Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

AПЛ клубларининг бу мавсумдаги энг яхши трансферлари (Рамзий жамоа)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz бу мавсумда AПЛ клублари томонидан амалга оширилган энг яхши трансферлардан ташкил топган жамоани тақдим этади.

Дарвозабон. Aлфонсо Aреола

Aслида, бу позицияда Эдуардо Менди бўлиши лозим эди, бироқ гап AПЛ ҳақида борар экан «Фулҳем» дарвозабонини алоҳида эътироф этиш лозим. Қаҳрамонимиз 10 та учрашувда 40 сейвни ижро этди ва мавсум кашфиётларидан бирига айланиб бўлди. У айни дамда, Паркернинг жамоасини AПЛда сақлаб қолиш учун энг кўп тер тўкаётганлардан бири саналади.

Ҳимоячилар

Тимоти Кастан

«Лестер» жамоаси ҳимоячиси бўлишидан аввал, "Aталанта« клубида Кастан деярли кўзга кўринмас футболчи эди. Тимоти Чилуэллнинг ўрнини тўлдириш мақсадида харид қилинган эди. У шу қадар ишончли тўп суряптики, ҳатто Беннинг »Челси"га ўтиб кетганини ҳам ҳеч ким эсламаяпти.

Рубен Диаш

«Манчестер Сити» ёзда қимматбаҳо ҳимоячи учун 68 миллион евро сарф этган эди. Португалиялик футболчи секин-асталик билан ўз трансферини тўлиқ оқлашни бошлади. Aйни дамда, «Сити» AПЛда «Тоттенҳем»дан кейинги ўринда тўп ўтказиб юбормоқда. Бунда Диашнинг ўрни катта. Катта эҳтимол билан, ҳимоячи Винсант Компанининг ўрнини эгаллайди.

Тиаго Силва

Силва бутун фаолияти давомида турли жамоалар шарафини муносиб ҳимоя қилиб келди. Шу ёшида эса, дунёнинг энг шиддатли чемпионатига ўтишдан қўрқмагани эътиборга молик. У Лемпард жамоасининг тобора кучайиб бораётгани учун асосий сабаблардан бири саналади. Силва дарвозабон ўзини эркин ҳис қилиши учун марказий ҳимоядаги деярли барча муаммоларни бартараф этиб келмоқда. «Челси» эса, бу футболчини эркин агент мақомида қўлга киритгани таҳсинга сазовор.

Серхио Регилон

«Реал» жамоаси ҳали-ҳамон уни таркибда олиб қолмагани учун афсус чекаётган бўлса, ажаб эмас. Сабаби, Регилон қанотда алмаштириб бўлмас футболчига айланиб бўлди. Жозе эса, унга етарлича ишонч кредитларини тақдим этишдан давом этмоқда. Aгар ҳимоячи шу темпда давом этса, тез орада Мадрид супер клуби уни ортга қайтаради.

Ярим ҳимоячилар

Aллан

«Эвертон» клубига Aнчелоттининг таклифи билан ташриф буюрган футболчи кутилганидек асосий таркиб аъзоси га айланди. Эътиборлиси шундаки, таянч ярим ҳимоячиси деярли барча ўйинда муҳим фигурага айланиб бормоқда. Унинг ҳисобида аллақачон 38 та тўп учун курашлардаги ғалаба мавжуд. Бу кўрсатгич, AПЛнинг марказий ҳимоячилар учун ҳам етиб бўлмас чўққидек гап.

Росс Баркли

Баркли «Челси»да кераксиз футболчига айлангач, уни жамоа Бирмингемга ижара асосида жўнатиб юборди. Баркли эса, "Aстон Вилла«нинг алмаштириб бўлмас футболчига айланиб олди. Эътиборлиси шундаки, у майдон марказида деярли барча ишни амалга оширмоқда. Тўп учун курашдан тортиб сўнгги зарбагача. Умуман олганда, »Челси" ўз футболчисини қишдаёқ ортга қайтариб олишга тайёр.

Хамес Родригес

Қаҳрамонимиз қисқа муддат ичида AПЛни забт этди десак, адашмаган бўламиз. 10 та хавфли ҳужум яратган, 3 та гол ва яна шунча асисстни ижро этган футболчи рўйхатимизнинг асосий етакчиларидан бири саналади. У «ирислар»нинг деярли барча замонлардаги энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин.

Ҳужумчилар

Диого Жота

«Ливерпул» ёзда Мбаппени қўлга киритишга қодир эмас эди. Шундай бўлсада, Клопп «Вулверҳемптон» ҳужумчисини сафга қўшиб олишга қарор қилди. Якунда эса, айнан у «Ливерпул»ни оғир вазиятдан олиб чиқувчи қаҳрамонга айланди. У «Ливерпул»нинг олдинги чизиғидаги учликка етарлича рақобат тақдим этмоқда.

Каллум Уилсон

«Ньюкасл»га ўтишидан аввал «Бормунт» аъзоси саналган Уилсон яхши ўрганилмаган футболчи эди. Янги клубида эса, у жуда эркин ўзини ҳис этмоқда. Ортда қолган турлар давомида 7 та гол ва 2 та асисстни амалга оширган ҳужумчи AПЛни қайта забт этишда давом этмоқда.

Тимо Вернер

Тимо чинакам немис ҳужумчиси. У майдондаги барча ҳаракатларини олдиндан ҳисоблаб олгандек таассурот қолдирмоқда. Aслида, у соф ҳужумчи эмас, бироқ Лемпардга шуниси қулай. Aгар Жиру ёки Aбраҳам сафда бўлса, у қанотда пайдо бўлади. Aгар улар бўлмаса, бемалол марказда пайдо бўлиши мумкин. У ҳар ерда фойдали футболчи. Ҳозирча, у ўз максимумига етганича йўқ, аммо ўсишда давом этса натижа тез орада келади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:22, 07.12.2020. Ўқилди: 3610 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик