Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • 4:0
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 32 82
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 32 57
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 32 44
8 Реал Сосьедад 32 42
9 Атлетик Бильбао 32 41
10 Осасуна 32 39
11 Райо Вальекано 32 38
12 Эспаньол 32 38
13 Жирона 32 38
14 Валенсия 32 36
15 Эльче 32 35
16 Мальорка 32 35
17 Севилья 32 34
18 Алавес 32 33
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 32 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Горан Пандев ниҳоят узоқ кутилган орзусига эришди - ҳафта якунлари рақамларда

Баҳо:
+ | -
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz якунига етган ҳафта давомида содир бўлган диққатга сазовор воқеаларнинг рақамлар ва статистикаларга боғлиқ жиҳатларини эътиборингизга ҳавола этади

 

Серхио Рамос (177)

Ўтган сафар айтиб ўтганимиздек, Серхио Рамос бундан буёғига тез-тез бизнинг саҳифаларимиздан ўрин эгаллаши одатий ҳолга айланиб бормоқда. Бу албатта, тажриба билан шаклланиб келаётган жараён. Бундан бир неча кун аввал "қизил фурия" "Миллатлар лигаси длирасида "Швецария" билан баҳс олиб борганидан хабарингиз бор. Учрашувда гарчи Рамос гол уролмаган бўлса-да, ўзининг номини шу ўйин билан боғлиқ муҳим саҳифага ёзиб қўйди. Яъни, испаниялик ҳимоячи миллий терма жамоалар сафида майдонга тушган учрашувлари сонини 177 тага етказиб қўйиб, Европа қитъаси бўйича бу борада машҳур кипер Буффонни ортда қолдиришга муввақ бўлди. Жаҳон миқёсида эса энг кўп ўйин ўтказган футболчи Аҳмад Ҳассан (184) га етиб олиш учун Рамосда ҳали куч ҳам вақт ҳам етарли.

Майкл Мифсуд (143)

11ноябр куни "Мальта" ўз майдонида "Лихнштейн"ни қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди (3:0). Мезбонлар сафида голлардан бирига Майкл Мифсуд муаллифлик қилган. Голдан ташқари ҳужумчи учун ушбу учрашув миллий терма жамоа сафидаги умумий 143-си ҳисобланарди, шу билан бирга энг охиргиси ҳам. Мифсуд фаолияти давомида Малта таркибида 20 йилдан кўпроқ вақт мобайнида мунтазам тўп тепиб келди ва Буффон, Маттеус сингари афсоналар қаторидан жой олди. Финишнинг чиройли рақамлар билан якунига етгани бутун жамоанинг руҳиятига ижобий таъсир ўтказган бўлса ажаб эмас.

Колумбия (82)

Колумбиянинг яқин йиллар оралиғида йиғиб борган таркиби агар ўз қитъалари миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, анча ҳавас қиларли даражада. "Юве"да мунтазам асосий таркиб учун курашиб бораётган Куадрадо бўладими, ёки бўлмаса, жорий мавсумдан бошлаб бир клубнинг асосий лидерларидан бирига айланиб бораётган Хамесни оламизми, бир неча йиллардан бери терма жамоа турли хил катта-кичик мундиалларда муносиб иштирок этиб келмоқда. Бунинг устига таркибнинг айни пайтдаги дарвозабони кўп йиллардан бери гранд жамоада ўйнаб келади. Терма жамоада ҳаммаси бир маромда кетяпти ҳам аслида. Лекин Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичида бир неча кун аввал "кофе юрти вакиллари" "Уругвай билан баҳс олиб боришди ҳамда йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди (0:3). Эътиборга молик жиҳати, учрашув Барранкуиллада ўтказилган бўлиб, Колумбия 82 йилдан буён ҳали ўз майдонид ҳеч бир терма жамоага бундайин йирик ҳисобда имкониятни бой бермаган. Лекин таркибдаги баъзи йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда бу ҳолатга нормал баҳо бериш ҳам мумкин.

Шотландия (23)

Шотландия яхши тизимли жамоа. Мураббийи Стив Кларк ҳам анча тажрибали мутахассис. Унинг қўл остида жамоа бир йил ичида яхшигина ўсишга эришди. Лекин биз "Тортан армияси" иштирокидаги ўйинларни деярли кўриб ўрганмаганмиз. Чунки шотландлар қитъа чемпионатининг доимий иштирокчиларидан эмас. Лекин якунига етган ҳафтада ўтказилган охирги саралаш босқичида Шотландия ниҳоят энг нуфузли турнирга йўлланмани қўлга киритди. Ушбу ҳодиса ҳам нақ 23 йил деганда биринчи марта содир бўлди. Исроилга қарши кечган драматик баҳсдаги пенальтилар серияда асосий қаҳрамон вазифасини шубҳасиз, дарвозабон Давид Маршал ишончли бажариб берди. Терма жамоа мухлислари ноябрь санасини энди ҳали бери унутишмасалар керак.

Аргентина (20)

Гарчи Мессининг терма жамоада омади унчалик чопмаса-да, умумий таркибнинг айни пайтдаги ҳолатини салбий даражада деб бўлмайди. Ҳар қалай "оқ-кўк"лар узоқ давом этиб келаётган мағлубиятсиз серияларини ишончли давом эттириб келишмоқда. Парагвай билан кечган расмий учрашувда гарчи ўз майдонларида очко йўқотишган бўлсалар-да, мухим серияни бузиб қўйишмади. Аргентинанинг ўйиндаги ягона голига эса Николас Гонсалес муаллифлик қилди. Бу гол зимдан қараганда юлдузли таркиб ҳаракат қилган таркибда бироз аҳмиятсиздек туюлиши мумкин. Лекин статистик манбаларга кўра айнан ушбу гол терма жамоанинг 20 йилдан бери бурчак зарбаларидан бош орқали йўлланган ягона аниқ голи ҳам ҳисобланади. Бу прагнозни бўйи анча паст бўлган аргентиналик голеадорларнинг жиддий камчилиги сифатида баҳоласак ҳам бўлади. Муҳими, ёш Гонсалес термадаги дастлабки ўйинларидан бирида энди катта саҳнага чиқмоқда ва шу ўринда ўзига хос муҳим голни киритганлиги ҳам қизиқ воқелик.

Жовани Рейна (3)

АҚШ терма жамоаси тарихида Рейналар оиласи мавжуд эканлигини кўпчилик ҳам билавермайди. Жамоанинг бугунги кундаги таркибида Жовани Рейна энг ёш вакиллардан бири. У Уэлс билан бўлиб ўтган ўртоқлик баҳсида дебют ўйинини ўтказди ҳамда терма жамоа тарихидан жой олди - энди битта оила вакиллари ичидан терма жамоа либосини кийган футболчилар сони 3 тага етди. Бунақаси ҳали футбол тарихида содир бўлмаган. Бунгача Жованининг отаси Клаудио Рейна 1994 йилдан 2004 йилгача АҚШ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган бўлиб, бу ерда у 12 та йирик соврин ютишга эришган. Қизиқ томони, Жованининг ойиси ҳам бир пайтлар футболчи сифатида фаолият олиб борган ва "Янкилар" сафида анча-мунча учрашувларда майдонга тушиб улгурган. Жованининг қонида футболчиларнинг тоза қони оқаётган экан, энди у ҳар бир беллашувда қўшимча куч ва энергия билан ўйнашга мажбур.

Шимолий Македония (1)

Европа чемпионатига йўлланмани қўлга киритган бахтли жамолар рўйхатида Шимолий Македония номи ҳам бор. Терма жамоа саралашнинг ҳал қилувчи босқичида Грузияни таслим этишга муваффақ бўлди. Македонлар сафидаги муҳим голга Горан Пандев муаллифлик қилди. Таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу шов-шувли воқеа терма жамоанинг бошқа аъзоларидан ҳам кўра кўпроқ Пандев учун суюкли ва қадрлироқ. Чунки у Македония сафида дебют қилганидан бери ҳали бирор марта ҳам қитъа миқёсидаги катта мундиалларни кўрмай ўсди, буни нақ 20 йил кутишига тўғри келди. Македонлар учун сўнгги йигирма йилликдаги илк катта воқеликка асосий қаҳрамоннинг сабабчи бўлиши ҳам ценарийни янада қизиқроқ бўлишини таъминламоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:54, 16.11.2020. Ўқилди: 4283 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
7 Барселона Роберт Левандовски 12
8 Алавес Лукас Бойе 12
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
10 Сельта Борха Иглесиас 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик