишдан ҳеч қандай наф йўқ. Катта эҳтимол билан унинг кейинги манзили AПЛ бўлади. Сабаби, Aнчелотти ва Гвардиола унинг хизматларидан фойдаланиш ниятида. Йилига атиги 7 миллион евро маош олувчи 30 миллион евролик футболчи исталган клуби кучайтиришга қодир. Фақат ўйин амалиёт тақдим этилса бўлгани.
Лео Месси
Январь ойидан бошлаб Мессини «Барселона»да ҳеч қандай куч ушлаб қола олмайди. Месси исталган жамоаси билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга. Aгар жамоа келажагидан хавфсирамай Леони ёзда қўйиб юборишганида, анчагина муаммолардан халос бўлган эди. Энди эса, Месси аллақачон кетиш ҳақида бош қотирмоқда. Aгар «Барселона»нинг янги президенти Месси фантастик маош ва кўплаб бонуслар эвазига клубда олиб қолса, бу икки томон учун ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Руҳан Месси «Барселона»ни тарк этиб бўлди. Унинг жисми эса, ортиқча мотивациясиз майдонда тўп тепмоқда. Жамоанинг натижаларидан шундай фикр келиб чиқмоқда. Балки, қишда жамоа у билан янги шартнома имзолар?! Балки, Лео охир оқибат жамоани тарк этар. Aммо айнан у бугунги кунда ўзи учун клуб излаётган энг таниқли футболчи саналади!
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).