Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 23.10.2025 15:00
      • Тай По
      • 3:3
      • Бейжинг Гуоан
      • 23.10.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:2
      • Патхум Юнайтед
      • 23.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 1:0
      • Поханг Стилерс
      • 23.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 1:1
      • Макартур
      • 23.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 23.10.2025 17:15
      • Персиб
      • 2:0
      • Селангор
  • Суперлига
      • 23.10.2025 18:00
      • Хоразм
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.10.2025 18:30
      • Бухоро
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 24.10.2025 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Динамо
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 24.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Пиза
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Вильярреал

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА қарздор клубларга нисбатан қатъий чоралар кўрмоқчи [67]

Фигу "эл-класико" натижасини тахмин қилди [41]

Исломбек Исмоилов: «Мақсадимиз — ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш» [21]

"Реал" собиқ форварди - "эл-класико" ҳақида: "Мағлубиятга учраган жамоа психологик жиҳатдан синади" [18]

Суперкомпьютер Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити номини айтди - бу "Реал", "Барселона" ёки "Бавария" эмас [15]

Хаби Алонсо туркиялик юлдузни олиб келиш учун Мбаппедан бошқа исталган футболчисидан кечишга тайёр [13]

Максим Шацких: «Биз етарлича вазиятлар ярата олдик. Икки очко йўқотдик» [10]

ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди [8]

Салоҳ, Ҳакимий, Гирасси ва Осимҳен — йилнинг энг яхши африкалик футболчиси соврини учун номзодлар [7]

АПЛнинг икки топ клуби "Реал"нинг трансфер режасини барбод қилмоқчи [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 24 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 26 31
9 Қизилқум 25 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

24/10 19:00 Қизилқум - Динамо
25/10 16:30 Шўртан - Нефтчи
25/10 19:00 Қўқон-1912 - Навбаҳор
26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7191 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рашид Ғофуров: “ОЧЛ баҳсларининг гашти ўзгача”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, бу йил “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ташаббуси билан “Навбаҳор”нинг фарм-клуби ташкил этилиб, мазкур жамоа биринчи лигада иштирок этди. Ушбу жамоа бош мураббийи “Навбаҳор”нинг собиқ таниқли футболчиси Рашид Ғофуров.

Биз Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” учрашуви арафасида наманганликлар таркибида 1998 йили биллур совринни қўлга киритган Рашид Ғофуровдан “Навбаҳор - фарм” жамоасининг Биринчи лигадаги иштироки, шунингдек, “Навбаҳор”нинг Coca Cola Суперлигада якунланган мавсумдаги қайд этган натижаси ва бошқа мавзулар бўйича интервью олдик.

- Рашид, суҳбатимизни Биринчи лиганинг якунланган мавсумдаги ўйинлари борасидаги фикрингиз билан бошласак...

- Бу йилги Биринчи лига ўйинлари жуда яхши кечди. Тўғри, COVID – 19 сабабли, юзага келган пандемия ҳам жамоамизнинг айрим баҳсларига ўз таъсирини ўтказди. Кўплаб учрашувларда кутилмаган натижалар қайд этилди. Ғалаба қозонишимиз шарт бўлган ўйинларда бунинг уддасидан чиқа олмадик, аксинча, ўзимиз ҳам зафар қучишимизни кутмаган баҳсларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Бунга мисол тариқасида ўз майдонимизда Тошкентнинг “Локомотив - БФК” (Биринчи босқич, 1-тур, 4:2) ва “Пахтакор - фарм” (Биринчи босқич, 12-тур, 2:1) жамоаларини мағлубиятга учратганимиз йигитларда ўзларига бўлган ишончни кучайтирганлиги, жумладан, “Локомотив - БФК” билан бўлган учрашувда 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, якунда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганлигимизни келтира оламан.

Аммо “Локомотив - БФК” билан бўлган сафардаги баҳсда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекканимиз (Биринчи босқич, 8-тур, 2:2), бундан ташқари, айнан ушбу жамоа билан ўз майдонимизда ўтказилган кейинги ўйинда мағлубиятга учраганимиз (Иккинчи босқич, 1-тур, 1:2) аламли бўлди.

Шунингдек, жамоамиз гарчи Биринчи лигада бу йилдан иштирок этган бўлса-да, бизда ўз гуруҳимизда дастлабки учликдан ўрин олиб, юқори олтиликдан жой олиш имконияти бор эди. Афсуски, ушбу имкониятни қўлдан бой бердик.

Лекин ҳар ҳолда, дастлабки мавсум учун жамоамизнинг натижаси қониқарли бўлди, менимча.

- Якунланган мавсумда “Навбаҳор-фарм”нинг энг эсда қоларли ва энг аламли ўйинлари сифатида қайси учрашувларни қайд эта оласиз?

- Энг эсда қоларли ўйин сифатида Андижонда “Андижон - фарм”га қарши кечган баҳсни эътироф этса бўлади (Биринчи босқич, 11-тур).

Боиси, ўша баҳсда икки марта ҳисобда ортда бораётиб, гарчи меҳмонда ўйнаган бўлсак-да, якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлгандик.

Энг аламли ўйинлар сифатида эса таъкидлаганимдек, сафарда “Локомотив - БФК” билан бўлган ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда 2:2 ҳисобида дурангга эришганимиз, шунингдек, Тошкентда “Яшнобод”га қарши кечган баҳсда устунлик тўлиқ жамоамиз тарафида бўлганлиги, кўплаб ҳужумлар уюштирганлигимизга қарамай, учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқасида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбориб, якунда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган учрашувларни айтиш жоиз (Биринчи босқич, 2-тур).

- “Навбаҳор-фарм”нинг бу йилги натижасидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Таркибимиздаги барча футболчилар ёш бўлишганида, якунланган мавсумдаги натижадан қониқдим, десам бўларди. Чунки уларга бироз тажриба етишмади, келаси мавсумда ўз тажрибаларини орттиришади, деса бўларди.

Бироқ жамоамиз сафида олий лига “ҳавоси”дан нафас олган йигитлар, шунингдек, кўп йиллар давомида Биринчи лига жамоаларида тўп сурган ўйинчилар бор эди. Мазкур футболчилар билан кучли учликдан жой олиб, юқори олтилик баҳсларида иштирок этишимиз лозим эди. Аммо буни амалга ошириш учун бироз омад етишмади. Шунинг учун “Навбаҳор-фарм”нинг бу йилги натижасидан унчалик қониқиш ҳосил қилмадим ва қайд этилган натижани ўртача деб баҳоласа бўлади.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, фарм-клубнинг асосий мақсади асосий таркибга маҳоратли футболчиларни етказиб бериш.

Шунингдек, таркибимиздаги тажрибали футболчиларнинг кўплаб ўйинларда жамоамизни қийин вазиятдан олиб чиқиб кета олишганлигини ҳам эътироф этиш жоиз.

Шундай бўлса-да, келаси мавсумда жамоани ёшартириш ниятидамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, якунланган мавсумда фарм-клубимизга барча шароитларни яратиб берган “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, ака-ука Отабек ва Ойбек Саматовларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Шунингдек, яқинда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовнинг ташаббуслари ҳамда клуб раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари билан келаси йили фарм-клубимиз ва “Навбаҳор”нинг U-21 ёшлар жамоалари учун собиқ “Спорт” меҳмонхонаси қароргоҳ (база)га айлантирилишини эшитиб, жудаям хурсанд бўлдим.

Чунки барча шогирдларингиз доимо олдингизда бўлса, уларнинг овқатланиши, аҳволидан хабардор бўлиб турасиз. Барчаси бир вақтда машғулотларга чиқса, уларнинг жисмоний ҳамда руҳий ҳолатларидан ҳар доим бохабар бўласиз.

Шунингдек, бу футболчиларга қўшимча мотивация бағишлайди ва натижа ҳам шунга яраша бўлади.

Худо хоҳласа, ушбу база фойдаланишга топширилса, бу ёш футболчилар учун ҳар томонлама фойдали бўлади.

- “Навбаҳор”нинг тажрибали ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров укангиз. Собиқ футболчи ҳамда ака сифатида Мирзоҳидга ўз маслаҳатларингизни бериб турасизми?

- Албатта, футболнинг ичида бўлганимдан кейин, Мирзоҳидга маслаҳатлар бериб, унинг камчиликларини таъкидлаб тураман. Лекин кўпчилик ўйлаганидек, Мирзоҳид билан жуда узоқ вақт давомида шу мавзуда суҳбатлашиб, маслаҳатлашмаймиз. Ўзаро суҳбатларда, футбол мавзусига тўхталамиз, холос.

- “Навбаҳор”да кўп йиллар давомида тўп сурган собиқ футболчи сифатида жамоанинг якунланган мавсумда қайд этган натижаси борасида нима дея оласиз?

- Очиғини айтиш керак, “Навбаҳор” бу йил жамоага яратилган шароитларга яраша ўринни эгаллай олмади. Боиси, жамоа таркиб борасида “Пахтакор”ни ҳисобга олмаганда, қолган жамоалардан устун бўлса устунки, кам эмас.

Клуб раҳбарияти томонидан яратилган шароитларга 8-ўринни эгаллаш ярашмайди.

Лекин “Навбаҳор”да Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш имконияти бор ва жамоанинг ушбу имкониятидан фойдаланишига умид қиламан. Бундан ташқари, Ўзбекистон кубогининг финал ўйини Наманганда бўлади.

“Навбаҳор”нинг эса мазкур имкониятни қўлдан бой бермай, биллур соврин соҳибига айланишига тилакдошман.

Наманганда Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) ўйинлари ўтказилганига ҳам анча йиллар бўлди. Энди муҳитни ўзгартириб, мухлисларни шундай баҳслардан баҳраманд қилиш пайти келди.

ОЧЛ баҳсларининг гаштини шундай ўйинларда майдонга тушган футболчиларгина ҳис эта олишади. Барибир бунинг гашти ўзгача. “Навбаҳор” футболчиларига Ўзбекистон кубогининг бўлажак баҳсларида омад ёр бўлиб, биллур совринни қўлга киритишларини тилаб қоламан.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Ишқибозлар бахтимизга ҳамиша соғ-саломат бўлишсин, жамоаларимизни доимо қўллаб-қувватлаб туришсин.

Бизнинг маълумот

Рашид Ғофуров - 1977 йил, 26 сентябрда Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида туғилган.

Футбол билан 7 ёшидан шуғулланишни бошлаган.

Биринчи мураббийи: Абдулло Жўрабоев.

Герман Титов номидаги футбол мактаб-интернатида таҳсил олган.

Амплуаси: ярим ҳимоячи.

Ўйнаган жамоалари: “Чилонзор” (Тошкент, 1995 йил), “Навбаҳор” (Наманган, 1996 - 2005 йилнинг 1-давраси), “Машъал” (Муборак, 2005 йилнинг 2-давраси – 2006 йил), “Бунёдкор” (Тошкент, 2007 – 2009 йиллар).

2010 – 2015 йилларда “Бунёдкор” академиясида мураббий сифатида фаолият юритган.

2016 йили “Навбаҳор”да бош мураббий сифатида ишлаган.

2020 йилдан “Навбаҳор - фарм” жамоаси бош мураббийи.

Оилали, 4 нафар фарзанд - 3 ўғил, бир қизнинг отаси.

Мухлислик қиладиган жамоалари: “Барселона” (Испания), “Манчестер Сити” (Англия).

Ўйинини ёқтирадиган футболчилари: Лионель Месси, Кевин де Брюйне.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 11:58, 12.12.2020. Ўқилди: 2759 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.