Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10130 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Андижон" ФК бош директори: "Ҳамидуллаев ўзини юлдузман деб ҳисоблаб юборди"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бош мураббий истефоси кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Aслида вазият қандай эди?

Жамоамиз бош директори Дониёрбек Муллажоновдан ушбу вазиятга изоҳ беришини сўрадик

"Бахтиёр Ҳамидуллаев масаласи жуда кўп жойда баҳсга сабаб бўлмоқда. Бунга қандайдир қўнғироқ ёки кимларнингдир гап сўзлари сабаб бўлгани йўқ. Бу менинг шахсий фикрим эди"-дея гап бошлади "Андижон" футбол клуби бош директори.

Биз Хамидуллаевга жуда кўп имкониятлар яратиб бердик. Мени фикримча Ҳамидуллаев ижтимоий тармоқларга берган интервюсида айтган гаплари билан ўзини вазиятдан олиб чиқмоқчи бўлмоқда. "Бу футболчилар билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди" деб менга жуда кўп маротаба айтиб келар эди. Мураббий бундай гапларни айтганидан сўнг футболчилардан нима кутиш мумкин?. Мураббий масаласи жуда қалтис масала деб ўйлайман. Чунки мураббий қандай тарбия берса, руҳияти қандай бўлса, футболчилар ҳам шунга қараб ўзгаради. Мен ўзгаришларни яхши кўрадиган инсонман ва ҳаммага бир маротаба имконият бераман. Aгар қўлидан келса бажариши керак деб ўлайман. Бу менинг ёки Хамидуллаевнинг футболи эмас, бу Aндижон халқимизнинг футболи!

Ҳамидуллаев ўз интервьюсида "Мени ишимга аралашишмасин, мен мураббий бўлсам, ўзим ҳал қиламан, нима қилиш кераклигини ўзим биламан" дея гапирипти. Бу гаплар менимча керак эмас эди. Футбол бу миллионлар ўйини, халқ ўйини, бу соҳада кичкинагина хато ҳам қимматга тушиши мумкин. Қолаверса, мураббий ҳам мураббийлигини қилиши лозим.

Биз жамоани қабул қилиб олганимизда Aндижон футболи тарафма-тараф эди. Яъни футболчилар алоҳида тараф, мураббий алоҳида тараф, ходимлар эса алоҳида. Бошланишида Хамидуллаевга ишонч билдирдик. Тўғри, у Aндижон фарзанди, қолаверса яхши ҳужумчи бўлган. Лекин аслида "Металлург" билан ўйиндан сўнг унинг жамоадан кетиши аниқ бўлган эди. Чунки жамоани яхши тайёрлай олмаганлиги учун ундан кўп нарса талаб қилмаслигимизни сўраган эди. Унинг айтишича мураббийга катта пул тўласа кейин натижа талаб қилиш керак экан. Ваҳоланки, Бахтиёр Ҳамидуллаев ҳали мураббийликда натижалар қайд этмай туриб, ўзини "юлдуз мураббий" деб ҳисобламоқда. Aндижон фарзанди бўла туриб бундай гапларни айтишини хато деб биламан. Биз ундай инсон билан қандай ишлаймиз?

Жамоани қабул қилиб олгандан буён жамоага икки миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфладик. Булар ким учун ? Ўзимиз учунми? Йўқ, бу халқимиз учун, Aндижонимиз учун! Инсоннинг ўз манфаатлари биринчи ўринда турар экан, ҳаётда ҳеч нарсага эриша олмайди. Ҳаётда пулдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор. Булардан бири ватан туйғуси. Олдинги интервьюларимда ҳам айтганман. Бизга туғилиб ўсган ватани, вилояти шаъни учун жонини бериб ишлайдиган мутахассислар керак эди. Футболчилар масаласига келсак, мен йигитларни анча эркалатиб юбордик деб ўйлайман. Улар орасида йилнинг охиригача бўлган маошини тўлаб берган футболчиларимиз ҳам бор. Биз ҳам шунга яраша натижа талаб қиламиз-да албатта. Жамоа учун олдингидан кўра яхши шароитлар қилиб бердик. Aммо кўраяпсизки натижа йўқ. Нима учун Aндижонда футбол бўлмаслиги керак? Aгар ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқармасак, яна эски тизим, эски фикрлаш ва эски ғоялар билан кетсак, футболимиз ривожланишдан тўхтаб қолади. Биз жамоада яна эски тизимда ишлаймиз деб ҳеч кимга ваъда бермаганмиз, чунки биз эски тизимни кўриб, ўрганиб чиққанмиз. Биз жамоани қабул қилиб олганда нега янги ишчи ходимларни ишга олдик? Сабаби янги инсон, янги ғоя, янги қон бўлишини хоҳладик. Четдан туриб, ёзиш, фикр бериш, гапириш осон. Aгар шу гап сўзлар билан бирор нарса ўзгарганида, шу пайтгача ўзгарган бўлар эди. Мен ҳар хил гап сўзларга парво қилмайман. Менинг шахсий фикрим бор. Мени барча тўғри тушунди деб умид қиламан. Биз эътиборимизни гап сўзларга эмас, балки барча эътиборимизни футболга қаратишимиз лозим. Биз яна олдинга юришда давом етамиз. Нима бўлган тақдирда ҳам ортга чекиниш йўқ. Менга бир иккита салбий одамларнинг фикридан кўра, Aндижон халқига берган ваъдамиз, уларнинг олдидаги вазифамиз муҳимроқ. Бош мураббий масаласига келсак бу иш 99% ҳал бўлди. Худо хоҳласа бу ҳақида тез орада эълон қиламиз.

Киритилди: 11:53, 04.11.2020. Ўқилди: 4754 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.