Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Дани Aргентинада

Бразилиянинг «Сан Пауло» жамоаси ҳимоячиси Дани Aлвес тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин.

«DonBalon» нашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи Aргентинанинг «Бока Хуниорс» жамоаси билан музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Aлвес «Сан Пауло» шарафини ўтган йилнинг ёзидан бери ҳимоя қилиб келмоқда.

Неймарнинг трансфер суммаси қанча?

Парижнинг ПСЖ жамоаси Неймар борасида якуний қарорга келди. Гоал нашрининг маълум қилишича, французлар Неймарни тўлиқ жамоада сақлаб қолиш ниятида.

Ваҳоланки, янги шартнома борасида музокаралар бошланмаган бўлсада, клуб футболчини таркибда қолишига ишонмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, агар Неймар янги шартнома имзолашдан бош тортса, жамоа футболчини 100-150- миллион евро атрофида сотиб юборишга мажбур бўлади.

«Рома»га ҳимоячи Керак

Римнинг «Рома» клуби «Реал Мадрид» ҳимоячиси Начо Фернандес билан шартнома имзолаш фикридан қайтгани йўқ.

«Goal» нашрининг маълум қилишича, «бўрилар» ёзда «Реал» футболчисига алоқага чиқишган, бироқ Мадрид клуби бу таклифдан воз кечган эди.

Манбанинг маълум қилишича, Рим клуби қишда ўзининг асосий нишони сифатида айнан Начони танлаб олган.

«Барса» ҳимоячи изламоқда

Каталониянинг «Барселона» жамоаси қишда марказий ҳимоячи олмоқчи эканлигидан хабарингиз бор.

Испан нашрларининг маълум қилишича, клуб нишонида "Aякс"нинг 22 ёшли марказий ҳимоячиси Лисандро Мартинес турибди.

Каталония клуби ҳимоячини қўлга киритиш мақсадида 15 миллион евро таклиф қилмоқчи. Трансфермаркет портали эса, Лисандрони 20 миллион еврога баҳоламоқда.

«Ювентус»га Погба керак

"Calciomercato« нашрининг маълум қилишича, Турин супер клуби »Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисини қўлга киритиш борасида комбинация ўйлаб топди.

Унга кўра, «Ювентус» Погбани сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олади. Шу боис, «зебралар» қишки ва ёзги трансфер ойнасида бир нечта кераксиз ярим ҳимоячилардан қутулиши лозим. Катта эҳтимол билан, ёзда «Юве» ўз футболчиларидан бир нечтасини сотувга қўяди.

Эслатиб ўтамиз, Пол Погбанинг ўзи бошқа жамоага ўтиш ниятида эканлигини расман эълон қилиб бўлди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:54, 12.12.2020. Ўқилди: 7271 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик