Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нўъмон Ҳасанов: «Биз бугун прессинг қўллаб, рақибга имконият бермадик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Навбаҳор”(0:2) учрашувидан сўнг наманганликлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ғалаба билан Намангандан ташриф буюриб, бевосита стадионда жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган, шунингдек, "Навбаҳор"нинг барча мухлисларини табриклайман.”Оқ-тепа” жамоаси футболчилари чўчимасдан, бир-бирларига аниқ пас ошириб ўйнашади. Биз ҳам шундай футбол ўйнашни ёқтирамиз. Ўйин ажойиб тарзда кечди. “Оқ-тепа” жамоаси ҳам бизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилди. Бунинг учун рақиб жамоага ўз миннатдорчилигимни билдираман.               

Йигитларга раҳмат айтаман. Рақибдан устун келдик. Кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Шу бизнинг камчилигимиз бўлиб қолмоқда. “Оқ-тепа”га ҳам ташкилотчилик ва ажойиб майдон танлашгани учун миннатдорчилик билдираман. Кейинги ишларига муваффақиятлар тилайман.

Жамоамизнинг ўйинларини кузатаётган бўлсангиз, кўплаб учрашувларда шундай вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Ҳамма нарсани биттада ўргата олмайман. Улар ҳам футболчи, мен ҳам инсонман. Жамоа кўряпсизлар, чиройли ўйнамоқда, прессинглар қилмоқда. Яна ўргатадиган нарсаларим бор. Секин - аста мен истаган ўйин юзага келади. Аслида 5-6 ойда ўргатадиган нарсани бир ойда ўргатдим. Футболчиларнинг ақли ҳам бор, техникаси кучли. Шу боис, кўрсатмаларни тезда ўзлаштиришмоқда.

Азимжон Аҳмедовни жамоага келганимдан бери марказий ҳимояда ўйнатмоқдаман. Биринчи бор 2013 йил жамоага келганимда ҳам ўшанда Азимжонни марказий ҳимоядаги ўйинини кўргандим, жамоани Суперлигада олиб қолгандик. Ҳозирги вақтда жамоа бошқарувимга ўтганимдан сўнг биринчи ўйинданоқ уни мудофаа чизиғига ўтказдим.

Бу кубок мусобақаси. “Оқ-тепа”нинг “Хоразм” ва “Турон” жамоаларига қарши кечган ўйинларини кўриб, ўрганиб чиқдик. Жамоа яхши ўйин ўтказмоқда. Биз бугун прессинг қўллаб, рақибга имконият бермадик", — деди Нўъмон Ҳасанов.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:33, 07.12.2020. Ўқилди: 1950 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.