Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 Бухоро 1 3
4 Бунёдкор 0 0
5 Динамо 0 0
6 Локомотив 0 0
7 Машъал 0 0
8 Навбаҳор 0 0
9 Насаф 0 0
10 Нефтчи 0 0
11 ОКМК 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Хоразм 0 0
14 Қўқон-1912 1 0
15 Қизилқум 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ашурматов: «Бугунги ўйинимиз билан айрим гап сўзларга жавоб бердик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Сoca Cola Суперлига 25-тур доирасидаги “Андижон” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

-  Гапни очиғи, бугунги ўйиннинг аҳамияти биз учун баланд эди. Бугунги баҳс “Пахтакор”  ва бошқа кучли жамоалар билан бўладиган учрашувлардан ҳам муҳимроқ эди. Боиси, ўйиндан олдин “Қўқон-1912” жамоаси “дерби”да рақибларга ёрдам бериши мумкин, деган гап-сўзлар ҳам кўпайиб кетганди. Худога шукрки, юзимиз ёруғ бўлди, бугун ғалаба қозондик ва гап-сўзлар асоссиз эканлигини истобладик.

Йигитларга бугун жамоамиз ва мухлисларимиз шаъни учун ҳам майдонда борларини бериб ҳаракат қилишларини айтгандик. Улар кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Мураббийлар штаби учун муҳим бўлган баҳсда ғалаба қозонишди. Биз бугунги ўйинимиз билан шу нарсани кўрсатиб бердикки, танлаган йўлимиздан адашмадик. Мағлубиятга учраган ва ғалаба қозонган баҳсларда ҳам ҳалол ва виждонан ҳаракат қилдик. Йигитларга катта миннатдорчилик билдираман, майдонда борларини бериб ҳаракат қилишгани учун.  “Пахтакор” ва “Локомотив” билан бўлган ўйинларда ҳам бугунгидек ҳаяжонланмаган эдим.

Бевосита ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак, беллашув “Дерби”га хос шиддатли тарзда ўтди. “Андижон” учун бугунги баҳснинг аҳамияти жуда юқори эди. Аммо бугун омад бизга кулиб боқди. Жанговор ўйинлари учун рақибларимизга  раҳмат айтаман. “Андижон” мен учун бегона эмас, бу ерда ишлаганман жамоага бефарқ эмасман. Ўйлайманки, “Андижон” суперлигадаги ўрнини сақлаб қолади. Бугун жамоанинг асосий рақиблари ҳам мағлубиятга учради.

Охирги турда ким кучли бўлса ўша жамоа Суперлигада қолсин. Ҳамма жамоаларга омад тилайман. Кучлилар сафида қолишига тилакдошман.

Иван Йосович бизнинг бу йилги мавсумдаги омадли трансферларимиздан бири бўлди. У йигит камтар ва жамоамизга тез киришиб кетди. Майдонда ҳам ўз ўйини билан мухлислар меҳрини қозонишга эришди. Райевац эса барқарор ўйнай олмади. Эҳтимол бунга чемпионат пайтидаги узилишлар сабаб бўлгандир. Бугунги ўйин олдидан икки футболчига уйларига кетишга рўхсат бердик. Улар 11 ой давомида ватанларига боришмаганди. Қолаверса, бугунги баҳсда майдонга туша олишмасди.

“Қўқон-1912” жамоаси ўз олдига қўйган мақсадидан юқори сакрашга эришди. Жамоа олдинги мавсумларда афсуски, кучлилар сафида қолиш учун курашарди. Бу йил ана шундай ҳолатлар юз бермаслиги шартлигини раҳбариятимиз айтишганди. Мавсум охирини бехавотир ўтказайлик деган гаплар бўлганди. Ўша суҳбатдан кейин селекцияни яхши олиб борсак, юқорироқ ўринларни олиш мумкинлига ишонгандим. Биз ўз олдимизга юқорироқ мақсад қўйгандик. Қайсидир жиҳатдан буни уддаладик. Қайсидир жиҳатдан буни уддалай олмадик. Биз учинчи ўринни ҳам олишимиз мумкин эди. Афсуски, айрим ўйинларда йўқотган очколаримиз бизга панд берди. Мавсумдаги натижамиздан юз фоиз қониқмадим. Чунки, бу йигитлар билан бунданда юқори ўринлар учун курашишимиз мумкин эди.

Музаффар Музаффаров узоқ вақт жароҳатини тиклаш билан банд бўлди. Ўз формасини тиклашигача унинг рақобатчилари эса ўзларини кўрсатишди. Шундай бўлса-да, Музаффаров доим бизга ёрдам беришга тайёр эди. Ҳали мавсум якунлагани йўқ ва у яна майдонга тушиши мумкин. Музаффаров кучли, савияли футболчи ва уни ўз сафида кўришни истайдиган мураббийлар кўп деб ўйлайман.

Шартномам бир йилга мўлжалланган. Лекин менинг приципим ишонч асосида ишлаш. Менга клуб раҳбарлари қанча имконият беришса шунча ишлашга тайёрман. Ўзим Қўқонликман ва ҳеч қандай фактор роль ўйнамайди. Бундан кейин ҳам юракдан ишлашга тайёрман. Бу йилги таркибимизга яна бир нечта тажрибали ўйинчиларни қўшиб олсак, бундан ҳам юқори ўринларни қўлга кирита оламиз.

Кубокда имконсиз нарса йўқлигини бир неча марта гувоҳ бўлганмиз. АГМК билан биз кубокни қўлга киритганимиз бунга яққол мисол бўла олади. Кубокда ҳам жамоамиз кўп нарсага қодир. Лекин шуни ҳам айтиш жоизки, айни дамда жамоамизда катта йўқотишлар бор. Шуни ҳам инобатга олиш лозим. Аммо бу баҳона бўла олмайди ва биз кубок баҳсларида ҳам яхши натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз", — деди Ашурматов.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 17:54, 29.11.2020. Ўқилди: 4033 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.