Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жанубий Кореялик мухлислар Роналдудан норози! Улар “The Fasta"ни судга беришди!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Жанубий Кореялик мухлисларнинг эътирози ва уларнинг ташаббуси ҳақида фикр алмашади.

2019 йилнинг июль ойида, «Ювентус» Осиё бўйлаб турнега йўл олган эди. Ёдингизда бўлса, Турин супер клуби аввалига Хитойда, кейин Жанубий Кореяда меҳмон бўлган ва маҳаллий чемпионатнинг энг кучли футболчиларига қарши майдонда саф тортган эди. Aйнан Жанубий Кореядаги учрашувдан сўнг, стадионга ташриф буюрган 63 минг мухлис уйига норози кайфиятда йўл олгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилиб кетган десак, адашмаган бўламиз. Гап шундаки, ўша баҳс олдида учрашув ҳамкорлари – “The Fasta” каттагина реклама берган эди. Компания, учрашувда Криштиану Роналду камида 45 дақиқа тўп суриши аниқ эканлигини маълум қилган ва шу боис учрашув учун сотилган чипталар нархини кескин кўтарган эди. Бундай анонсдан сўнг, маҳаллий мухлислар чипталарни 360 евро эвазига бўлсада харид қилишни бошлашди. Барча Кришни майдонда кўриш учун жамланди десак, адашмаган бўламиз.

Aфсуски, Криш бутун ўйин давомида захира ўриндиғида ўтирди. Унинг майдонга тушмагани эса, иккинчи бўлимда мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлишни бошлади. Эътиборлиси шундаки, ўша оқшомда «Ювентус»нинг асосий таркиби майдонда тўп сурди, аммо Роналду барибир ўйинга тушмади. Мухлисларнинг шовқин-сурони эса, тобора ортиб борди.

Aйниқса, иккинчи бўлимда таблода Кришнинг тасвири пайдо бўлиши билан бутун стадион унга ҳуштак чалишни бошлади. Барча учрашувдан норози, ҳамма қандай қилиб бўлсада оз норозилигини билдириш йўлини излай кетади. Кореялик мухлислар португалиялик юлдузнинг майдонда пайдо бўлмаслигини англагач, бор овозлари билан ҳуштак чалишни бошлашди. Қўшимчасига, деярли 10 дақиқа давомида бутун арена «Месси, Месси, Месси» деб ҳайқиришга тушди. Ўша куни К лига юлдузлар ва «Ювентус» ўртасидаги баҳс 3:3 натижа билан якунланган бўлсада, айтарли ҳеч ким ўйинни томоша қилгани йўқ. Барча Кришни кута-кута тарқалиб кетди.

Ўз мақсадларига ета олмаган мухлислар футболчини меҳмонхонага қадар кузатиб келди ва уни ҳуштаклар билан қарши олишди. Қаҳрамонимиз ўзини билмаганликка олганча ичкарига кириб кетди ва кутиш йўлакчасидагиларга дастхат улаша бошлади. 90 дақиқалик футбол учун 360 евро тўлаганлардан бири эса, унинг олдига келди ва очиқчасига норозилигини билдиришни бошлади. Роналду эса, вазиятдан шартта четда чиқди.

Корея футбол ассоциацияси ўз норозилигини яшириб ўтиргани йўқ. Ўша оқшом учрашувни стадиондан томоша қилган “The Fasta” компанияси бош директори Робин Чанг вазиятга аралашиш мақсадида Павел Недведнинг олдига боради ва Роналдунинг нима учун майдонга тушмаётгани билан қизиқади. Недвед эса, Криш Хитойдан Кореягача бўлган парвоз пайтида чарчаганини ва толиқиб қолгани учун майдонга туша олмаслигини айтади. Робин Чанг қанчалар талаб қилмасин, Недвед Роналдунинг қарорини ҳурмат қилишини маълум қилади.

Учрашув якунлангач, ўша даврдаги К лигаси жамоаси бош мураббий – Жозе Мораиш (У ўз вақтида Жозе Моуриньонинг мураббийлар штабида иш олиб борган. Роналду билан «Реал»да бирга ишлаган.) учрашувдан сўнг, оз фикрлари билан ўртоқлашади.

«Мен ўйиндан сўнг, Роналду билан учрашдим. У тиғиз тақвим сабабли чарчаб қолганини айтди. Шу боис, ўйинда иштирок эта олмади.»

Бундай оқлов Жанубий Кореялик мухлисларга манзур келгани йўқ. Улар ўз норозиликларини ҳали-ҳамон билдиришмоқда. Биринчилардан бўлиб энг қиммат сектордан чипта харид қилган иккита мухлис “The Fasta”ни судга берди ва ютиб чиқди. Улар чипта нархининг 50 фоизи ва маънавий зарар учун 44 доллардан ундиришди. Уларнинг судда ютиб чиқишганини кўрган яна 168 та мухлис ҳам судга мурожаат этишга қарор қилди. Aйни дамда, суд барча жарима пулларини ва чиптанинг 50 фоиз пулини “The Fasta”дан ундириб бермоқда.

Чипталарини барчаси ортга қайтарилса ҳам “The Fasta” жарима тўлашга мажбур бўлади. Хўш, улар «Ювентус» жамоасини бўлиб ўтаётган воқеада айбдор санаб судга берадими? Ўзи шундоқ ҳам Турин клуби ўша учрашувда Роналду иштирок этмагани учун 11,5 миллион евро зарар кўришди. Катта эҳтимол билан. “The Fasta” узоқ йиллик қадрдонлари билан қандайдир бир миллион учун судлашмаса керак. Шундай бўлсада, Жанубий Кореялик мухлислар ўзини алдангандек ҳис этишмоқда. Тез орада судга мурожаат этувчилар сони кескин ортиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:51, 24.11.2020. Ўқилди: 7476 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.